Меҳнат бозори статистикаси услубий кўрсатмалар ва намунавий мисолларни ечиш



Download 68,21 Kb.
bet2/2
Sana09.03.2022
Hajmi68,21 Kb.
#486968
1   2
Bog'liq
Мехтан бозори статистикаси 1 дарс — копия

Кўрсаткичлар

«N»-й.

«N+1»-й.

«N+2»-й.

«N+3»-й.

1. Доимийаҳолинингўртачайилликсони( )

 26167

26488.4 

 26868.0

 27302.7

2. Меҳнат ресурслари (МR)

 14453.2

14816.5 

15219.6 

15685.7 

  1. Меҳнат қилиш ёшидаги меҳнатга

лаёқатли аҳоли ( )

 14263.7

14624.5 

15036.0 

15474.6 

4. Меҳнат қилиш ёшигачабўлган аҳоли

 9217.1

9110.7 

9025.4 

8993.5 

 5. Нафақа ёшидаги аҳоли (Anh)

 1854.3

 1889.5

 1944.9

 1996.5

6. Иқтисодиётда банд бўлган нафақахўрлар ( )

 129.7

 119.1

 101.7

 108.7

7. Иқтисодиётда банд бўлган ўспиринлар ва бошқалар

 59.8

 72.9

 81.9

 102.4

 8. Жами банд аҳоли (Aban)

 10196.3

 10467.0

 10735.4

 11035.4

 9. Рўйҳатдан ўтган ишсизлар сони ( )

 27.7

 25.5

 23.2

 16.9



Ечиш:
Келтирилган маълумотлар асосида «N»-йил учун қуйидаги кўрсаткичларни аниқлаймиз:

  1. Иқтисодий фаол аҳоли сони,

минг киши.

  1. Иқтисодий фаол аҳоли коэффициенти,



  1. Иқтисодий нофаол аҳоли сони,

минг киши.

  1. Иқтисодий нофаол аҳоли коэффициенти,



  1. Бандлик коэффициенти,



  1. Ишсизлик коэффициенти,



  1. Потенциал алмашув коэффициенти,



  1. Нафақахўрлар юклама коэффициенти,



  1. Умумий юклама коэффициенти,




Мустақил ечиш учун масалалар


1-масала.Республика иқтисодиётда банд бўлган ва иқтисодий фаол аҳоли сони тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилган (минг киши):

Кўрсаткичлар

«N»-йил

«N+1»-йил

«N+2»-йил

«N+3»-йил

1. Иқтисодийфаолаҳоли

10224,0

10492,5

11299,2

11603,1

2. Иқтисодий банд бўлганлар

10196,3

10467,0

10735,4

11035,4



Аниқланг:
1) иқтисодий фаол аҳоли, бандлар ва ишсизлар динамикасини;
2) иқтисодий фаол аҳоли, бандлар ва ишсизларни базисли («N»-йил =100%) ва занжирсимон абсолют ўсиши, ўсиш суръати ва қўшимча ўсишини.
Натижалар асосида қисқача хулоса қилинг.


2-масала. Республикада иқтисодий фаол аҳоли сони тўғрисида қуйидаги маълумотлар мавжуд (минг киши).

Кўрсаткичлар

«N»-й.

«N+1»-й.

«N+2»-й.

«N+3»-й.

Иқтисодийфаолаҳоли

10224

10492.5

11299.2

11603.1

 шу жумладан:
эркаклар

5336.3

5473.1

5966.6

6240.9

 аёллар

4887.7

5016.4

5332.6

5362.2

Иқтисодиётда бандлар

10196.3

10467

10735.4

11035.4

 шу жумладан:
эркаклар

5324.8

5463.4

5718.3

5978.3

аёллар

4871.5

5003.6

5017.1

5057.1

Ишсизлар

27.7

25.5

23.2

16.9

 шу жумладан:
эркаклар

11.5

9.7

9.0

9.1

аёллар

16.2

15.8

14.2

7.8



Аниқланг:
1)иқтисодий фаол аҳоли таркиби ва уларни йиллар бўйича ўзгаришини;
2) иқтисодий фаол аҳоли, бандлар ва ишсизлар ҳамда эркак ва аёлларни ўсиш суръатини;
3)эркак ва аёллар бўйича иқтисодий фаол аҳоли, бандлар ва ишсиз аҳоли коэффициентларини.


3-масала. Шаҳарда банд аҳоли сони«N»-йил 1-январда 352 минг киши; 1-апрелда 354 минг киши; 1-июнда 368 минг киши; 1-октабрда 358 минг киши ва 1-январ «N+1»-йилда 360 минг киши. Ишсизлар сони мос равишда 39 минг киши, 40 минг киши, 32 минг киши; 35,4 минг киши ва 40 минг киши.


Аниқланг:
1) иқтисодий фаол аҳоли, банд аҳоли ва ишсизларни «N»-йилдаги ўртача сонини;
2) шу даврда бандлик ва ишсизлар коэффициентини.


4-масала. Жорий йилда вилоят аҳолисининг ўртача сони 2997,1 минг киши, меҳнат ресурслари 1668,7 минг киши, иқтисодий фаол аҳоли 1352,6 минг киши ва банд аҳоли 1280,1 минг кишини ташкил этган.
Иқтисодий фаол аҳоли, банд аҳоли ва ишсизлар коэффициентини аниқланг.


5-масала. Туманда «N»-йили аҳолинингўртача сони 2013,0 минг кишини ташкил этган, ишсизлар сони эса 35,4 минг киши бўлиб, иқтисодий фаол аҳолини 1,8%ни ташкил этган.


Аниқланг:
1) иқтисодий фаол аҳолини сонини;
2) иқтисодий фаол аҳоли, банд аҳоли ва ишсизлар коэффициентини.
6-масала.Вилоят аҳолиси 5200 минг киши бўлиб, шундан 52,8% аёллардир. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги эркаклар салмоғи, эркакларнинг умумий сонида 62,1%, аёллар салмоғи эса 52,5% ташкил этган. Бир фоизи меҳнатга қобилиятли ёшдаги шахслар, ишламаётган I ва II-гуруҳ ногиронларидир. Бундан ташқари 93,6 мингта пенсионер ва 10 минг нафар 14-15 ёшдаги ўсмирлар ҳақи тўланадиган ишга эгадир. Вилоят ҳудудида 15 мингта бошқа давлатларнинг фуқаролари ишлаган ва бошқа давлатга 7 минг киши ишлашга кетган. Иқтисодий фаол аҳоли 2397,5 минг кишини ташкил этиб, шундан 9% ишсизлардир. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги иқтисодий нофаол аҳоли 650 минг кишига тенг бўлган.


Аниқланг:

  1. меҳнат ресурсларининг сонини;

  2. меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли салмоғини;

  3. меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини;

  4. банд аҳоли сонини;

  5. жами аҳолининг ва меҳнат қобилияти ёшдаги аҳолининг меҳнатга лаёқатлилик коэффициентларини;

  6. иқтисодий фаоллик, бандлик ва ишсизлик коэффициентларини;

  7. меҳнатга лаёқатли аҳолининг иқтисодий фаоллик даражасини.

Меҳнат ресурслари балансини тузинг.


7-масала.
1. Шаҳарда яшаётган аҳоли ёш таркиби бўйича қуйидагича бўлган:
а) 16 ёшгача бўлган ўсмирлар 85 минг киши;
б) 16-59 ёшдаги эркаклар 73 минг киши;
в) 16-54 ёшдаги аёллар 83 минг киши;
г) ишчи ёшидан ўтганлар 38 минг киши.
2. Меҳнатга қобилиятли ёшда бўлиб, ишламаётган пенсионерлар ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлари жами меҳнатга қобилиятли ёшдаги шахсларнинг бир фоизини ташкил этган.
3. Шаҳарда 150 мингта аҳоли ишловчилар ҳисобланиб, улардан 146 минг киши меҳнатга қобилиятли ёшдагилардир.


Аниқланг:
1) меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли салмоғини;
2) меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг умумий демографик юклама коэффициентини ҳамда “пенсионерлар юкламаси” ва потенциал алмаштириш коэффициентларини;
3) жами аҳолининг ва меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг меҳнатга лаёқатлилик коэффициентларини;
4) жами аҳолининг меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг, меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик коэффициентларини.
Download 68,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish