Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


V. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

V. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
20. Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амал-
га оширилади.
21. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, 
устамалар, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан 
иборат бўлади.
22. Белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари 
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга 
ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш 
органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни 
моддий рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.


125
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ 
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ МЕҲНАТ, АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН 
ТАЪМИНЛАШ, НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА 
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ДОИР ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА РИОЯ 
ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
ЮЗАСИДАН ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»
2010 йил 19 февраль 29-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек 
меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнатни 
муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни сама-
рали амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 
қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 
Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 
меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнатни 
муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича ўз вако-
лати доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан, шунингдек иш берувчи-
лар ҳисобланадиган жисмоний ша хслар томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги маълу-
мот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш бош бошқармаларининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспер-
тизаси давлат инспекциялари тўғрисидаги низомларини белгиланган тартибда тасдиқ-
ласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз 
кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош 
вазирининг биринчи ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири 
Ш. Мирзиёев


126
Вазирлар Маҳкамасининг 
2010 йил 19 февралдаги 
29-сон қарорига 
1-ИЛОВА

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish