ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКМАНИСТОН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
1 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукуматлар раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, олий даражада очиқ ҳамда ишончга асосланган мулоқот йўлга қўйилгани ва бу Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янги даражага кўтарганини катта мамнуният билан қайд этди.
Рашид Мередов Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик масалалар, жумладан, келгусида икки ва кўп томонлама форматда ўтадиган олий даражадаги тадбирларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилди.
УШБУ ҲАФТА “АХБОРОТ ВА МУРАББИЙЛИК СОАТИ” МАШҒУЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТИЛИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “БУЮК ЮРТНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДЛАРИ” МАВЗУСИДА ЎТКАЗИШ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН ЁРДАМЧИ МАТЕРИАЛЛАР (МАЗКУР МАТНГА СЛАЙДЛАР ИЛОВА ҚИЛИНАДИ):
БУЮК ЮРТНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДЛАРИ
(Меҳнатсевар)
Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.
Бугун ҳаётимизда оддий воқеликка айланган кўп янгиликлар, сўз ва атамалар замирида қанчалик улкан маъно мужассамлигини ҳис этмоқ учун ўтмишга назар солиб турмоқ керак.
Илгари олий таълим даргоҳларида онгимизни шакллантиришга ҳаракат қилинган гапларни эслашнинг ўзи аянчли: “ўтмишда ўзбекларнинг 98 фоизи чаласавод бўлган”, “Амир Темур, Бобурлар золим…” ва ҳоказо “таълимот”лар бизни (ўша пайтдаги ёш авлодни!) тубсиз жарликларга бошлаганларини, буюк ўтмишимизни йўққа ва бу билан келажагимизни пучга чиқарганларини қаёқдан билибмиз..?
Мустабид тузум ҳукмрон бўлган ўша мудҳиш йилларда Ўзбекистон ҳақида сўз кетганда уни “Буюк юрт” деб аташ у ёқда турсин, буюкликни ҳатто тасаввурингга сиғдира олмасдин.
Ўша даврдаги пахса деворлари нураб турадиган мактабларимиз, ёзда чанг, қишда лой кўчаларда жулдур кийинган болакайларнинг ўта ғариб ҳаёти ҳақидаги ўйларимиз алоҳида мавзу. Мактабни тамомлаш арафасида туман марказидан келган комиссия бир варақдан қоғоз тутқазиб, “Ким бўлсам экан?” деган мавзуда нимадир ёздиргани, унга ўғил болалар ёппасига “тракторчи” ё “деҳқон”, қизлар “пахта теримчи бўламан” дея мажбуран ёздиргани, алал-оқибат, келажак деганда кўз ўнгимизда фақат пахтазор кўринадиган бўлиб қолгани ҳам бутунлай бошқа мавзудир…
Гап шундаки, ўша давр ёшлари учун “Буюк юртнинг бахтиёр фарзандларимиз” деган гаплар осмондаги ой каби қўл етмас орзу, бамисоли афсона эди.
Ойни ҳам кўрардик, афсоналар эшитардик, бироқ, Ўзбекистонни “Буюк юрт” деб аташ хаёлда ҳам йўқ эди…
Кимнинг хаёлида шундай фикрлар пайдо бўлиб қолса ва бу ҳақда оғиз очса, у ашаддий бузғунчи, хавфли зараркунанда ҳисобланарди… Шунга яраша шўри қуриб, адойи тамом бўларди…
1991 йил 31 август куни Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини эълон қилган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг келажак сари дадил қадамлари “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” деган умидбахш даъватларига пайваста бўлди.
Очиғи, ўшанда ҳам кўплаб руҳан мажруҳ одамлар буюк келажакни тасаввур қилишлари қийин эди… Тасаввурига сиғдира олмагач, унинг йўлига ғов бўлишдан тап тортмасдилар. Қулликнинг энг катта фожиаси – бора-бора қўлидаги кишанга ҳам меҳр қўяди, деганларидек, бундай кимсалар анча пайтгача ўша мустабид тузум – СССРни қўмсаганлари ва тарих ғилдирагини ортга қайтаришга чиранганлари ҳам бор гап.
Давлатимиз раҳбарининг доно сиёсати, қатъий саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлидан дадил олға бораверди. Тараққиётнинг беш тамойилга асосланган “Ўзбек модели” босқичма-босқич ўз самарасини кўрсатаверди.
Дашту далалардан елдек учиб келган енгил машина азим шаҳарга киргач, бир пастда улкан иншоотлар бағрига жо бўлиб кетгани мисол ҳаёт карвонларимиз беқиёс тараққиёт ёғдулари ичра Буюк давлатнинг соҳибига айланиб қолди.
Қанча машаққатлар эвазига эришилган бу буюклик саҳнида энди ортга боқсанг, этинг увишиб кетади. Кечагина кўрган-кечирганларимиз билан бугунги воқеликларни ҳатто солиштириб бўлмайди. Бурунги ва бугунги дунёқарашлар ўртасидаги тафовутлар осмон билан ерча…
Фарзандларимиз учун бизнинг ёшликдаги ҳаётимиз том маънода: “ўтмишдан эртаклар”га ўхшайди. Уларнинг ҳаёти эса биз учун ҳақиқий афсона! Ҳа, биз ўша афсонанинг ҳақиқатга айланганини кўряпмиз! Чорак аср илгари башорат қилинган “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” деган даъватлар бугун ҳаётимиз воқелигига айланиб кетди!
Бири-бирига мутлақо ўхшамаган иккита даврни ўз кўзлари билан кўрганлар бу буюкликни теранроқ фарқлаб берар экан. Социализмнинг чўққисига чиқдик, деган йилларда ҳам қишлоқдаги уйларнинг катта қисмида томлар шиферсиз эди. Ҳар йили кузда ҳашар йўли билан томсувоқ қилинар, барибир, қиши билан чакка ўтиб ётарди. Бугун эса қишлоқларимизда янги бунёд этилаётган замонавий уйларга шаҳарликлар ҳам ҳавас билан қарашмоқда!
Мактабларимиз бинолари, деворлари авария ҳолида эди. Шунга яраша ўқувчиларнинг жулдур кийим-бошлари, оналари тикиб берган латта “папка”лар, рангги тўкилиб юрган сиёҳдонлар кўз олдимдан сира кетмайди.
Бугунги мактабларимизга бир разм солинг. Шаҳар мактабларидан асло қолишмайди! Ундаги жиҳозларни таърифлашга тил ожиз. Бир пайтлар кўзимизга “тараққиёт чўққиси” бўлиб кўринган ёзув машинкаси қанақа бўлганини (у ҳам фақат директорнинг котибасида бўлишини) бугунги ўғил-қизларга таърифлаб бериш ҳам мушкул, ҳам кулгили.
Республика ҳукуматининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида мактаб, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртлари учун замонавий бинолар бунёд этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва аҳолининг таълим соҳасидаги салоҳият даражасини ҳар томонлама юксалтириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”ги қонунлар, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури ишлаб чиқилди ва ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилгани ҳақида шунчаки сўз юритиб ёки ёзиб бўлмайди. Чунки, бу таълим муассасаларида ўғил-қизлар шунчаки кун ўтказиб юрганлари йўқ. Улар дунёдаги энг ривожланган давлатлардаги тенгқурлари билан бўйлашиб бормоқда. Ҳеч кимдан кам эмасмиз, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, деган даъваткорона сўзлар ёшларимизнинг ҳаётий шиорларига айланиб қолган.
1991 йил 20 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. Мазкур Қонунни Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг миллий концепцияси ҳамда айнан эртамиз эгалари манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган дастлабки ҳуқуқий ҳужжат, дейиш мумкин. Унда ёшлар бўйича давлат сиёсатининг мақсад ва тамойилларигина эмас, балки бугунги кун нуқтаи назаридан улар билан боғлиқ ўта принципиал масалалар ўз аксини топган. Иқтидорли ўғил-қизларни рағбатлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур ижтимоий хизматлар тизимини яратиш, ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, вояга етмаганларни ижтимоий муҳофаза қилиш ана шулар жумласидандир. Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эртамиз эгаларининг жамиятда ўз ўрнини топишида навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Истиқлол йилларида ёшларнинг ҳар томонлама етук, баркамол вояга етиши учун мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Хусусан, 22 та қонун, 26 та Фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 41 қарори, 30 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бундан ташқари, йилларга ном беришда ҳам ёшларнинг манфаатлари алоҳида эътиборга олинаётир. Хусусан, 2000 йил “Соғлом авлод йили”, 2001 йил “Оналар ва болалар йили”, 2008 йил “Ёшлар йили”, 2010 йил “Баркамол авлод йили”, 2014 йил “Соғлом бола йили”, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилиниб, бу борада давлат дастурлари қабул қилинган. Ўзбекистон халқининг бош мақсадига айланган ҳеч кимдан кам бўлмайдиган баркамол авлодни вояга етказиш орзусини рўёбга чиқариш мақсадида мустақилликнинг илк кунлариданоқ юртимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ этишга устувор аҳамият қаратилди.
Дунё билан бўйлашиш аввало жаҳон тилларини пухта эгаллашдан бошланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда Президентимиз қарори билан 2013 йилда таълим-тарбия соҳасида хорижий тилларни янада чуқур ўргатиш тизими жорий этилди ва мамлакатимизда чет тилларни биринчи синфдан ўқитиш йўлга қўйилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида хорижий тилларни бир хил шароитда ўқитиш, қишлоқ жойларга юқори малакали чет тили ўқитувчиларини жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда 100 дан ортиқ олий таълим муассасаси мавжуд эканлиги, уларнинг 7 таси хориж университетлари филиаллари ҳисобланиши, юртимизда таълим соҳаси ҳар томонлама ривожланиб бораётгани ҳақидаги маълумотлар форум иштирокчиларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёвнинг тлгари сурган 5 ташаббуси бугунги кун ёшларининг камолотида айни босқич бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги 800 дан ортиқ маданият маркази, 312 та мусиқа ва санъат мактабига атиги 130 минг нафар ўғил-қиз қамраб олингани, мазкур муассасаларнинг аксарияти ўқув қўлланмалари, ноталар тўплами, мусиқа асбоблари ва жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмагани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари жойлардаги маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базаси ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича топшириқлар берди.
Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда туман (шаҳар) маданият марказлари ва умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшимча 1,5 мингта тўгарак ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий ҳомийларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари ва “Ёшлар клублари” ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.
Атоқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорларни туманлардаги маданий ишларга кўмакчи сифатида бириктириш яхши натижа бераётганини инобатга олиб, бу тажрибани бутун мамлакатга ёйиш бўйича кўрсатмалар берилди. Унга мувофиқ, таниқли артистлар туман ва шаҳарларга ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилиб, ўша жойларда маданият ва санъатни ривожлантиришга масъул бўлади, туман ва шаҳарлар ҳокимлари эса ушбу ишларга моддий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беради.
Мусиқа ва санъат соҳасида олий маълумотли кадрларни кўпайтириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларига муайян мавзулар бўйича тарих дарсларини музейлар, тарихий обидалар, қадамжо ва театрларда сайёр ўтказилишини ташкил қилиш топширилди.
Юртимизда ташкил этилаётган янги-янги боғчалар, мактаблар, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, маданият ва спорт иншоотлари
Do'stlaringiz bilan baham: |