Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


V. Меҳнат дафтарчалари учун олинадиган ҳақ ва уларни сақлаш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

V. Меҳнат дафтарчалари учун олинадиган ҳақ ва уларни сақлаш
5.1. Янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан қонун 
ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизигача миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига 
эга.
Меҳнат дафтарчалари нотўғри тўлдирилган (расмийлаштирилган) да ёки уларни сақлашда 
эҳтиётсизлик туфайли яроқсиз ҳолга тушиб қолганда меҳнат дафтарчаларининг нархини 
иш берувчи қоплайди.
Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра корхона томонидан ходимнинг меҳнат даф-
тарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати бепул берилади.
5.2. Ишдан бўшаган ходимлар меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида олмаган тақдирда, 
улар ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида қилиниб, корхона ходим-
лар бўлимида икки йил давомида сақланади. Ушбу муддат давомвда ҳам йўклаб келинмаган 
ва олинмаган меҳнат дафтарчштари иш берувчи архивида 50 йил сақланади ва ушбу муд-
датдан сўнг белгиланган тартибда йўқотилиб юборилиши мумкин.
5.3. Иш берувчилар зарур миқдордаги меҳнат дафтарчалари мавжудлигини таъминлаш-
лари шарт.
VI. Меҳнат дафтарчалари ҳисоботини олиб бориш
6.1. Иш берувчиларда бўлган янги меҳнат дафтарчалари бўйича қуйидаги ҳужжатлар 
юритилади:
а) меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш китоби, (Йўриқномага 1-илова);
б) меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш китоби (Йўриқномага 2-илова);
в) меҳнат дафтарчалари ҳисобини олиб бориш китоби (Йўриқномага 3-илова).
Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва уларни сарф қилиш китоблари корхона-
ларнинг ҳисоб-китоб бўлими (бухгалтерия) томонидан олиб борилиб, уларда хамма меҳнат 
дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш, уларнинг сериялари ва сон рақамлари 
кўрсатилган ҳолда ёзилади.
Меҳнат дафтарчалари ҳисоботини олиб бориш китоби ходимлар бўлими ёки иш берувчи 
томонидан шунга масъул қилинган ходим томонидан юритилади. Бу китобда ходимлардан 
ишга киришда олинган ҳамда янги кирган ходимларга берилган ҳамма меҳнат дафтарчала-
рининг серияси ва сон рақамлари, шунингдек, янги ёзиб берилган меҳнат дафтарча (дубли-
кат)лари берилгани учун хақ олинганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади.
Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш ҳамда улар ҳисоботини олиб 
бориш» китобларининг сахифаларида сон рақамлари қўйилган бўлиши ҳамда улар ип билан 
тикилиб, иш берувчи раҳбари имзоси ва сурғучли муҳр билан мустаҳкамланган бўлиши шарт.
6.2. Меҳнат дафтарчалари корхонанинг ходимлар бўлимида қатъий ҳисобот ҳужжати 
сифатида сақланади.
Ҳар ойнинг охирида меҳнат дафтарчасини юритиш бўйича масъул ша хс меҳнат дафтар-
чалари мавжудлиги хақида ва янги тўлдирилган меҳнат дафтарчалари учун ундирилган пул 
маблағлари тўғрисида иш берувчининг ҳисоб-китоб бўлимига ҳисобот беради.
Тўлдириш пайтида ёки бошқа сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган меҳнат дафтарчала-
рига далолатнома (акт) тузилади.
6.3. Мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда шартнома бўйича меҳнат дафтарчалари, 
меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлари сотиб олган корхоналар бундай шартнома тузил-


180
ганидан кейин бир ойдан кечикмасдан улар мақсадли ишлатилганлиги тўғрисида меҳнат 
органларига маълумот тақдим қилишлари лозим. Маълумот меҳнат дафтарчалари, меҳнат 
дафтарчасига қўшимча варақлари берилган (юритилган) ходимлар тўғрисида маълумотлар, 
ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ реквизитлари кўрсатилган ҳолда эркин шаклда бери-
лади.
Корхона тузилган меҳнат шартномаси асосида белгиланган тартибда фақат ишга қабул 
қилинган ходимларга меҳнат дафтарчаси бериши шарт.
Бегона ша хсларга меҳнат дафтарчаси бериш тақиқланади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish