Менежмент



Download 26,3 Kb.
bet1/2
Sana22.07.2022
Hajmi26,3 Kb.
#839786
  1   2
Bog'liq
1-хафта.


МЕНЕЖМЕНТ
МЕНЕЖМЕНТ (инг. managment — бошқариш, ташкил этиш) — махсус бошқариш фаолияти; бошқариш тўғрисидаги фан. М. нинг ҳолати и. ч. самарадорлигигатехника ва технология даражаси ҳамда ишчи кучининг сифатига таъсир кўрсатади. Менежмент фанининг маз-муни бошқарув тизими ва бошқарув объекти орасидаги ўзаро муносабат бўлиб, унинг асосий вазифаси бошкарувнинг замонавий усулларини, раҳбарлик санъати сирларини урганишдан иборат. Бошқарув — танлов, қарор Кабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат этиш жараёнидир. Унинг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида барча бўғинларда ишлай оладиган юқори малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат. Менежмент ижтимоий-иқтисодий, ижтимоийҳуқуқий, кибернетика ва б. фанлар билан алоқадордир. Менежмент даставвал иқтисодий назария фани билан яқиндан боғлиқ. У иқтисодий қонунларни билиб олишга ва уларга мос равишда бошқариш жараёнида иқтисодий усулларни қўллашга, ҳар бир ходимга ва жамоага таъсир кўрсатишга асосланади. Бир қанча иқтисодий фанлар: макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, статистикамеҳнат иқтисодиёти кабилар ҳам Менежмент фани билан чамбарчас боғлиқцир. Ўзбекистонда Менежментнинг назарий асослари ва унинг асосий тамойиллари 14—15-а. лардан Амир Темур даврида шакллана бошлаган. Буюк саркарда «Темур тузуклари» асарида давлат, қўшин ва б. ни бошқариш санъати тўғрисида ўз қарашларини баён этиб, изоҳлаб берган. Менежмент фанининг назарий асосини бир неча юз йиллар давомида тўпланган амалий тажриба натижалари ташкил этади, уларни назарий жиҳатдан асослаб турли хил концепциялар, назарий ғоялар, иш принциплари ва услублари ишлаб чиқилган. Аммо алоҳида фан соҳаси сифатида Менежмент 19-а. га келиб шакллана бошлади. Бошқариш фанининг асосчиси — америкалик муҳандис ва тадқиқотчи Ф. Тейлор ҳисобланади. Бошқариш тамойилларини Тейлорнинг замондоши француз олими Анри Фай-оль ишлаб чикди. Корхонада амалга оширилаётган барча операцияларни у олти гуруҳ (техника, тижорат, молия, мол-мулк ва шахсларни қўриқлаш, ҳисобкитоб, маъмурий)га бўлиб, бошқаришни 6-гуруҳга киритади. Менежмент ёки бошқаришнинг объекти корхона фаолияти, унинг субъекти эса бошқариш ишини бажарувчи идоралар ва уларнинг ходимларидир. Менежмент билан махсус тай-ёргарлик кўрган, бошқаришнинг қонунқоидаларини чуқур биладиган малакали мутахассислар — ёлланма бошқарувчилар — менежерлар шуғулланадилар. Улар аҳолининг алоҳида ижтимоий қатламини ташкил қилади. Менежментнинг юқори (фирма стратегиясини ишлаб чиқиш), ўрта (и. ч., сотиш, нарх белгилаш, меҳнатни ташкил қилиш), қуйи (цех, бўлим доирасида ишни ташкил қилиш, кунлик, ҳафталик, ойлик иш топшириклари бажарилишини бошқариш) бўғинлари бор. Шунга мувофиқ ҳолда менежерлар олий мартабали, ўрта тоифадаги ва қуйи тоифадаги менежерларга бўлинади.
Айрим тадқиқотлар Менежментни кишилардан нафли самаралар олиш санъати, деб ҳисоблайдилар. Мукаммал Менежментнинг хос белгилари: фаолиятга, изланишга тарафдорлик; одций тузилма ва камсонли ходимлар; истеъмолчига яқинлик; унумдорликни таъминлашда инсоннинг ҳал қилувчи ўрни; тадбиркорликни рағбатлантирувчи мустақил идора қилиш ҳуқуқи; асосий фаолият турига бирламчи эътибор; ҳаммадан кўра яхшироқ таниш бўлган соҳага киришишэркинлик ва кучли назоратни биргаликда қўллаш.
Фирмаларнинг Менежмент тизими умумий Менежмент, функционал Менежмент, молиявий Менежментмаркетинг иши, ходимлар ишини бошқариш, и. ч. М. и., илмийтехника ишларини бошқариш ва б. ни ўз ичига олади.
Менежмент назарияси ва амалиёти эволюцияси турли хил қарашларда ўз ифодасини топди. Mac, 20-а. нинг 50—60 й. ларида асосий эътибор бошқаришнинг ташкилий тузилишига қаратилган бўлса, 60— 70-й. ларда стратегик режалаштиришдан стратегик бошқаришга ўтиш даври бўлди.
20-а. нинг ўрталарига келиб М. Ўзбекистонда тез суръатлар билан ривожланди. 1966 й. да ЎзР ФА Кибернетика ин-тининг ташкил қилиниши, академик В. К. Қобулов бошчилигида олиб борилган назарий, услубий, амалий и. т. ишлари республикада Менежмент фанининг ривожланишига асос бўлди.
20-а. охири — 21-а. бошларида М. Ўзбекистонда махсус фан сифатида олий ўқув юртларида ўқитила бошлади, Менежментга доир тадқиқотлар йўлга қўйилди, дарсликлар ёзилди.




Download 26,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish