3.4.4 Объектга ёндошиш усули
Телевизион тасвирларни сиқишда шундай холатлар
бўладики, унда тасвирни блокларга бўлган кўра, видео объект
кадрини яхлитлигича, бутунлай ишлов бериш осонроқ бўлади.
Бундай объекларни ажратиш усули – сегментация дейилади.
Телевизион тасвирни объект бўйича йўналтириб ифодалаш,
алгоритм
сигментациясини
қўллаш
соҳасига
киради.
Сигментациялашда тасвир майдонларида бир хил хоссали
зоналар,ички текстуралар, ажратилади ва каналлардан уларнинг
хоссаларигина
жўнатилади.
Бу
ўз
навбатида
сиқиш
коэффициенти даражасини ўстиради. Бундай усулда тасвирни
сиқиш самарадорликни ошириш билан бирга тасвир сифатини
йўқотмасликка олиб келади.
Тасвирни объект бўйича йўналтириб ифодалаш усули,
MPEG-4 ҳаракатни аниқ компенсация қиладиган стандартида
ишлатилади. Бунда тасвир аниқ ўлчамли блокларга бўлинмайди,
балки хилма хил ихтиёрий ўлчами блокларга бўлинади.Улар
бошқа усуллар қатори, сегментациялар усулидан фойдаланиб,
тасвирнинг сюжетидан ажратилади.
Сигментация жараёни ҳаракат параметрларини излашга
боғлиқ бўлмаслиги мумкин, аммо иккаласи ҳам бир якка жараён
сифатида кетма-кет яқинлаштириб (итератив) аниқлантирилиши
ҳам мумкин. Биринчи холатда сигментация асоси сифатида
ёруғлик маълумоти ташкил қилса, иккинчи холатда, қайта
аниқлаштирилган,сигментация ҳаракатлар параметрлари асосида
топилади.
Баъзи вақтларда объектларни кадрларда сигментациялаш
учун, вектор майдонини коррекция қилиш мақсадида, алоҳида
блоклар векторлари силжишидан сўнггина қўлланилади.
3.25- расмда кўп кадрли ҳаракатни компенсациялаш
объектига
йўналтирилган
холатдаги
умумлашган
схема
келтирилган.
Фаолият ўтаётган кадрнинг хотира буферига жойланиши ва
векторлар ҳаракатини олдиндан айтиб берувчи (башарот
111
қилувчи) алгоритм орқали ишловчи кодекда аниқланган ҳаракат
векторидан бошланади.
Агар ўтаётган кадр видеооқимдаги биринчи кадр бўлса,
унда ҳаракат векторлари мавжуд эмас.
Шу маълумотлар асосида сегментлашган объектлар
силжиши ҳақидаги ахборотлар қўшилади.
3.25- расм. Объектга йўналтирилган ҳаракатни
компенсацияловчи умумлашган структура схемаси.
Тасвирни
сегментлаш
усули
ёрдамида
объектлар
тасвирларидан ташқари улар атрофидаги фонлар (соялар) ҳам
ифодаланиши мумкин.
Ушбу фон (соялар) майдонлари ҳам узатилиши лозим,
чунки объектнинг ҳаракатланиши туфайли баъзи соялар
майдонлари тўсилади ёки баъзи ёпиқ бундай майдонлар эса
очилади. Унинг алгоритми 3.26-расмда келтирилганидек. Ана шу
бўшлиқ зоналар фон майдонлари билан тўлдирилади ва улар
объектнинг динамик контури билан узатилади.
112
3.26-расм. Ҳаракатланувчи объектнинг ва тасвир фонининг
ўзаро солиштирма расмлари.
Кейинги икки кадрга ишлов бериш қадами асосий кадрни
чиқиш
оқими
шакллантирувчисига
тушиши
ва
сегментлаштирилган
динамик
объектнинг
кадрдаги
координаталарининг жойлашиши билан боғлиқ.
Шундай қилиб, ўзгармас фондаги тасвир ва ўзгарувчан
форма ва рангга эга силжувчи объектларнинг охирги холати
учун((1 объект), асосий кадрни тўлиқ узатиш шарт. Яна албатта
қўшимча қўшни кадрдаги ажратилган динамик объектнинг
координаталарининг кадрдаги жойлаши ҳақидаги ахборот ҳам
узатилади.
Иккинчи
кадрнинг
узатилмаган
барча
зоналари(майдонлари) стационар бўлиб, биринчи кадрдан нусха
қилиб олиниши мумкин. Ўзгартириш талаб этиладиган зоналар
спектрал ўзгартиришлар асосидан фойдаланиб сиқилади ва видео
маълумотлар оқимида алоқа каналлари орқали декодерга
жўнатилади. Қабул қилувчи томондаги декодерда асосий кадр
ёрдамида стационар фон тикланади ва узатилган силжиш
координатларидан фойдаланиб, сегментлаштирилган объект
киритилади.Ушбу усулда ёндошиш катта сиқиш коэффициентига
эришишни таъминласа, айни вақтда динамик объектларни
сегментлашда содда алгоритмлардан фойдаланишга йўл очади.
3.27- расмда мисол сифатида кадрлар кетма-кетлигининг
статистик ёки динамик объектини силжитилишининг устма уст
тушиши туфайли фоннинг тикланиши кўрсатилган.
113
3.27-расм. Кадрлар кетма- кетлигида ҳаракатлануви объектнинг
фонини тикланиши.
Шундай қилиб, ҳаракатни объектга йўналтирилган
сижишларини компенсациялаш қуйидаги асосда олиб борилади:
1)
видеообъект сегментация қилинади;
2)
қўшни кадрларда объектлар изланади;
3)
асосий кадр узатилади,яна қўшни кадрлардаги статик(бир
хил ўзгармас) участкалари ва кадрларда бўлаётган ўзгаришлар
ҳақидаги маълумот декодерга узатилади.
4)
декодерлашда қўшни кадрлар асосий кадр ва ёрдамчи
маълумотлардан фойдаланиб тикланади.
Бунда объектни сегментациялаш ёруғлик ёки ранг
белгилари ҳамда блокларнинг бир хиллиги принципи асосида
амалга оширилади ва улар умумлашиб, объектни ташкил этади
.
Кадрдаги объектларни излаш ёки селекция қилишда кўплаб
усуллар мавжуд ва қўлланилган алгоритмга қараб мураккаб ва
тезкор бўлиши ҳамда контур чегараларининг аниқлиги
114
белгиланган бўлишлари мумкин. Баъзи холатларда қўшимча
сифатида кадрлар аро фарқдан ҳам фойдаланиш мумкин.
Рақамли оқим тизимида асосий (таянч) кадрлар ишлатилади
ва спектрал ўзгартиришлардан фойдаланиб, уларнинг кадр ички
статистик ортиқчаликлари йўқотилади. Оралиқ кадрлар эса
узатилаётган кадрлардаги динамик объектларнинг жойлашиш
координаталари
ҳақидаги
маълумотларни
ва
қўшимча
ахбортларни ўз ичига олади.
Шундай қилиб, ўзгармас фондаги ҳақиқий тасвирларнинг
исталган шаклдаги ва рангдаги ҳаракатланувчи динамик
объектларини узатиш учун фақат асосий кадрни узатиб, қўшни
кадрлар объектларининг ҳолатларини узатиш кифоя.
Декодер эса кадрдаги объектнининг хотирадаги янги жойга
тиклайди
ва
бунда
объектларнинг
кадрда
силжиш
координаталари жойлашишга асос бўлади.
Бундан ташқари бошқа усулларни ҳам қўллаш мумкин,
масалан: камерани тасвирга олиш бурчагининг ўзгариши
объектни шаклининг ўзгаришига боғлиқ бўлиши мумкинлигини
кўрсатувчи параметрик усулдир. Яна кадрлар аро фарқлар, уч
ўлчовли рекурсив излаш (объектни ва унинг блокларини излаш)
ва ҳоказо усуллар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |