Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман


MPEG-4 ААС+SBR гибрид кодлаш алгоритми



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   213
MPEG-4 ААС+SBR гибрид кодлаш алгоритми. 
Овоз 
сигнали
 
тузилиши ва динамикаси бўйича мураккаб бўлган 
фрагментларни кодлашда ААС + SBR деб ифодаланадиган, яъни 
AAC ва SBR ларнинг биргаликда фойдаланиши кўзда тутилган 
кодлаш алгоритми қўлланилади. Бу овоз сигналининг 
кодлашдаги рақамли оқим тезлигини камайтириш имконини 
беради. Ушбу ҳолатда рақамли овоз сигналини кодлашнинг икки 
турдаги протоколи қўлланилиши мумкин: улар кодлаш 
усулларининг биргаликда ишлатилишини кўзда тутадиган 
SBR+MPEG-4 AAC ва SBR+MPEG-4 CELP. Бироқ рақамли 
телевидение эшиттириш тизимида ҳозирча фақат SBR+MPEG-4 
AAC ишлатилмоқда.
SBR+MPEG-4 AAC протоколи бўйича декодлашда MPEG-4 
AAC декодери(4.33-расм) чиқишидаги рақамли оқим 32та 
полосали таҳлилловчи фильтрлар жамламаси киришига келиб 
тушади. 32та полосанинг ҳар бирида овоз сигналининг 30 та 
саноғидан иборат гуруҳлар ҳосил бўлади. Натижада таҳлилловчи 
фильтрлар жамламаси чиқишида 960 та саноқдан иборат 
фрейм
шаклланади. Ушбу фреймлар субполосали кодлашдаги юқори 
частотали ва паст частотали сигналларнинг вақт бўйича бир хил 
қийматини таъминлаш учун зарур бўлган кечикиш линияси блоки 
ва бошланғич сигнал юқори
частотаси спектрал таркибий 
қисмини тиклаш блокига келиб тушади. Худди шу ерга SBR 
кодернинг рақамли оқимни қайта шакллантириш блокидан овоз 
сигналининг юқори частоталари ташкил этувчиларини тиклаш 
учун зарур маълумот келиб тушади. Тизим кодерида овоз 
сигнали эгувчиси ва шовқинсимон ташкил этувчилари саноқлари 
дельта-модуляциядан фойдаланган ҳолда квантланади ва 
кодланади. Бу ахборот Хаффман коди ёрдамида кодланади ва 
SBR декодерига узатилади. Хаффман декодери қабул қилинган 


194 
кодли сўзларни овоз сигнали эгувчиси ва шовқинсимон ташкил 
этувчиларнинг квантланган саноқларига ўзгартиради.
Овоз сигнали спектри эгувчисини баҳолаш учун SBR 
кодерида овоз сигнали субполосанинг саноқларини адаптив 
гуруҳлаш 
амалга 
оширилади 
ва 
белгиланган 
ўлчовли 
қийматлардан бири учун битта эгувчи саноқ аниқланади. Кодлаш 
субполосалари чегараси ва ажратма узунлиги ҳақидаги ахборот, 
яъни ҳар бир аудиофрейм учун частота-вақт праметрлари SBR 
декодерига узатилади. Узунроқ ажратмалар овоз сигнали 
квазистационар фрагментлари учун, кичиклари эса тез 
ўзгарувчилар учун қўлланилади. Овоз сигнали шовқинсимон 
спектрал ташкил этувчиларини аниқловчи вақт ва частота 
параметрлари худди шу тартибда узатилади.
Қабул қилиш томонида Хаффман декодери чиқишидаги ва 
частота-вақт параметрларни бошқариш қурилмаси маълумотлари 
кучайтириш коэффициентларини ҳисоблаш блокига келиб 
тушади. Ушбу коэффициентлар овоз сигнали спектрининг юқори 
частотали бўлаги эгувчисини шакллантирадиган кучайтиришни 
созлаш блоки учун зарур.
Кучайтиришни 
созлаш 
блокида 
амалиётдан 
ўтган 
субполосали юқори частотали ва паст частотали саноқларни 
бирлаштириш 64 каналли синтезловчи фильтрлар жамламаси 
ёрдамида бажарилади.
Синтезловчи фильтр чиқишидаги аудиофрейм овоз сигнали 
1920 саноғидан ташкил топади ва хусусан AAC ва SBR 
кодерларига тегишли бўлган икки қисмдан иборат (4.31-расм). 
SBR битлари унинг охирида жойлашган бўлади, бунда AAC ва 
SBRга тегишли қисмлардаги битларни ўқиш йўналиши ўзаро 
тескари бўлади, бу эса фреймнинг иккала қисмидаги бошланғич 
нуқталарни қидиришни енгиллаштиради.
Узатиш битрейти 20 Кбит/с га тенг ёки ундан катта бўлган 
овоз сигналлари учун SBR кодлаш усули, радиоканал частота 
полосасига сиғиши(жойлашиши) учун, албатта қўлланиши керак. 
Овоз сигналининг паст битрейтларида SBR кодери зарур холда 
ишлатилиши мумкин. Кодлашнинг ушбу услуби рақамли 
аудиомаълумотларни сиқишнинг анча самарали технологияси 


195 
ҳисобланади. Бу юқори сифатли овоз сигналини (40....15000Гц) 
кодлашдаги рақамли оқим тезлигини пасайтириш имконини 
беради(битта каналга 22...24 Кбит/с тезлик) ва қуйидаги 
характеристикаларга эга: 
 

Овоз сигнали битрейти ўзгариш диапазони - 2…72 Кбит/c; 

Аудиофрейм давомийлилиги - 40 мс; 

MPEG-4 AAC алгоритмидаги дискретизация частотаси– 
24 КГц; 

MPEG-4 SBR алгоритмидаги дискретизация частотаси– 48 
КГц; 

AAC 
алгоритмидан фойдалангандаги овоз частота 
диапазони - 0…6 кГц; 

SBR 
алгоритмидан фойдалангандаги овоз частота 
диапазони -6…15,2КГц; 

ААС 
алгоритмидан 
фойдалангандаги 
битрейт 

22…24Кбит/c; 

SBR алгоритмидан фойдалангандаги битрейт – 2 Кбит/c. 
4.33 – расм. MPEG-4 AAC+SBR аудиофреймидаги рақамли 
маълумотларни жойлашиши.
Шундай қилиб, MPEG-4 стандартида овозли ахборотларни 
кодлаш бир-биридан қўлланилаётган алгоритмлар мураккаблиги 
ва тезлиги, узатилаётган маълумотлар ҳажми ва тикланган 
фонограммалар янграш сифати билан фарқланадиган турли 
усуллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун овоз 
сигналини кодлашда қўлланиладиган мехнаизмларнинг асосий 
хусусиятларини санаб ўтамиз: 
1.
Юқори ва ўрта сифатлари таъминланган барча турдаги 
овозларни кодлаш ISO/IEC 13818-7 MPEG-2 стандартининг ААС 
алгоритми асосидаги усул билан бажарилади. Ушбу холатда 
овознинг 8 та каналигача узатиш иккилик сигналларнинг тезлиги 


196 
битта каналга 16...64 Кбит/с бўлган қийматни сақлаган ҳолда 
таъминланади.
2.
Чиқувчи оқими тезлиги анча паст бўлган мусиқа ва 
бошқа овозлар учун TwinVQ (Transform-domain Weighted 
Interleave Vector Quantization – ўзгартириш худудидаги ўлчовли 
вектор орқали квантлашда оралатиш)ни қўллаш усули бўйича 
бажарилади. ААС усулидаги каби бу усулда ҳам частота 
диапазони кичик бўлакларга ажратилиши ва ҳар бир диапазонда 
МДКЎ бажарилиши билан ифодаланади. ААС дан TwinVQнинг 
фарқи, унда овоз сигналларининг спектрал таркибий қисмларини 
векторли квантлашда. Натижада иккилик символларнинг чиқувчи 
маълумотлар оқимидаги узатиш тезлиги 6 дан 24 Кбит/с гача 
етади.
3.
Юқори ва ўрта сифатли нутқни узатиш учун CELP (Code 
Excited Linear Predictive – қўзғалишларни чизиқли башорат билан 
кодлаш) кодлаш усулидан фойдаланилади, унда дискретизация 
частотаси 8КГц ёки 16 КГц бўлганда, узатиш тезлиги 6...24 
Кбит/с бўлиши таъминланади.
4.
Нутқни параметрик кодлаш HVXC (Harmonic Vector 
eXitation Coding – қўзғалишларни гармоник векторлар билан 
кодлаш усули) Бу нутқни тушунарли сақлаб қолган холатда 2..4 
Кбит/с тезликда, ҳаттоки частота дискретизацияси 8 кГц 
бўлганда 1,2 Кбит/с тезликда бўлганда хам сиқиш имконини 
беради.
5.
Узатишнинг энг паст кўрсаткичлари 0,2...1,2 Кбит/с 
сунъий нутқни синтезлашда эришилади. Бунинг учун MPEG-4 да 
матнни нутқга айлантирувчи интерфейс мавжуд бўлиб, у нутқни 
талаффуз қилиш хусусиятлари (урғу, давомийлик ва бошқалар) 
кўрсатмалари билан бирга фонлар (овозлар бирикмаси) кетма-
кетлиги кўринишида узатиш имконини беради. Ушбу 
маълумотларга кўра декодерда юз тасвири анимацияси билан 
синхронланадиган (мос келадиган) нутқ синтезланади.
6.
Шунингдек мусиқа хам ифода кўринишида узатилиши ва 
декодерда синтезланиши мумкин. Мусиқий асбоблар янграшини 
ифодалаш учун MPEG-4да махсус тил SAOL (Structured Audio 
Orchestra Language – ташкиллаштирилган оркестр
овози тили) 


197 
ишлатилади. Ҳар бир асбоб, жорий мусиқа асбоб учун, махсус 
овоз ҳосил қилувчилар йиғиндиси, сигналга ишлов берадиган 
воситалар сифатида олинади. Ҳар бир мусиқий асбобларнинг 
ифодалари декодерга қабул қилинадиган маълумотлар оқимидан 
алоҳида юкланади ва ундан кейинги фойдаланишгача сақлаш 
мумкин. Хусусан мусиқани ифодалаш учун оркестр жамламаси 
узатилади, яъни турли асбобларга мос келадиган овозлар 
синтезини бажарадиган маълумот ва буйруқлар.

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish