Эдхократик (инг. adhocracy сўзидан), ташкилотлар ностандарт ва мураккаб ишларга, қийин белгиланадиган ва тез ўзгарувчан тузилмаларга нисбатан қўлланилишлик билан таърифланадилар. Бу ташкилотларга мақсадларга эришиш воситалари ижрочилар томонидан танланилади. Ҳар бири бевосита ўзининг ҳаракати учун жавоб беради. Бунда якка шахс ташқаридан кучли босимни бошидан кечиради, у умумийлик ҳисини яратувчи иш томонидан бир оз кучсизлантирилади.
Бундай ташкилотларда расмиятчилик жудаям камайтирилади, бу нарса иерархияга, иш шароитлари ва иншоатларга, имтиѐзлар, кийимлар ва ҳ.к. га тегишлидир. Ташкилотга ходимлар ҳаракатидаги эркинликнинг юқори даражаси хосдир, унинг чўққиси сифатли бажариш ва муаммони ҳал қилишни билишдир. Қуйидагилар ташкилотнинг асосий элементларидир:
- ходимлар ўзларининг ишларида юқори малакали экспертлар бўладилар, мураккаб операцияларни бажарадилар, бир бирлари билан юқори самарали тартибда алоқа қилишни биладилар;
- қарорлар қабул қилиш ҳуқуқий ва ҳукмрон иерархиядаги ўринга эмас, балки экспертли билимлар ва омилкорликка асосланган бўлади, молиявий назорат юқоридан амалга оширилади;
- мукофотлаш тизими экспертли билимлар, ходимнинг улуши, унинг омилкорлиги ва умумий ишда иштирок этиш даражасида қурилади.
Бу ташкилотнинг тузилиши узвий асосга эга ва аниқ белгиланмаган, унда норасмий ва горизонтал алоқалар устиворлик қиладилар. Тузилманинг қисмлари кичик ўлчамларда сақланиб қоладилар ва доимо ўзгариб турадилар, кўпгина менежерларда қандайдир бир ишга қатъий боғланиш йўқ. Бундай тузилма одатда концентрик шаклдаги чизма таассуротини қолдиради, унда санаш нуқтаси бўлиб, ундан тузилма радиал (радусли) йўналишлар бўйича доиралар билан тарқалгандай бўлади. Бундай ташкилот учун доира унинг ходимларининг барча ҳаракатлари битта нарсага –компаниянинг муваффақиятига олиб келишининг аломати бўлади. Ундаги қадриятлар (биринчи навбатда-унинг ходимларининг сифати) даражалар бўйича ранжировка қилинмайди. Ташкилот эдхократикликнинг ҳар хил даражасига эга бўлиши мумкин, бу технологиянинг даражаси, ходимларнинг сифати ва раҳбарларнинг тайѐрланганлиги билан белгиланади.
Бундай ташкилотлар ижодни, инновацияларга ўчлик ва биргаликда самарали ишлашни талаб қилувчи юқори ва мураккаб технологиялар соҳасида энг фойдалидирлар. Булар маслаҳат –янгилик киритиш, компьютер- электрон , тиббиѐт, тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва ҳ.к. соҳаларидир.
Олдинроқ департаментлаштиришнинг икки ўлчамли модели ва ташкилотларни қуришнинг матрица модели кўриб чиқилган эди. У ерда ресурслар ва натижалар икки ўлчамли бўлганлар, уларни мўлжаллаш билан ишларни матрица уячалар шаклида бир вақтда бирлаштириш содир бўлган. Аммо худуд, бозор ва истеъмолчи каби ўзгарувчанлар бундай ташкилотларнинг ташқарисида қолганлар, уларнинг мўлжаллаш билан ишлар ҳам ташкилотларга бирлашишлари мумкин. Бу учинчи ўлчовни қўшишда кўп ўлчамли ташкилот пайдо бўлади.
Одатда фойданинг маркази статусини олувчи автоном ишчи гуруҳ бундай ташкилотнинг асоси бўлади. У бир вақтда учта вазифани бажаради:
- асосий (ишлаб-чиқариш ва бошқа) фаолиятни ресурслар билан таъминлаш;
- аниқ истеъмолчи , бозор ѐки худуд учун маҳсулот ѐки хизматларни ишлаб чиқариш;
- аниқ истеъмолчига хизмат кўрсатиш, ривожланиш ѐки аниқ бозорга кириб бориш.
Бу ташкилотларда бўлинмалар бюджетлари бўлинмаларнинг ўзлари томонидан ишлаб чиқилади, ташкилот раҳбарияти фақат уларга маблағларни инвестиция қилади, қарзлар беради. Бу ерда автоном гуруҳ аъзоларининг ташкилот раҳбарияти ва бошқа бўлимлар билан муносабатлари мижозлар билан муносабатлардан фарқланмайди.
Бир қатор ҳолларда умуман ташкилот эмас, балки маълум хўжалик бирлиги кўп ўлчамли қилинади ва у йирикроқ ташкилот тузилмаси тарибида қанчалик иложи бўлса, шунча автоном бўлиши мумкин. Шундай қилиб, ташкилот ичидаги ички бозорга иложи борича кўпроқ даражада яқинлаштирилган кўп ўлчамли модель бир вақтда фаолият кўламидаги синергиянинг самараси ва иқтисодидан фойдаланади.
Кўп ўлчамли ташкилотнинг кўпгина афзалликларига қарамасдан, ҳатто унинг ѐрдами билан ҳам барча аъзоларини қониқтира оладиган ва улар фаолиятини адекват равишда мотивациялайдиган ташкилотни ташкил қилиш қийиндир. Агар ташкилот аъзоларига ўзларнинг ишларига тегишли бўлган қарорларни қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқ берилсагина, Ушбу муаммо, ушбу муаммо муваффақиятли ҳал қилинади. Бу партисипативли ташкилотлар деб аталувчиларни бошқалардан тубдан фарқ қилдиради.
Партисипативли ташкилотнинг асосида ѐтувчи барча даражадаги ходимларни бошқарувда иштирок этиш қуйидагиларни кўзда тутади:
- қарорларни қабул қилишда иштирок этиш;
- мақсадларни белгилашда иштирок этиш;
- муаммоларни ҳал қилишда иштирок этиш;
Бошқарувда иштирок этишнинг қуйидаги даражалари ажратилади:
- таклифларни илгари суриш;
- қарорларнинг муқобил лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- якуний қарорларни танлаш.
Ҳақиқий амалиѐтда партисипатив бошқарувни амалга оширишнинг бу барча даражалари(йўланишлари)дан одатда маълум комбинацияларда фойдаланилади, чунки улар бир бирлари билан яқиндан боғлангандирлар ва бир бирларини тўлдирадилар, бир бирлари билан комбинацияларда ўзларини самарали номоѐн қилишлари мумкин.
Биринчи даража– таклифларни илгари суриш – анъанавий ташкилотга таркибий ва бошқа ўзгартиришларни киритишни талаб қилмайди ва у раҳбар томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай ѐндашув марказлаштирилган раҳбарликка эга корхоналарда кенг қўлланиши мумкин.
Иккинчи даража- муқобилларни ишлаб чиқиш – ташкилотда бу вазифани самарали ечиши мумкин бўлган махсус тузилмаларни пайдо бўлишини талаб қилади. Амалиѐтда бу вақтинчалик ѐки доимий қўмиталар ѐки комиссияларни ташкил этилишида ўз аксини топади, уларга ушбу ишни бажариш топширилади.
Учинчи даража - муқобилларни танлаш - бошқарувда иштирок этиш илмий-техник, техник-иқтисодий ва бошқарувчи характеридаги махсус кенгашлари иши шаклида амалга оширилишини кўзда тутади. Уларнинг қарорлари кўпинча қошида улар ташкил қилинган раҳбарлар учун мажбурий бўладилар. Бу кенгашлар таркибига, қоидага кўра, ташкилот иерархиясининг пастроқ даражасидаги, раҳбар даражасидан кейинроқ келувчи шахслар кирадилар.
Бу ташкилот тузилмасига демократик характер беради: бошқалар устидан ҳукмронликка эга ҳар бир шахс уларнинг биргаликдаги назоратига ҳисобот беради, бу ташкилотнинг ҳар бир аъзосига юқори мансабли шахс томонидан зулм қилишнинг олдини олади. Бундан ташқари, бошқарувда иштирок этиш қабул қилинаѐтган қарорларнинг сифатини оширади. Иштирок этиш ишга ижодий ѐндашувни ривожлантиради, янги ғояларни туғдиради ва умуман ишни бойитади. Ходимларда мулкчилик ҳиси пайдо бўлади, фаолият юритишга ундовлар ошади, улар ўзлари томонидан қабул қилинган қарорларни яхшироқ бажарадилар. Гуруҳли, биргаликда ишлаш муҳити яратилади, меҳнат аҳлоқи ва умумдорлик анча яхшиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |