Менежмент тадқиқотларини ривожлантиришда ахборот-коммуникацион технологияларнинг илмий асослари
Ахборот коммуникация технологиялари ҳамда самарадорликнинг асосий тушунчалари. Илғор ахборот коммуникация технологияларининг имкониятлари тўғрисида фикр юритишдан олдин ахборот, коммуникация, технология ҳамда самарадорлик сўзларининг туб моҳияти ҳақида изоҳ бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ахборот - манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлардир.
Ахборот кенг қамровли тушунча бўлиб, унга қуйидагича таърифлар ҳам бериш мумкин:
Ахборот - далил, воқеа, ходиса, предмет, жараён каби объектлар ҳақидаги билим ҳамда тушунчалар ёки буйруқлар;
Ахборот - маълум хос матнда аниқ маънога эга тушунчаларни ичига олган далил, воқеа, ходиса, предмет, жараён, тақдимот каби объектлар ҳақидаги билимлар мажмуи;
Ахборот - қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган, сақланиши ва қайта ишланиши лозим бўлган жами далил ва маълумотлар. Китоб матни, илмий формулалар, банк ҳисоб рақамидан фойдаланиш ва тўловлар, дарс жадвали, ўлчаш мажмуаларининг ер ва фазо станцияси ўртасидаги масофа тўғрисидаги маълумотлар ва ҳоказолар ахборот бўлиши мумкин. Маълумки, ахборотларни инсонлар 5 хил сезги органи орқали олади. Булар: кўз, бурун, қулоқ, тил, тери. Статистик маълумотларга қараганда инсон энг кўп ахборотни кўриш орқали олади.
Ҳар қандай маҳсулотнинг ўлчов бирлиги мавжуд. Масалан, литр, метр, километр, килограмм, волт, ампер, кубометр ва бошқалар. Худди шунга ўхшаш ахборотнинг ҳам ўлчови мавжуд бўлиб улар бит, байт, килобайт, мегабайт, гигабайт, терабайт, экзобайт ва ҳоказоларда ўлчанади.
Жамиятни ахбортлаштириш: меҳнат, илмий тадқиқот, лойиҳа, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, аҳолига хизмат кўрсатишни автоматлаштириш, ташкилий-иқтисодий бошқаришни автоматлаштириш, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ахборотлаштириш каби соҳаларни ўз ичига олади. Жамиятда ахборот ҳам билим манбаи ҳам энг асосий мулоқот воситаси бўлиб ҳисобланади. Жамиятни ахборотлаштиришда радио, телевидение, оммавий-ахборот воситалари ва Интернет тизимининг аҳамияти жуда юқоридир. Ҳар ким ҳар доим бирор ишни бажариш ёки бирор мақсадга эришиш учун ахборотдан фойдаланади. Ҳар бир инсон об-ҳаво прогнозини, транспорт воситалари қатнови жадвалини, банк ва бизнес маълумотларини ҳамда кундалик янгиликлардан ҳабардор бўлишга мухтождир. Агарда инсон кундалик ахборотлар ва янгиликлардан хабардор бўлмас экан, у жамиятдан узилиб қолиши муқаррар.
Канаданинг Hootsuite компанияси томонидан берилган ҳисоботга ко'ра, Ўзбекистонда 18,6 миллион интернет фойдаланувчиси бор.
Ўтган 2020-йилга солиштирганда ушбу кўрсаткич 263 мингга ( +1,4%) Ўсган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони эса 4,6 миллионни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган 2020-йилга нисбатан 1,4 миллионга ( +44%) ортган.
2021 йил январ ойида Ўзбекистонда 23,34 миллион мобил алоқа мавжуд эди.
2020 йил январидан 2021 йил январигача бўлган даврда Ўзбекистонда уяли алоқалар сони 782 мингга (-3,2%) камайганлиги айтилган.
2021 йил январ ойида Ўзбекистонда уяли алоқалар сони умумий аҳолининг 69,2 фоизига тенг эди.2
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики ҳозирда Ўзбекистон аҳолиси Интернет тақрмоғидан кенг фойдаланмоқдалар.
Коммуникация – лотинча, «cоммуниcатио», сўзидан олинган бўлиб, «хабар», «узатиш» деган маъноларни англатади. Коммуникация сўзидан ташқари «телекоммуникация» атамаси ҳам бўлиб, ушбу сўз «коммуникация» сўзига қараганда кенг қамровли ҳисобланади.
Телекоммуникация — сигналлар, белгилар, матнлар, тасвирлар, товушлар ёки ахборотнинг бошқа турларини ўтказгичли, радио, оптик ёки бошқа электрмагнит тизимларидан фойдаланган ҳолда узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш.
Технология - сўзи юнонча бўлиб, (течне) – маҳорат, санъат; (логос) – тушунча, таълимот маъноларини англатади. Технология тушунчаси, умуман, меҳнат усуллари, ишлаб чиқаришнинг моддий, техник, энергетик, меҳнат заҳираларида гавдаланган илмий ва инженерлик билимларининг мажмуаси, белгиланган талаблар, андозаларга жавоб берувчи маҳсулот ёки хизматларни яратиш учун уларни бирлаштириш усулларини ўз ичига олади. Технология сўзи саноатда ёки қишлоқ хўжалигида тайёр маҳсулот олиш учун ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган усул ва методлар йигиндисини англатади. Ҳар қандай жамиятда ҳам ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш иқтисодий тараққиётнинг асосини яратади. Шу сабабли ҳам, иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш жиддий масалалалардан бири ҳисобланади. Ҳозирги пайтда кўпгина ресурслар чегараланган, уларнинг аксарияти (металл, курилиш материаллари ва бошқалар) хориждан келтирилади. Шунинг учун мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, миллий ва хорижий сармояларни устувор сохаларга жойлаштириш каби самарадорликни ошириш воситаларига етарли даражада эътибор бериш талаб қилинади.
Ахборот коммуникация технологиялари – бу одамларнинг билимларини ривожлантирадиган, уларнинг техника ва ижтимоий жараёнларни бошқариш бўйича имкониятларини кенгайтирадиган маълумотларни ташкил этиш, сақлаш, ишлаб чиқиш, тиклаш, узатиш усуллари ва техник воситалардир. Яна шунингдек, ахборот коммуникация технологиялари деганда, маълум бир мақсадга эришиш учун амалга ошириладиган жараёнлар занжиридан иборат яратувчи фаолият тушунилади.
Ҳозирги кунга келиб ҳеч бир соҳа йўқки интернециз ривожланмайди, тараққий этммайди. Менежмент соҳаси ривожида ҳам интернетнинг, замонавий иловаларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Шунинг учун бизга юқори тезлик ва сифатли интернет оқими бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |