Международный научно-образовательный



Download 3,95 Mb.
bet67/208
Sana20.07.2022
Hajmi3,95 Mb.
#825858
TuriСборник
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   208
ФИО авторов: Насиров Илхам Закирович- т.ф.н., доцент
Зўхриддинов Дилмуроджон Каримжон ўғли- магистратура талабаси
Название публикации: «ЙЎНАЛИШДАГИ ТАКСИЛАРНИ ДИАГНОЗЛАШНИНГ ХОЛАТИ»

2021 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади [1]. Унга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади.


Лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль транспорти мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар “Aккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт бўлади.
Якка тартибдаги ташувчилар “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимига уланган, кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт.
Якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди. Якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида (ҳозирда 245 минг сўм) ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди [2].
Андижон шаҳрида энг кўп йўловчи ташийдиган транспорт воситаси бу–
«Дамас» автомобилидир. Шаҳар ичида «Дамас»лар қатнайдиган йўналишларни ер усти метроси ҳам дейишади [3] Маълумотларга кўра, вилоят марказида йўловчи ташиш билан шуғулланаётган «Дамас»лар сони 6 мингта атрофида экан.



    1. расм. Йўналишдаги таксида қўлланилаётган «Дамас» автомобиллари




    1. расм. Йўналишдаги таксида қўлланилаётган «Дамас» автомобиллари

Ушбу автомобиллар ҳар куни йўлга чиқаришдан олдин кунлик техник кўрикдан ўтказилиши керак. Бунинг учун автомобиль уюшмаларида махсус диагнозлаш постлари ишлаб турибди. Уларда автомобиллар ҳозирда турли диагностика асбоблари (шумомер, компрессиметр, газоанализатор, димомер ва б.)ни қўллаган холда техник диагностикадан ўтказилади, лекин бу асбоблар маънан эскирган, ишлаш тезлиги паст ва кам самарадорликка эга.
Шунинг учун кейинги йилларда автомобилларни диагнозлаш учун ақлли диагностика асбоблари қўлланилиб, улар ёрдамида автомобилларнинг техник холати операторлар томонидан автоматик равишда аниқланади. Уларда ахборотни олиш ва ақлли қайта ишлаш учун рақамли технологиялар асосида
ишловчи сенсорлар ва микрокомпютердан фойдаланилади.
Улар ишлаш тезлиги юқорилиги, ўлчамларининг ихчамлиги, хизмат муддатининг кўплиги, ҳаракатчанлиги, ишончлилиги ва бошқа бир қатор кўрсаткичлар бўйича одатий диагнозлаш воситаларидан устундир. Уларнинг қўлланилиши автомобилларнинг техник кўрикдан ўтиш вақтини 1,5- 2 марта ва операторларнинг мехнат сарфини 2-3 марта камайтиришга имкон беради.
Адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” //Халқ сўзи 2021 йил 8 май- Тошкент- 2021, 1,3 б.

  2. «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар// Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон, 6 б.

  3. Nasirov I.Z., Gaffarov M.T. Accession of the Republic of Uzbekistan to the Kyoto convention / Процветание науки. Научно-методический журнал- 2021. № 2 (2), Иваново: Умы Современности. DOI 10.24412/2713-0738-2021-22-41-57. c. 26-33.


Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish