9.18.8. Корхонада ишловчи доимий яшаш уй-жойи бўлмаган ходимларга ижарада яшаши учун тўловларини ҳар ойда Корхона ҳисобидан қоплаб беради.
9.19. Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида тарафлар қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
9.19.1. ҳар йили ўқув йили бошланиши арафасида умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ҳар бир болага Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини _____ фоизи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда дарсликлар ва ўқув қуроллари харид қилиш;
9.19.2. ҳар йили ходимлар фарзандларига янги йил совғаларининг Корхона ҳисобидан топширилишини ташкил этиш;
9.19.3. ходимлар фарзандларининг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини таъминлаш;
9.19.4. ходимларга болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари нархини, 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор ходимларга эса дам олиш уйлари, санаторийлар, профилакторий йўлланмалари нархини Корхона ҳисобидан тўлаб бериш;
9.19.5. Корхонага қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олувчи болаларни, шунингдек санаторий-профилакторийда дам олувчиларни овқатлантириш учун касаба уюшмалари ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан ажратиладиган меъёрга нисбатан _____ фоиз миқдорида Корхона ҳисобидан қўшимча маблағ ажратиш;
9.19.6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сонли “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан белгилаб қўйилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ходимлар фарзандларини чет тилларига ўқитиш учун моддий кўмак бериш.
9.20. Тарафлар ётоқхоналар ва идоравий турар жойларни сақлаб туришга, уларда яшаш учун ижтимоий-маиший шароитларни яхшилашга, яшовчилар орасида маданий-оммавий, маънавият-маърифат ишларини олиб боришга Корхона ҳисобидан маблағ ҳамда зарур ашёлар ажратиш мажбуриятини оладилар.
9.21. Тарафлар ходимларни Корхонанинг ёрдамчи хўжалигида етиштирилган гўшт-сут маҳсулотлари, мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш (ёки ёрдамчи хўжаликни барпо этиш имкониятини кўриб чиқиш) мажбуриятини оладилар.
9.22. Ходимларнинг иш ҳақидан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиши учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларга солиқ солинмаслиги бўйича яратилган имтиёздан фойдаланиши Иш берувчи томонидан таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |