___________-СОНЛИ ҲАҚ ЭВАЗИГА ХИЗМАТ
КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ
Тошкент шаҳри
2021 йил “____” _________
“SMARTGOV GROUP”
нодавлат таълим муассасаси Уставига мувофиқ иш
юритувчи директор Ш.Б.Нортожиев (кейинги ўринларда “
Буюртмачи
” деб
юритилади)
бир томондан, фуқаро ______________________________________
(кейинги ўринларда “
Ижрочи
” деб юритилади) иккинчи томондан биргаликда
“Тарафлар”, алоҳида эса “Тараф” деб аталувчилар ушбу шартномани қуйидагилар
тўғрисида туздилар:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Ижрочи Буюртмачининг топшириғи билан ушбу шартноманинг 1.2- бандида
кўрсатилган хизматларни бажариш, Буюртмачи эса улар учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
1.2. Ушбу шартномага кўра Ижрочи томонидан кўрсатиладиган хизматлар:
1.2.1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги
умумтаълим
мактабларининг информатика фани ўқитувчиларини C++ дастурлаш тили бўйича
ўқитиш (кейинги ўринларда “
Хизматлар
” деб юритилади).
1.3. Хизматлар кўрсатиш муддати:
2021 йил "01" декабрдан 2021 йил "31" декабргача.
1.4. Хизматлар кўрсатиш жойи ____________________________________________
____________________________________________________ҳудуди этиб белгиланади.
II. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Ижрочи қуйидагиларга мажбур:
2.1.1. Хизматларни лозим даражада сифатли кўрсатиш;
2.1.2. Хизматларни тўлиқ миқдорда ушбу шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган
муддатда кўрсатиш;
2.1.3. Хизматларни шахсан ўзи кўрсатиш.
2.1.4. Хизмат кўрсатиш масофавий (онлайн) шаклда амалга оширилганда ўтилган
дарсларнинг видео архивини буюртмачига электрон шаклда тақдим этиш.
2.1.5. Ижрочи Буюрмачи томонидан белгиланган бино ҳамда тақдим этилган ўқув
дастури асосида ўқув курсларини ташкил этади ва курс
якунида унга топширилган
ишнинг бажарилиши бўйича ҳисобот ва тегишли маълумотларни тақдим этиш.
2.1.6. Шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳудуд ва вақтда Иш берувчи томонидан
тақдим этилган ўқув дастури асосида ўқув курсларини олиб боради;
2.1.7. Буюртмачининг топшириқ ва кўрсатмаларини бажарилишини таъминлайди;
2.1.8.“SMARTGOV GROUP” нодавлат таълим муассасасининг муаллифлик ва турдош
ҳуқуқи объекти бўлган, тижорат сири ҳамда махфий моҳиятга эга бўлган
маълумотларини ошкор этмасликни таъминлайди;
2.1.9. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар
талабларига риоя қилади.
2.1.10. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилади
2.2. Ижрочи қуйидагиларга ҳақли:
2.2.1. Хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат
қилиш;
2
2.2.2. Мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган миқдордаги иш ҳақини
белгиланган муддатда талаб қилиб олиш;
2.3. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
2.3.2.Учинчи шахс олдида Ижрочининг касб ва меҳнат манфаатларини ҳимоя қилиш.
2.4. Буюртмачи қуйидагиларга ҳақли:
2.4.1. Исталган вақтда Ижрочининг фаолиятига аралашмаган ҳолда кўрсатилаётган
Хизматларнинг бориши ва
сифатини текшириш;
2.4.2. Далолатномани имзолашдан олдин исталган вақтда, Буюртмачининг
шартномани бажаришдан бош тортиши тўғрисидаги
хабарнома олингунча
кўрсатилган Хизматларнинг бир қисмига мутаносиб равишда белгиланган нархни
Ижрочига тўлаган ҳолда ушбу шартномани бажаришдан бош тортиш.
2.4.3.Ижрочини ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги ёки
лозим
даражада бажармаганлиги ҳақида белгиланган тартибда ёзма равишда огоҳлантириш;
2.4.4.Шартнома муддати даврида Ижрочи томонидан сабабсиз, икки ёки ундан ортиқ
марта ўқув курсларини ўтмаслик ёки кечикиб келиш ҳолатлари кузатилганда,
Буюрмачи шартноманинг 3.1- бандида белгиланган иш ҳақи миқдорини 30 фоизгача
камайтириш, ушбу ҳолат такроран содир этилганда шартномани бекор қилишга
ҳақлидир.