Мазкур келишув Яккасарой тумани 26-умумий ўрта таълим мактаби номидан директори в.в.б. Абдиев Улуғбек Нарзуллаевич (кейинги ўринларда “Иш берувчи” деб юритилади) ҳамда Яккасарой тумани 26- умумий ўрта таълим мактаби Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Матмусаева Моҳидил Абдумуталовна(кейинги ўринларда “Ходим” деб юритилади) томонидан қуйидагилар ҳақида тузилди.
1. Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3228-сон билан рўйхатга олинган “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ “Иш берувчи” ва “Ходим” ўртасида тузилган “____” ________ 20_____ йидаги ______-сонли меҳнат шартномасига вақтинчалик ўзгартириш киритилиб, меҳнат шартномаси қуйидаги мазмундаги 2.1-банд тўлдирилсин: - “Ходим” меҳнат фаолияти короновирус эпидемияси муносабати билан, 2020 йилнинг 1 апрелидан 25 майгача масофавий иш ( уйда ишлаш ) режимига ўтказилади. - “Ходимнинг” меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган ва техника воситалари заруриятга кўра ходимнинг ёзма талабига мувофиқ иш берувчи томонидан таъминланади. - Ушбу келишувга асосан “Ходим” га берилган иш берувчига тегишли мулклар ходимннг айби билан бузилганда ёки шикастланганда , етказилган зарарни “Ходим” томонидан иш берувчига қоплаб берилади. - иш берувчи ва ходим ўртасида ишга доир ҳужжатлар ҳамда алоқалар электрон тартибда, яъни ходимнинг __________ (электрон почта ёки телеграм манзили кабилар) манзили ва иш берувчининг __________ (электрон почта ёки телеграм манзили кабилар) орқали алмашинади; - ходимнинг иш вақти Меҳнат кодексининг 116-моддасига мувофиқ нормал иш вақти режими (яъни 6 кунлик иш хафтаси (якшанба дам олиш куни), соат 9.00 дан 18.00 га қадар бўлган иш вақти (соат 13.00 дан 14.00гача тушлик вақти)) асосида белгиланади;
3. Мавжуд эпидемия хавфи ва карантин чоралари бартараф этилиши муносабати билан, иш берувчининг буйруғи билан масофавий – уй шароитидаги иш режими бекор қилинади ва ходимнинг иш фаолияти одатий иш режимига ўтказилади.
4. Меҳнат шартномасининг қолган бандлари ўзгартиришсиз, ўз кучида қолдирилади.
ХОДИМ
ИШ БЕРУВЧИ
Матмусаева Моҳидил Абдумуталовна
Манзил: Зангиота тумани
пастдархон махалласи 73 уй
Тел: 909825649
_____________________________
(имзо)
У.Н.Абдиев Манзил: Яккасарой тумани Шота Руставели 118 уй _____________________________
(имзо)
Ушбу келишувни бир нусхасини олдим: Ф.И.О. __________ ____ _______ 2020 йил (имзо)