IVбоб. Менежмент технологияси
4 – бобда бошқарув жараѐни ва умумий вазифалари (режалаштириш, ташкил қилиш, мотивация, назорат, мувофиқлаштириш), мотивациянинг мазмун ва жараѐн назариялари, бошқарувдаги ахборотлар ва коммуникациялар, коммуникацион тармоқлар, новербал ахборотлар, бошқарув қарорлари: тушунчаси, қабул қилиш паллалари ва босқичлари ва амалга оширилиши қўриб чиқилади.
4.1. Бошқарув жараѐни ва вазифалари
Бошқарувга жараѐн сифатида қараш керак. Бошқарув жараѐни - бу ташкилот ресурсларини у томонидан ўз мақсадларига эришиш учун шакллантириш ва фойдаланиш бўйича узлуксиз, изчил бажариладиган, ўзаро боғланган ҳаракатлари мажмуасидир. Бу ҳаракатларни бошқарув вазифалари деб атайдилар. Шундай қилиб, бошқарув жараѐни барча вазифаларнинг умумий йиғиндиси бўлади.
Бошқарув вазифалари - бу бошқарув фаолиятининг нисбатан мустақил, ихтисослаштирилган ва ажратилган турларидир. Бундай деб ҳисобланиш учун бошқарув вазифаси аниқ акс эттирилган мазмунга, уни амалга оширишнинг ишлаб чиқилган механизмига ва доирасида унинг ташкилий ажралиши якунланадиган маълум тузилмага эга бўлиш керак. Мазмун остида аниқ вазифа доирасида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракат тушунилади.
Бошқарув жараѐнида амалга ошириладиган ҳаракатлар ва вазифаларнинг мазмуни ташкилотнинг тури (маъмурий, ижтимоий, таълим ва ҳ.к), унинг фаолияти кўлами ва соҳалари (ишлаб чиқариш, савдо, хизматлар кўрсатиш), бошқарув иерархиясидаги даражаси (бошқарувнинг юқори, ўртача ѐки қуйи даражаси), ташкилот ичидаги роли (ишлаб чиқариш, маркетинг, молия, ходимлар) ва бир қатор бошқа омилларга боғлиқ.
Бошқарувнинг ташкилотдаги вазифалари турли-туманлигига қарамасдан фаолиятнинг бир хилдаги турлари мавжуд бўлади. 1916 йилда ушбу концепцияни биринчи бўлиб ишлаб чиққан А.Файолнинг ѐзишича, бешта дастлабки вазифалар мавжуд бўлади: бошқарувни олдиндан айтиб бериш ва режалаштириш, ташкил қилиш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни билдиради. Гап у ѐки бу ташкилотни хусусиятлари(ўлчами, белгиланиши, мулкчилик шакллари ва ҳ.к) дан қатъий назар бошқарувнинг ҳар қандай жараѐни таркибий қисмлари бўлган вазифалар ҳақида кетмоқда, шунинг учун уларни умумий деб атайдилар.
Замонавий тадқиқотчилар бошқарув вазифаларининг бошқа рўйхатини ишлаб чиққанлар: режалаштириш, ташкил қилиш, бошқариш (ѐки буйруқлар бериш), мотивация, раҳбарлик, мувофиқлаштириш, назорат, коммуника- циялар, тадқиқот қилиш, баҳолаш, қарорлар қабул қилиш, ходимларни танлаш, вакиллилик ва музокоралар олиб бориш ва битимлар тузиш. Амалда бошқарув бўйича ҳар бир ишда умумий бошқарув вазифалари бошқаришдан бир оз фарқ қиладилар.
Шунга карамасдан, бошқарувнинг бешта умумий вазифаларини ажратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
режалаштириш (мақсадлар ва уларга эришиш бўйича ҳаракатлар режасини танлаш);
ташкил қилиш (вазифаларни бўлинмалар ѐки ходимлар ўртасида тақсимлаш ва улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш);
мотивация (ижрочиларни режалаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш ва қўйилган мақсадларга эришишга рағбатлантириш);
мувофиқлаштириш (рационал алоқаларни ўрнатиш йўли билан бошқарилаѐтган тизимнинг ҳар хил қисмлари ўртасида мослик ва мувофиқликни таъминлайди);
назорат (ҳақиқий эришиш мумкин бўлган ѐки эришилган натижаларни режалаштирилганлар билан таққослаш).
Бошқарувнинг бу умумий вазифалари коммуникациялар ва қарорлар қабул қилишнинг боғловчи жараѐнлари билан бирлаштирилганлар. Бу вазифалар ўртасидаги ўзаро алоқа бошқарувнинг ҳар қандай жараѐни мазмунини кўрсатиб берувчи доиравий диаграмма билан тақдим этилиши мумкин. (3.1-расм).
4.1. расм. Бошқарув жараѐнининг чизмаси
Диаграммадаги ўқларнинг кўрсатишича, режалантиришдан назоратга фақат жараѐнни ташкил қилиш ва ишловчиларни ундаш билан боғлиқ ишларни бажариш йўли билан ҳаракатланиш мумкин. Диаграмманинг марказида барча қолганларнинг мувофиқлиги ва ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи мувофиқлаштириш вазифаси туради.
Бошқарувнинг умумий вазифаларидан ҳар бирини изчил кўриб чиқамиз.
Мувофиқ-
лаштириш
Ташкил қилиш
Мотивация
Режалашти-риш
Назорат
Do'stlaringiz bilan baham: |