Меҳмонхоналарда касбий этикет



Download 50,21 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi50,21 Kb.
#247048
1   2   3   4
Bog'liq
1-Маъруза (1)

Ахлоқшунослик - ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамият ривожидаги ўрни, тараққиёт қонуниятларини ўрганувчи ва ҳақиқатлиги амалда исботланган билимлар мажмуидан иборат фан.
Ахлоқшунослик фани умумий этика назарияси, тарихий этика, норматив-қадриятлар этикаси, касб этикаси ва ахлоқий тарбия назарияси каби таркибий қисмлардан ташкил топган.
Умумий этика назарияси аҳлоқнинг табиати, моҳияти, хусусияти, таркибий қисмлари, унинг жамият тараққиётида тутган ўрнини ўрганади.
Тарихий этика ахлоқнинг келиб чиқишини, унинг тарихий тараққиёт қонунларини, ривожланиш босқичлари ва тамойилларини тадқиқ этади.
Норматив-қадриятлар этикаси - аниқ ахлоқ нормаларини, ахлоқий мажбурийлик талабларини, ахлоқий мерос сифатида шаклланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ахлоқий қадриятлар тизимини ўрганади.
2. Ишбилармонлик этикети маданиятинининг таърифи, мохияти ва вазифалари.
Этикет тушунчаси французча «etiquette» сўзидан олинган бўлиб, рус тилида этикетка, ўзбек тилида эса ёрлик деган маънони билдиради. Ҳозирги вақтда барча тилларда этикет сўзи қабул қилинган. Этикет тушунчасининг ўзига яраша келиб чиқиш тарихи бор. У шундай: Франция қироли Людовик XIV тантанали қабул маросимларидан бирида меҳмонларга «ўзини тутиш қоидалари» деб ёзилган карточка беради. Карточка эса этикетка деб номланган. Вақтнинг ўтиши билан этикетка сўзи этикет сўзига ва унда ёзилган қоидалар эса этикет қоидаларига айланган ва бугунги кунгача унинг маъноси ўзгартирилмасдан ишлатилади. Масалан, рус тили луғатида этикет-бу қандайдир жамиятда ўзини тутиш (юриш-туришнинг) белгиланган тартиби ва муомала қилиш шакли деб таърифланган. Ўзбек тили изоҳли луғатида “этикет”га бирор жамиятда, ижтимоий гуруҳ ва ш.к.да қабул қилинган ўзаро муомала, одоб-ахлоқ; маросим тартиби, қоидалари деб таъриф берилган1.
Одатда Франция ва Англияни этикетнинг классик мамлакатлари дейишади. Лекин бу этикет қоидалари илк бор Франция ва Англияда вужудга келган деган сўз эмас. Агар этикет тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлиш тарихи XIV ва XV асрларга мансублиги ҳисобга олинса, уларни этикет макони деб айтиб бўлмайди, чунки этикет фақат маънавий юксак жамиятда вужудга келиши мумкин.
Мамлакатларнинг ривожланиш тарихидан маълумки, Англия шу даврларда мустамлакачилик урушларини олиб борган, бир урушни тамом қилгандан дарров иккинчи урушга киришган. У XVI асрнинг ўрталаригача варварлар (вахшийлар) мамлакати сифатида танилган. Франция эса Англия қарамида бўлган ва нодонлар мамлакати ҳисобланган, чунки французлар ҳарбий хизматдан бошқа ҳеч нарсани тан олишмаган, илмни ҳурмат қилишмаган, олимларни эса эътиборга лойиқ бўлмаган одамлар деб ҳисоблашган. Демак, деярли икки ярим аср давомида иккала мамлакатда ҳам қўполлик, унга сажда қилиш ва беҳурматлик ҳукмронлик қилган. Албатта бундай мамлакатларда этикет тўғрисида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўша замондаги Германияда муросасиз ва шафқатсиз Гусситлар урушлари авжига чиқган вақт эди. Ўша асрлардаги Европа мамлакатлари ичида урушлардан фақат Италия истисно бўлган. Италияликларнинг феодал урф-одатидан Европа мамлакатлари ичида янги замон руҳига ўтиши XIV асрдан бошланди ва Италия жамияти маънавий қиёфасининг яхши томонга ўзгаришига олиб келди. Агар XV асрдаги Италияни бошқа Европа мамлакатлари билан солиштирилиб қаралса, унда жамиятнинг билимлик даражасининг юқорилиги, маънавий ва моддий бойлиги ва ҳаётнинг фаровонлиги кўзга ташланади. Демак, Европа мамлакатлари ичида биринчи бўлиб Италияда маданиятли жамият шаклланиб бошланган. Шунинг учун ҳам Италия биринчи этикет макони деб ҳисобланишига ҳақли.
Албатта, энди дунёга келган ёш гўдакнинг ҳеч нарсадан хабари бўлмайди. У жамиятда ўзини тутиш ва юриш-туриш қоидаларини ўзининг улғайиши ва яшаши даврида ўзлаштиради. Маълумки, бу ўта кўп вақтни талаб қилади. Шунинг учун ҳам улғайётган жамият аъзоларига этикет қоидаларини осон йўл ва қисқа вақт ичида етказиш мақсадида уларни умумлаштириш бўйича уринишлар азалдан бошланган. Масалан, этикет бўйича биринчи китоб эрамиздан олдин Египтда 2350 йилларда ёзилган бўлиб, «Ўзини тутиш бўйича йўриқнома» деб номланган.
Ўрта асрларда энг машҳур бўлган этикет бўйича китоб «Клерикалис интизоми» номи билан Испан руҳонийси Педро Альфансо томонидан ёзилиб, 1204 йилда нашр қилинган. У диндорлар ва монархлар учун мўлжалланган бўлиб, унда асосан ўзини тутиш қоидалари ҳамда суҳбат олиб бориш ва меҳмонларни кутиб олиш тартиби ўзининг ифодасини топган. Китобнинг машҳурлиги шундан иборатки, кейинчалик унинг асосида Англия, Голландия, Франция ва ўша вақтдаги Италия ва Германияга қарашли ҳудудларда этикет бўйича қўлланмалар нашр қилинган. Россияда биринчи бўлиб, этикет бўйича ўқув қўлланмалари нашр қилинди. Петр биринчи томонидан ташкил қилинган аристократлар (оқсуяклар) мактаби тингловчилари учун ёзилган «Ёшлар кўзгуси ёки турмуш муомалалари бўйича кўрсатма» («Юности честное зерцало или показания по житейскому обхождению») Россияда машҳур этикет бўйича китоблардан бири бўлган. Бу китоб XVIII асрда бир неча марта қайта нашр қилинган, унда асосан жамиятда муомала қилиш, овқатланиш столи атрофида ўзини тутиш, пичоқ ва паншахалардан фойдаланиш, танишлар билан учрашганда қанча масофада бош кийимини олиш ва эгилиб салом беришда тананинг қандай ҳолатда бўлиш қоидаларига эътибор берилган. Шу ерда шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, аристократик ғарбий Европада сарой этикет қоидаларининг қатъийлиги баъзан кулгили ва бир вақтнинг ўзида йиғлатиб - кулдирадиган трагекомик вазиятларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган. Масалан,этикетга риоя қилиш тарихида шундай бир воқеа содир бўлган: Франция қироли Людовик XIII мамлакат руҳонийси (кардинал) Ришалье ёнига иш юзасидан гаплашиш учун кирган. Кардинал ўрнидан тураолмайдиган ҳолатда касал бўлиб ётган бўлади. Шунда қирол Людовик XIII руҳонийнинг ёнида ётиб мулоқат қилади, чунки ўша вақтдаги этикет қоидаларига кўра ётган фуқаролари билан қирол ўтириб ёки оёғида тик туриб гаплашишга ҳақи бўлмаган.
Ўрта асрлар этикет қоидалари биринчи навбатда черковларда, кийинроқ эса Франция, Англия ва бошқа Европа мамлакатларининг қироллари саройларида ўрнатилган. Шунин учун ҳам бўлса керакки, Франция ва Англияни этикетнинг классик мамлакатлари деб аташади. Бундан кўриниб турибдики,этикет қоидалари авваллар дин ходимларига ва аринстократларга нисбатан умумлаштирилган.
Аристократлар этикет қоидалари, бундан олдин кўрсатилганидек, аста секинлик билан океан орқасидаги мамлакатларга, масалан, ўша замондаги Америкага, тарқалиб бошлаган. Америка Қўшма Штатларининг бўлажак биринчи президенти Жорж Вашингтон ҳали 14 ёшидаёқ «Яхши ҳулқ қоидалари» номли китоб ёзган ва унда 110та этикет қоидалари ўз ифодасини топган. Уларнинг ичида ҳатто «Стол атрофида ўтирганингда қошилма», «Паншаха билан тишингни кавлама», «Одамлар олдида бургаларни ўлдирма» каби маслаҳатлар ҳам келтирилган бўлган.
Этикет қоидаларининг жамиятдаги, миллатлар ва мамлакатлараро муносабатлардаги аҳамияти ҳисобга олинган ҳолда қатор Европа мамлакатларида этикет мактаблари, Америка қўшма штатларида эса ҳатто этикет институти, ташкил қилинган. Англиялик ёзувчилар ўзларининг асарларида этикет масалаларига ҳам катта эътибор беришган.
Ҳаммага маълумки, амалда ҳатто бир кишининг ҳулқ-атворига қараб унинг мамлакати ва ҳалқининг маданияти тўғрисида хулоса чиқаришади. Шу сабабдан ҳам охирги йилларда қатор мамлакатларда этикет бўйича насиҳатлар нашр этилиб, уларга итоат қилиш сайёҳлардан талаб қилинади. Масалан,сайёҳлик бўйича Европа бош бошқармаси чет элларга сайёҳатга борувчилар учун 9 банддан иборат этикет қоидаларини ишлаб чиқган. Унинг биринчи бандидаёқ шундай дейилган: «Эсларингиздан чиқармангизлар, сиз ўз мамлакатингизда миллионлаб ватандошларингиз ичида фақат битта оддий фуқаро, шу вақтда сиз чет элда «испансиз» ёки «французсиз». Сизнинг мамлакатингиз тўғрисидаги фикр сизнинг ҳатти –ҳаракатингиз билан боғлиқ.»
Қўлланиш соҳасига қараб этикет бир нечта турларга бўлинади. Улар асосан қуйдагилардан иборат:

  • сарой этикети;

  • дипломатик этикет;

  • ҳарбий этикет;

  • умумфуқаролик этикети;


Сарой этикети - бу давлат саройларида ўрнатилган муомала қилишнинг қатъий итоат қилиниши керак бўлган тартиби ва шакли. Сарой этикети авваллар подшо ва қироллар саройида ўрнатилган бўлиб, ҳозирги вақтда давлатлар саройларида унга қатъий риоя қилинади. Албатта, ҳозирги замон сарой этикети эски сарой этикетидан шаклан ва мазмунан фарқ қилади.


Дипломатик этикет бу дипломатларнинг (элчиларнинг) ва бошқа давлат расмий шахсларининг турли дипломатик қабул маросимларида, расмий ташрифларида ва музокараларда бир-бирлари билан учрашувида ўзини тутиш қоидаларидир. Дипломатик этикет қоидаларининг аксарияти ҳарбий ва умумфуқаролик этикет қоидаларига тўғри келади. Лекин дипломатияда, яъни давлатлараро муносабатда, этикет қоидаларига ўта қатъий риоя қилинади, чунки улардан чекланиш ёки уларга риоя қилмаслик давлат ёки унинг расмий вакиллари обрўларига путур етказиши, баъзи бир ҳолларда давлатлараро муносабатларнинг мураккабланишига олиб келиши мумкин. Масалан, дипломатия тарихида шундай бир ҳодиса рўй берган: Рус дипломати Павел Левашевнинг «Европа давлатлари ва улар вазирларининг биринчилиги ва раислиги» деб номланган дипломатияга бағишланган илмий асарида (1792 йил) Усмонли турк империясида элчиларни қабул қилиш маросими ҳақоратомуз эканлиги ва узоқ вақтни талаб қилиши ҳамда элчини қабул қилишдан олдин оби-ҳавонинг қандай бўлишидан қатъий назар, кўчанинг ўртасида отга миниб ўтириш, гўёки уни табриклашлари учун, талаб қилинган, кейин элчини ўртасида эски ва чириган табурет қўйилган уйга олиб киришганлиги ва унга элчи ўтириши керак бўлганлиги, ҳамда икки соат атрофида унга дохили бўлмаган ишлар тўғрисида гапиришганлиги ҳақида маълумотлар берилган Шу муаллифнинг берган бошқа маълумотига қараганда Хитой императорига тўққиз марта ергача бош эгишга элчиларни мажбур қилишган. Русларнинг расмий элчиси Хитой императори олдида анъанавий бўлган тўққиз марта бош эгишни ўзи учун ҳақоратли деб топиб, ундан бош тортганда, Хитой саройи ўзини элчи томонидан ҳақорат қилинди деб ўйлаган. Натижада элчи ташрифининг оқибати ёмон бўлган
Ҳарбий этикет деганда армияда қабул қилинган ва ҳарбийларнинг барча фаолият турларида итоат қилиниши учун мажбурий бўлган қоидалар тушунилади.
Умумфуқаролик этикети- бу фуқароларнинг бир-бирлари билан турли вазиятларда ва жойларда учрашувида риоя қилиниши керак бўлган қоидалар, анъаналар ва расм-русмлар мажмуи. Фуқаролик этикетининг турлари ҳам жуда кўп, , масалан, саломлашиш, гаплашиш, бошқаларни қабул қилиш, яъни раҳбар этикети, овқатланиш, кийиниш, хайрлашиш, кўчада юриш, жамоат жойларида ўзини тутиш, телефонда гаплашиш этикети қоидалари ва бошқалар.
Касбий этикет - бу касби бўйича бирлашган гуруҳлар аъзоларининг бир-бирларига нисбатан, раҳбар ходимлар ва уларга бўйсунадиган кишилар ўртасидаги ҳамда ўз касбий бурчига нисбатан ўзини тутиш ва ҳатти-ҳаракат қилиш қоидаларини ўз ичида олади.
Кўрсатилганлардан ташқари касбий этикет қоидалари, касбий иш кийимларига, ўзларининг ташқи кўринишларига ва сўзлашишларига қўйиладиган эстетик талабларни ҳам ўз ичига олади.

Download 50,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish