Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

5-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий 
принциплари
Аҳолини иш билан таъминлаш сохасидаги давлат сиёсати қуйидаги принципларга асосланади:
меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жин-
си, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва мансаб мавқеидан, 
динга муносабати, эътиқодидан, жамоат бирлашмаларига мансублигидан, шунингдек ходим-
ларнинг ишчанлик жиҳатларига ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган 
бошқа ҳолатлардан қатъи назар тенг имкониятларни таъминлаш;
кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, 
уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда муносиб шароитларни таъминлайдиган унумли 
ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги;
иш билан таъминлаш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан 
ҳимоя қилишни таъминлаш;
ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун мавжуд иш 
жойларини сақлаб қолаётган ва янги иш жойларини яраётган иш берувчиларни рағбатлантириш:
иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа 
йўналишлари билан мувофиқлаштириш;
аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва улар-
нинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари, касаба уюшмалари, ходимларнинг 
вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги;
аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлараро ҳамкорлик.
6-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари
Давлат:
иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш 
эркинлигини;
ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини 
ғайриқонуний равишда бекор қилишдан химояланишни;
мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни;
хар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-
шароитларида, меҳнатга хақ тўлашда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имко-
ниятлар яратишни;
янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ёки улар-
нинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини ошири шни;
бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда сарф қилинган моддий харажатлар учун қонун 
ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш 
имкониятини кафолатлайди.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish