МУҚАДДИМА
Республикамизнинг босиб ўтган мустақил тараққиёт йўли ва олдимизда турган вазифалар-
нинг маъно-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида гапирилганда, бугунги кунда фаол демократик
янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш натижасида иқтисодиётимизни барқарор
ривожланиши, сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар
соҳаларни изчил ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳоли бандлиги-
ни таъминлаш орқали аҳоли даромадларини барқарор ўсишини таъминлашга доир қонун
ҳужжатларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириб борилиши соҳа мута-
хассисларининг бу борадаги ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш лозимлиги-
ни кўрсатади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарори вазирлик тизимида бир
қатор тузилмавий ва функционал вазифаларни янада такомиллаштириш лозимлигини бел-
гилаб берди.
Шундай ўта муҳим вазифаларни инобатга олган ҳолда, қабул қилинган янги қонун
ҳужжатларини амалиётга тадбиқ этишда соҳа ходимларининг жойларда мавжуд бўлган
муаммоларни ечиш, бу йўлдаги тўсиқларни бартараф этиш, аҳолининг имтиёз ва кафолат-
ларини таъминлаш, барча ҳудуд ва минтақаларда, аввало, қишлоқ жойларда иш жойларини
яратиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришда ўзларининг муносиб
ҳиссаларини қўшишлари ва жамиятда ўз ўринларини топишлари муҳим аҳамиятга эгадир.
Қолаверса, кейинги даврларда болалар меҳнатини муҳофаза этиш, ишлаб чиқариш шаро-
итидаги бахтсиз ҳодисалар, ташқи меҳнат миграцияси, одам савдосига қарши курашиш,
меҳнат бозорида ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ша хсларни иш
билан таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган
тарзда қўллаб-қувватлаш масалаларида қонун ҳужжатларини жаҳон стандартларига мослаш-
тирилиши ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этилиши Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш вазирлиги тизимидаги ходимларидан катта билим ва ташаббускорликни талаб этади.
Мазкур тўплам аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, кичик бизнес
ва тадбиркорликни ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш, аҳолининг
ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш масалаларида нафақат тизим
ходимлари, балки ҳар бир иш берувчи ва ҳар бир фуқаро учун ҳам асосий қўлланма сифа-
тида хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |