Менежментга кириш фанидан маърузалар матни



Download 480,07 Kb.
bet30/43
Sana25.02.2022
Hajmi480,07 Kb.
#268399
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43
Bog'liq
2 5395805763727788975

8.2 Менежер ва етакчи
Менежерни яна етакчилик сифатини эгаллаши мақсадга мувофиқдир. Етакчи кўпинча раҳбар бўлади, аммо унинг ҳаракатларининг характери одатдаги менежер-маъмурдан бошқачароқ. У бошқармайди, буйруқ бермайди, балки бошқаларни орқасидан олиб юради. Улар унга нисбатан тобелар эмас, балки эргашувчилар бўладилар.
Лавозим раҳбар учун расман жамоанинг етакчиси бўлиш учун керакли шарт-шароитларни яратади, аммо уни автоматик равишда шундай қилмайди, ташкилотда биринчи шахс бўлиш, аммо ҳақиқий етакчи бўлмаслиги мумкин, чунки у буйруқ билан тасдиқланиши эмас, балки атрофидагилар томонидан уларнинг эхтиѐжларини қаноатлантиришга қодир ягона киши сифатида психологик тан олиниши керак. Бунинг учун етакчилик ўрнига даъвогарлик қилувчи киши келгусини ва унга қараб ҳаракатланиш йўлларини аниқ кўра олишни билиши керак.
Етакчилар расмий менежерлардан нима билан фарқланадилар? Менежерлар қоидага кўра, бошқа кишилар томонидан қўйилган мақсадларга қандай, қайси усуллар билан эришиш кераклигини белгилайдилар, қўл остидагиларнинг ишини режаларга мувофиқ ташкил қиладилар ва йўналтирадилар, аммо бунда пассив ўрини эгаллайдилар. Ўзларининг атрофдагилар билан ўзаро ҳамкорликларини ҳуқуқлар ва мажбурятларни аниқ тартибга солиниши асосида қурадилар. Етакчилар эса қандай мақсадларга интилиш кераклигини мустаққил равишда, ортиқча тафсилотларни суриштирмасдан белгилайдилар. Уларнинг қарашларини қабул қилган ва қийинчиликларга қарамасдан, уларнинг орқасидан боришга тайѐр бўлган кишилар, уларга эргашувчилар бўладилар, етакчилар бунда илҳом берувчилар бўладилар. Улар атрофдагилар томонидан назорат қилинмайдилар, эргашувчилар билан муносибатларни эса улар иншонч асосида қурадилар (8-1- жадвал).
Умумий даражаси ўртачадан паст бўлган жамоада етакчи кўпинча ҳар қандай масалалар бўйича мутахассис-эксперт ѐки ҳаяжонли марказ ролида бўлади, тасалли бериши, ачиниши, ѐрдам бериши мумкин.
Ривожланишнинг юқори даражасига эга жамоада етакчи ҳаммадан аввал ақлий марказ, ғояларнинг манбаси, энг мураккаб масалалар бўйича маслаҳатчи бўлади. Иккала ҳолда ҳам у жамоанинг бирлаштирувчиси, унинг фаол ҳаракатларининг ташаббускори ва ташкилотчиси, бошқалар ўзларининг фикрлари ва ҳаракатларини солиштириш учун намунадир.
Етакчилик ҳодисасининг диярли юз йиллик тадқиқотлари концеп- цияларининг катта миқдорини берган.
Бу ҳаммадан аввал етакчининг анъанавий концепцияси .
Дастлабки тадқиқотлар етакчи муқаррар равишда маълум сифатларга эга бўлишини кўзда тутганлар, кейингилар етакчи ҳулқи намуналарини аниқлаш томонига силжиганлар.
8.1.жадвал.
Менежернинг етакчидан фарқи
Менежер
Етакчи
Буйрук беради
Илҳомлантиради
Бошқаларнинг мақсадлари ва кўрсатмалари бўйича ишлайди
Шахсий мақсадлари бўйича ишлайди
Ҳаракатларнинг асосида ҳисоб-китоб, режа ѐтади
Ҳаракатларнинг асосида кўра билиш, интуиция ѐтади
Тизимга, ташкилотга суянади
Одамларга суянади
Далил -исботларда фойдаланади
Ҳиссиѐтдан фойдаланади
Назорат қилади
Ишонади
Ишонтиради
Чақиради, даъват қилади
Кўпроқ қатъий, вертикал алоқалар, муносабатлар ва тузулмадан фойдаланади
Кўпроқ юмшоқ алоқалар ва муносабатлардан фойдаланади
Ҳаракатни қўллаб қувватлайди
Ҳаракатга импульс беради
Касб эгаси
Ғайратли
Қарорларни қабул қилади
Қарорларни амалга оширади
Ишни тўғри қилади
Тўғри ишни қилади
Ҳурматли
Севимли
Етакчилик сифатлари назарияси. Бу етакчиликни ўрганишдаги энг дастлабки ѐндошувдир. Тадқиқотчилар етакчилар эгалик қилган сифатларни аниқлашга ҳаракат қилганлар. Улар, етакчилар уларни бошқалардан ажратиб турувчи вақтдаги барқарор сифатларининг ноѐб мажмуасига эгалар деб ҳисоблаганлар. Шундан келиб чиққан ҳолда, олимлар етакчилик сифатларини белгилаш ва улардан етакчини аниқлаш учун фойдаланишга ҳаракат қилганлар. Етакчи бўлиш мумкин эмас, етакчи бўлиб тўғилади деб ҳисоблаганлар.
Кейинги ўрганиш етакчилик сифатларининг тўртта гуруҳларга ажратишга олиб келган: физиологик, психологик (тўйғули ), ақлий, шахсий ишга доир.
Етакчилик сифатлари назарияси камчиликларга эга. Биринчидан, салоҳиятли муҳим етакчилик сифатлари амалда чексиз бўлган, шунинг учун етакчининг “ягона ишончли” образини яратишнинг иложи бўлмаган.
Иккинчидан, кўриб чиқилаѐтган сифатлар ва етакчилик ўртасидаги яқин алоқани ўрнатиш ва етакчиларни аниқлашга ѐрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган.
Етакчилик ҳулқи концепциялари. Улар (олдинги назариядаги) ким етакчи бўлади саволидан етакчилар нима ва қандай қиладилар саволи томон силжиганлар, яъни етакчиларни махсус дастурлар бўйича тайѐрлаш имкониятини кўзда тутганлар. Бунда қуйидагилар энг аҳамиятли концепциялар бўладилар.
1. Раҳбарликнинг учта услуби концепцияси. Ўрганиш учта етакчилик
усуллари: авторитар, демократик ва пассивдан фойдаланишни самарали солиштиришдан иборат бўлган. Аммо қандайдир битта услубнинг самарали етакчилик билан тўғридан тўғри алоқаси топилмаган.
2. Огайо штати Университетининг тадқиқотлари. Раҳбарликнинг икки омили назариясини ишлаб чиқишга бағишланган. иккита ўзгарувчанлар: муносабатларнинг тузилиши ва ушбу тузилма доирасидаги муносабатлар асос қилиб олинганлар. Биринчисига етакчи томондан гуруҳда яратилган муносабатлар тузилмаси: ролларни белгилаш, коммуникацион оқимлар, иш қоидаларини белгилаш киради. Иккинчиси ўз ичига етакчи ва эргашувчилар ўртасидаги муносабатларни олади.
Тадқиқотчилар иккита хулоса чиқарганлар. Биринчиси. Муноса- батларнинг тузилиш ва ишга қанчалик кўп эътибор қаратилса, қуйидаги шароитларда шунчалик катта самарага эришилади:
 натижалар олиш мақсадида кимдандир (етакчилардан ташқари) кучли босим;
 вазифа ходимларни қаноатлантиради;
 ходимларни ахборотлар ва иш ҳақидаги кўрсатмалар олиши етакчига боғлиқдир;
 бошқарувчанлик кўламига риоя қилинади.
Қуйидаги ҳолда муносабатлар ва ходимлар заруриятларига мос келувчи нарсага кучайтирилган эътибор қаратилса, самара беради:
 вазифалар машаққатли бўлса;
 ходимлар бошқарувда иштироқ этишга мойиллар;
 ходимлар ниманидир ўзлари ўрганишлари керак;
 улар, бу нарса ишни бажаришга таъсир қилишини ҳис қиладилар;
 етакчи ва ходимлар статусида катта фарқлар мавжуд эмас.
Иккинчи хулоса. Етакчиликнинг самарадорлиги яна бошқа омиллар- ташкилий маданият, технология, ишдан қаноатланганликка ҳам боғлиқ
3.Мичиган Университетининг тадқиқотлари. У самарали ва самарасиз етакчилар ҳулқидаги фарқларни белгилашни ўз олдига мақсад қилиб қўй ган. Етакчи ҳулқидаги иккита ўзгарувчанлар асос қилиб олинган: етакчининг эътиборини ишга ва ходимларга қаратиш. Тадқиқот натижалари самарали етакчи ҳақида қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон берган:
 у ходимларни қўллаб қувватлайди ва улар билан яхши муносабатларни ривожлантиради;
 ходимларни бошқаришга шахсий эмас, балки гуруҳли ѐндошувдан фойдаланади;
 иш ва жиддий вазифаларни бажаришнинг чегаравий юқори даражасини ўрнатади.
Энг яхши услубни белгилай олмай, тадқиқотчилар шундай хулосага келдиларки, ходимларни қўллаб қувватлаш ва уларни қарорлар қабул қилишга жалб қилиш самарали етакчиликнинг шарти бўлади.
3. Бошқарув тизим концепцияси (Р. Ликерт). Мичиган Университети ѐндошувларига асосланган ҳолда, у самарали етакчилар томонидан фойдаланиладиган бошқарувнинг умумий намуналарини ўрганишни ўтказди. Кейингилар асосий эътиборни инсоний омилга қаратаѐтганликлари ва мақсадларга эришиш бўйича ишни бажаришга гуруҳли ѐндашувни ривожлантиришга интилаѐтганликларида топди. Улар томонидан етакчилар- нинг иккита категорияси ажратилган:
 ходимларга қаратилганлар;
 ишга қаратилганлар.
Тадқиқотларни давом эттириш бошқарувнинг, тизимлар деб аталувчи тўртта устивор услубини ажратишга имкон берган. 1- тузим вазифани бажаришга қаратилган, кучли равишда туркумлаштирилган авторитар етакчилик услубидир. 4- тузим унинг қарама қаршиси, қўл остидагилар билан муносабатларни ривожлантириш ва гуруҳли, биргаликда ишлашга қаратилган усулдир. 2- ва 3- тузимлар иккита энг кейинги чеклар ўртасидаги оралиқлар сифатида бўладилар.
Тадқиқотларни кўрсатишгча, самарали етакчилик кўпроқ 4-тизимга ва 1-тизимга яқинроқ жойлашади. Аммо амалиѐтда 4-тизимга мос келувчи услубга риоя қилиш шунчалик осон бўлмаган. Камроқ ташкилотлар бу усулдан фойдаланганлар, чунки унга ўтиш етакчи ва унга эргашувчилар ҳулқида кескин ўзгаришларни ўтказиш зарурияти билан боғлиқдир.
5. Бошқарилувчи тўр (Блейк ва Моутон). Модель раҳбарликнинг ягона тўғри усули борлигини кўргазмали намойиш қилади. Бошқарув тўри иккита ўзгарувчанлар ѐки етакчилик ҳулқидаги ўзгаришлар: горизонтал ўқда- ишлаб чиқаришга шўъбаиқиш, вертикалда эса- одамларга шўъбаиқишни кесишишларидан ташкил қилинган матрицадан иборат бўлади.
Бошқарилувчи тўрнинг ўзгарувчанлари, моҳияти бўйича мойиллик (кимгадир ѐки нимагадир) ва қараш(нимагадир) характерига эга бўлиб, кейинги ҳулкни белгилаб берадилар, яъни иккала шўъбаиқиш ҳам инсоний онг ва ҳам одамнинг ҳаракати билан боғлиқдир. Матрицанинг 1дан 9 гача бўлган ўқларидан ҳар бирини шкалаларга бўлиш қўйидаги бешта асосий етакчилик усулларининг худудини чизиб кўрсатиш имкониятини беради;
 одамларни бошқариш (одамларга меҳрибона муносабат);
 ишни бошқариш (ишга кўпроқ, одамларга эса- камроқ эътибор);
 кам бошқариш (камроқ бошқарув ҳаракатлари);
 ўртача бошқарув (иш ва одамларга эътиборнинг мувозанати);
 иштирок этиш билан бошқариш (одамларнинг вазифалари ва ўзаро ҳамкорликлари; умумий манфаатлар ва мақсадлар мавжудлигидаги ўзаро боғликлик; ишонч ва ҳурматдаги муносабатлар).
Бунда, вазиятдан қатъий назар, кейинги услуб энг яхшилиги аниқланган. Кўриб чиқилаѐтган модель менежерларда катта машҳурликка эга бўлган. Ундан энг яхши етакчилик ҳулкини унинг учун махсус ишлаб чиқилган ўқитиш ва тайѐрлаш дастурларида иштирок этиш билан ишлаб чиқиш учун фойдаланилади.
6. Етакчилик ҳулқини “мукофотлаш ва жазолаш” концепцияси. Бу ерда етакчи қўл остидагиларнинг ҳулқини истаган йўналишга ўзгартириш жараѐнини бошқарувчи киши сифатида кўриб чиқилади. Бунда шу нарса маълумки, ишни бажаришнинг эришилган даражаси учун мукофотлаш ходим томонидан ҳаракатларнинг одатдаги даражасини оширишига ва ишдан қаноатланишига олиб келади. Ишни бажаришнинг адекват бўлмаган даражаси учун жазолаш, худди ишни бажарилиши даражасини ҳисобга олмасдан мукофотлаш каби ҳал қилинаѐтган ҳаракатларга ва ҳам ишдан олинган қаноатланишга ҳар хил таъсир кўрсатади. Ва ниҳоят, ишни бажарилиши даражаси ҳисобга олмасдан жазолаш ишни бажарилиши ва ходимни қаноатланишида кўпроқ салбий аксини топади.
7. “Етакчиларни алмаштирувчилар” концепцияси (Керр ва Жермейер). Улар томонидан қўл остидагиларни иш ва уларни қаноатланишига етакчилик таъсирига эҳтиѐжни йўкка чиқарувчи ўзгарувчанлар ѐки етакчиларни алмаштирувчилар деб аталувчиларнинг мавжудлиги ҳақидаги тахмин илгари сурилган. Масалан, ишнинг катта тажрибаси, қобилияти ва тайѐргарлик даражасига эга қўл тобелар раҳбарликка эҳтиѐжини бартараф қилгандек бўладилар. Туркумлаштирувчи етакчи мустақил ва малакали ходим томонидан кучли қаршиликни бошидан кечиради. Кейинги учун ўзини ўзи бошқариш етакчининг кўрсатмаларига қараганда жозибалироқ бўлади.
Етакчиликни алмаштирувчилар ва уларнинг у ѐки бу раҳбарлик усули билан алоқаси ишлаб чиқилган.
Вазиятли етакчилик концепцияси. Ёндашувнинг асосий ғояси- бу етакчилик ҳулқи турли хил вазиятларда ҳар хил бўлиши керак деган тахминдир. Бунда вазиятли ўзгарувчанларнинг ўзаро ҳамкорлиги, уларнинг етакчиликка таъсирини топиш, етакчининг ҳулқини ва унинг оқибатларини олдиндан айтиб бериш учун тадқиқот қилинади. Бу концепциялардан асосийларини кўриб чиқамиз.
Танненбаум-Шмидт етакчилик ҳулқи континууми (узликсизлиги). У етакчи ҳулқнинг эҳтимол бўлган еттита намуналаридан бирини етакчилик муносабатига учта омил: етакчининг ўзи, унга эргашувчилар ва вужудга келган вазиятларнинг таъсир этиш кучига мувофиқ танлашини кўрсатади. Услубларнинг барча турли туманлиги тегишли равишда муносабатлар ва ишга шўъбаиқиш билан ўзаро боғланувчи демократик ва авторитарларнинг ўртасига ѐйиладилар.
Бу чегаравий етакчилар услублари ўртасидаги фарқ етакчининг унинг ҳукмронлиги манбалари ва инсоннинг табиати ҳақидаги фаразларига асосланади. Демократик ҳукмронлик унга у эргаштириб кетаѐтган эргашув- чилар томонидан берилган, ва одамлар ўзини ўзи бошқаришга ва мотивация шароитида ижодий ишга қодирлар деб ўйлайди. Автократ эса, ҳукмронлик унинг ташкилотда тутган ўрни томонидан берилган ва одамлар дангасадирлар деб ҳисоблайди. Биринчи ҳолда бошқарувда иштирок этиш имконияти мавжуд, иккинчисида –мақсадлар ва воситаларни етакчининг ўзи белгилайди. Бу энг четкилар ўртасида бешта оралиқ етакчилик услублари мавжуд бўлади.
Бу моделларни ривожланиши етакчилик муносабатларидаги алоқаларни ўрнатишда етакчи, эргашувчилар ва вазият ўртасидаги барча эҳтимол бўлган ўзаро ҳамкорликларнинг қийинчиликларига дуч келган.
Вазиятли етакчилик моделлари (Ф.Фидлер). Бунда камроқ афзал кўрилувчи ходим(КАКХ), яъни етакчилар камроқ муваффақият билан ишлашлари мумкин бўлган кишининг таърифлари шкаласидан фойдаланилади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юқори балларни олган етакчилар, яъни ўзларининг КАКХларини жуда ижобий баҳолаганлар муносабатни мўлжаллаган услубга эгалар. Паст балларни олганлар эса- иш (вазифа)ни мўлжаллаган услубга эгалар. Улар тегишли равишда юқори КАКХ ли ва паст КАКХ ли етакчи номини олганлар.
Моделдаги вазиятни назорат қилиш даражаси қуйидаги ўзгарувчанлик билан белгиланади:
“етакчи-эргашувчилар” муносабатлари (эргашувчилар томонидан етакчига нисбатан номоѐн бўладиган тўғрилик, ишонишлик, қўллаб қувватлаш ва ҳурмат қилиш даражасини акс эттиради);
ишни туркумлаштирилганлиги (бажарилаѐтган вазифаларни туркум- лаштирилганлик даражаси акс эттиради ва ташкил қилувчилар мақсаднинг аниқлиги, қарорнинг асосланганлиги унинг ўзига хослиги, мақсадга эришиш васиталарининг кўплиги билан ўлчанадилар);
лавозимли ҳукмронлик (етакчининг расмий ҳукумронлиги даражасини акс эттиради).
Учта вазиятли бу ўзгарувчанлар иккита етакчилик услублари билан биргаликда вазиятларнинг саккизта турини берадилар.
Модель раҳбарни ташкилотда ѐки гуруҳда вужудга келган вазиятга мувофиқ танлаб олиш ва уни ўзгартириш йўлларини айтиб беришга имкон беради.
Бундан ташқари, раҳбар вазиятни ўзининг фойдасига ўзгартириш учун қуйидагиларни амалга ошириши мумкин.
- қўл остидагилар билан муносабатлар даражасини ўзгартириши;
- ишни туркумлаштирилганлик даражасини ўзгартириши;
- ташкилотдаги позицион ҳукмронлик даражасини ўзгартириши.
Модель шуни кўрсатадики, раҳбарни қандай қилиб самарали етакчи бўлишга ўргатиш, унинг етакчилик қобилиятини ошириш, энг яхши ѐрдам қўрсатиш шароитида ҳукмронлик ва таъсирдан фойдаланиш мумкин.
Ўқитиш дастури муносабатни мўлжаллаган етакчига фойдали бўлиши, ишни мўлжаллаган етакчига эса зарар келтириши мумкин.
Херсей ва Бланшарларнинг вазиятли етакчилик модели Эргашувчиларни пишиб етилганлиги моделнинг асосий омилларидан бири бўлади, у ўз ичига касбийлик ва психиологик ташкил қилувчиларни олади. Эргашувчилар пишиб етилишининг ҳар хил тўртта босқичларида бўлишлари мумкин:
 кўрсатувчи
 ишонтирувчи
 иштироқ этувчи
 ваколатларни топширувчи.
Самарали менежер эргашувчини “ўсгани” сари битта услубдан бошқасига ўтади. Унинг фаолиятининг самарадорлиги у томонидан фойдаланилаѐтган услубни вазиятнинг қулайлиги- эргашувчининг пишиб етилганлик даражасига мос келишига боғлиқдир.
Хауз ва Митчелларнинг “йўл-мақсад” етакчилик модели. Кутишнинг мотивация назариясига асосланади. Фараз қилинадики, қатъий алоқа: ҳаракат- ишнинг натижалари- мукофотлашга риоя қилинганда, ходимлар унимдордирлар. Бунда етакчиликнинг қуйидаги услублари мавжуд:
йўриқномавий
қўллаб қувватловчи.
эришишга мўлжалланган
иштироқ этувчи
Самарали етакчи вазиятга ва эргашувчининг таърифи (ҳолати)га кўра битта ѐки бир неча услублар ва мотивацияга эга бўлади.
Врум-Иеттона-Яголарнинг қарорлар қабул қилишнинг вазиятли модели. Кейинги моделни ривожлантиради. Асосий фарқи ходимларни қарорлар қабул қилишга жалб қилишни мўлжаллаш:
Бунда қуйидаги услублардан фойдаланиш тафсия этилади:
 автократик;
 автократик (ходимлар фақат ахборотларни тўплашга жалб қилинадилар);
 маслаҳатли ( ходимлар билан маслаҳатлар );
 маслаҳатли (шахсий маслаҳатлар);
 гуруҳли (гуруҳнинг қарорлар қабул қилишдаги энг катта роли).
Услубни танлаш ва ходимларни қарор қабул қилишга жалб қилиш вазиятга боғлик бўлади.
Етакчиларни янги концепциялари. Анъанавий ва вазиятли ѐндошувлар ѐ етакчининг аломатлари ва ҳулқига, ѐки у керакли усулни танлаган вазиятга бир томонлама эътибор берганлар. Кейинги йилларда пайдо бўлган концепциялар бу икки томонни бирлаштиришга ҳарақат қиладилар.
Атрибутли(белгили) етакчилик концепцияси (сабаб-натижавий ѐндошув). У нима содир бўлган ва одамлар нимани содир бўлганнинг сабаби деб ҳисоблашлари ўртасидаги сабаб-натижавий алоқани изоҳлаб берувчи атрибутли назарияга суянади. Бу ѐндошув шундан келиб чиқадики, етакчининг хулосалари эргашувчиларнинг ҳулқлари билан тенг даражада етакчининг кейингилар ҳулқига жавоб қайтариш билан асосланади. Қўл остидагиларнинг ишини кўзата туриб, етакчи у қандай бажарилаѐтганлиги ҳақида ахборот олади. Бунга кўра у одамларнинг ҳулқи ҳақида хулоса чиқаради ва қўл остидагиларнинг ҳулқига адекват равишда жавоб қайтариш учун ўз ҳулқининг шундай услубини танлайди.
Харизматик етакчилик концепцияси. Харизма- бу бошқаларга етакчиликни қўллаб қувватланиши ва тан олиниши келтириб чиқарувчи шахсий жозибадорлиги воситасида таъсир қилиш шаклидир, бу харизманинг
эгасига эргашувчилар устидан ҳукмронликни таъминлайди. Ўзининг шахсий сифатларига кўра эргашувчиларга ғоятда кучли таъсир кўрсатишга қодир етакчи харизмаатик деб ҳисобланади. Бунда етакчилар ҳукмронлик, фаолиятга катта эҳтиѐжни бошдан кечирадилар ва ўзларининг тўғриликларига ишонадилар.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, оддий вазиятларда харизматик етакчилик ҳамма вақт талаб қилинмайди. Кўпинча у эргашувчилар ўз истаклари ва уларни бажариш йўлларини кучли равишда бўртириб юборган ҳолларида тўғри келади. Бу сиѐсат, дин, ҳарбий ҳаракатларда етакчиларда харизмани тез тез пайдо бўлишини изоҳлаб беради.
Тубдан ўзгартирувчи етакчи концепцияси. Ислоҳатчи етакчи одамларни уларнинг қўйилган мақсадларни идрок этишдаги онглилигини ошириш, уларга шахсий мафаатларни умумий мақсад билан бирлаштириш имкониятини бериш, ишончлилик муҳитини ҳис қилдириш йўли билан ундайди. Бундай етакчи ижодиѐтини номоѐн қилади, уни орқасида воқеалик туради, у эргашувчиларни натижадан натижага олиб боради, одамларни меҳнат қилишга қаратади. Бу нарса етакчи ва эргашувчиларда инқирозли вазиятда муаммони ижодий ҳал қилишга яроқли маълум ҳулқини мавжудлигини кўзда тутади. Модель етакчи эргашувчиларга уларни бошқарувда иштирок этишга жалб қилиш орқали таъсир қилиши, ўзини гуруҳнинг бир қисми бўлиши, биргаликдаги ҳаракатларни қўллаб қувватлаши зарурлигини тан олади. Эргашувчилардан етакчининг орқасидан кўр-кўрона бориш эмас, балки берилаѐтган имкониятларини танқидий баҳолаш ва ҳаракатларга онгли равишда ѐндашув талаб қилинади.
Шундай қилиб, етакчиликнинг анъанавий тенденциялари етакчи ва унинг ҳулқининг сифатлари асосида самарали етакчиликни таклиф қиладилар. Бу концепциялар пироворида якунланган назарияни ярата олмай, ҳулқининг аниқланган сифатлари ва намуналарининг кўплигида чўкиб кетганлар. Вазиятли етакчиликка асосланган ѐндошувлар етакчиликнинг самарадорлигини етакчини шахс сифатида эътиборга олмай, ташқи
муҳитларни таъсири орқали изоҳлашни таклиф қилганлар. Янги концепциялар вазиятли ва анъанавий ѐндошувларнинг афзалликларини бирлаштиришга ҳаракат қиладилар. Улар етакчининг муаммони ҳал қилишнинг янги кўринишини яратиш, ўзининг харизмадан фойдаланиб, эргашувчиларни илҳомлантириш, улардаги мақсадга эришиш бўйича ҳаракатни амалга оширишга иштиѐқини келтириб чиқариш қобилиятига эътиборни қаратадилар.

Download 480,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish