ТДИУ бакалаврият 1 босқич талабалари учун Фалсафа фани бўйича мустақил иш мавзуи:
“МЕНИНГ ҲАЁТ ФАЛСАФАМ”.
Ғоя муаллифи - профессор И. Саифназаров
Ушбу мавзуни ёритишда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
Сизнинг ҳаёт фаолиятингиз хронометражи: ўзингиз ҳақида қисқа маълумот,1 кун, 1 ҳафта ичида қандай ишлар билан шуғулланасиз, уларга қанча вақт сарфлайсиз: - уйқу, эрталабги жисмоний тарбия машқлари, нонушта, йўл, ишга бориш, тушлик , кечки овқатланиш, ота-она ва бошқа оила аъзолари билан мулоқот, дарс тайёрлаш, уй ишлари, бадиий китоб, газета ва журналлар ўқиш, спорт билан шуғулланиш, жамоат ишлари; кино, театр, концерт, музейларга бориш, телевизор кўриш, интернетдан фойдаланиш, дўстлар, дугоналар билан учрашиш, шопинг ва ҳоказоларга қанча вақт сарфлайсиз? Қачон ва қандай дам оласиз? Умумий таҳлил.
Оилавий аҳволингиз? Оилангиз неча кишидан иборат, сиз учун ҳамма нарса етарлими? Авлод-аждодларингиз (шажарангиз) ҳақида қандай маълумотга эгасиз, сизни бу қизиқтирадими? Уйингизда нечта китоб бор, улардан қанчаси бадий? Моддий бойликлар инсон фалсафасининг шаклланишига таъсир қиладими? Ҳаётингиз ўзингизга ёқадими, ундан розимисиз? Оилада қандай тадбирлар ўтказилади? Анъана тусига кирган маросимлар борми, улардан қайсилари сизга ёқади ёки ёқмайди? Қўшнилар, қариндошлар билан муносабатингиз қандай? Маҳаллангиз сизга ёқадими, нимаси билан, маҳаллангизда дўстларингиз борми?
Сизнинг бир ойлик даромад ва харажатлар сметангиз, профицитми ёки дефицит? Унинг таҳлили.
Ўн йилдан кейин ўзингизни қандай тасаввур қиласиз (сизнинг ҳаёт фалсафангиз)?: Ҳаётда қандай орзуларингиз бор? Қачон турмуш қурмоқчисиз, неча ёшда, бунда севги муҳаббатга эътибор берасизми? Бўлажак турмуш ўртоғингизни қандай тасаввур қиласиз, унинг қайси сифатларига эътибор қаратасиз? Нечта фарзандли бўлишни хоҳлайсиз? Оилада эр ва хотиннинг вазифалари нимадан иборат, деб ҳисоблайсиз? Ўн йилдан сўнг эришмоқчи бўлган мартабага қандай йўл орқали бормоқчисиз? Унинг учун нима қилиш керак? Ҳозирги мутахассислигингиз сизга қанчалик ёқади? Кейинчалик яна қандай қўшимча мутахассисликни эгалламоқчисиз, нима учун? Сизнинг ҳаёт йўлингизга таъсир кўрсатган, ҳурмат эътиборингизга лойиқ бўлган устозларингиз борми? Уларни эслаб турасизми? Қайси файласуфларнинг қарашлари сизга ёқади ёки ёқмайди, нима учун? Сизнинг ҳаёт фалсафангиз нимадан иборат? Ҳаётингизда қандай бадиий китобларни ўқигансиз? Қайси ўқиган китобингиз ёдингизда қолган? Қайси қаҳрамонларнинг образлари сизга маъқул? Сиз ҳаётда кимга ўхшашни хоҳлар эдингиз, сизнинг идеалингиз? Нечта дўстингиз ва душманингиз бор, деб ўйлайсиз? Дўстларингизнинг қайси сифатлари сизга ёқади? Яшашдан мақсадингиз нима? Ҳозирги ислоҳотларга муносабатингиз, қандай янги инновацион ғояларингиз бор? Ўзингиз ҳақида яна нималарни ёритмоқчисиз? Умумий хулосалар.
Эслатма: Мустақил иш матн ва тақдимот шаклида, расмлар, диаграммалар билан, чиройли дизайнда альбом-тақдимот тайёрланади. Унда барча қўйилган саволларга тўлиқ, далиллар билан, ўз позициясини асослаган ҳолда жавоб тайёрлаш зарур. Тақдимот дастлаб электрон шакда домлага юборилади, муҳокамадан сўнг, энг яхши деб топилган тақдимотлар альбом шаклида топширилади ва барча тингловчиларга кўрсатилади. Мустақил иш тақдимоти дарсдан кейин ўтказилади, унда раҳбарият иштироки қўллаб қувватланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |