Международный научно-образовательный электронный журнал



Download 13,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet340/344
Sana20.03.2022
Hajmi13,57 Mb.
#503221
TuriСборник
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   344
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Февраль 2022. Том 6

Annotation
: The article describes the work of teachers-artists leading 
pedagogical activities at the National Institute of Painting and Design named after 
Kamoliddin Bekhzod, people's artists of Uzbekistan, real academicians of the 
Academy of Sciences of Uzbekistan Akmal Ikromzhanov, Sabir Rakhmetov, graphic 
artist Nasir Khusanov, as well as their role in the development of the fine arts of 
Uzbekistan, who continued, together with students, the tradition of a teacher-student 
and participated in a number of republican and international exhibitions. 


978 
Key words:
Fine arts, artist, academician, graphic artist, colorist, teacher-student, 
student. Young artist K.MRDI named after Bekhzod, exhibition of works of fine art, 
composition. 
Аннотация
: В статье рассказывается о работе преподавателей-художников, 
ведущих педагогическую деятельность в Национальном институте живописи и 
дизайна имени Камолиддина Бехзода, народных художниках Узбекистана, 
действительных академиках Академии наук Узбекистана Акмале Икромжанове, 
Сабире Рахметове, художнике-графике Насире Хусанове, а также об их роли в 
развитии изобразительного искусства Узбекистана, которые продолжили вместе 
со студентами традиции педагога-студента и участвовали в ряде 
республиканских и международных выставок. 
Ключевые слова: Изобразительное искусство, художник, академик, график, 
колорист , учитель-ученик,студент. Молодой художник К.МРДИ имени Бехзода, 
выставка, произведения изобразительного искусства, композиция. 
Ўзбекистонда мустақиллик шабадалари эсиши билан тасвирий санъатни 
ривожи ҳамда ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва 
рағбатлантиришга катта аҳамият бериб келинмоқда.Ўзбекистон Президентининг 
2017 йил 5июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ 
2106-сонли Фармонида “Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши 
учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик 
қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес вахусусий тадбиркорликка 
кенг эалю этиш, ташаббусларни рағбатлантириш, интелектуал ва ижодий 
салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш” мақсадида ёшларнинг касбий ва 
инновацион фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.”
87
87
Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами.2017й., 27сон,607-модда. 


979 
Бунга жавобан тасвирий санъатнинг барча турлари бўйича ижод қилаётган 
Ўзекистонда бадиий таълимни ривожлантириш мақсадида ўзлари устозлик 
қилаётган шогирдларини ҳар томонлама мукаммал бўлиб етишишлариучун бор 
имкониятларини сарфламоқдалар. Мисол тариқасида Камолиддин Беҳзод 
номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида фаолият олиб бораётган 
устоз рассомлар устоз ва шогирд анъансини чуқур англаган ҳолда давом эттириб 
келмоқдалар.
“Институтнинг магистратура босқичида бўлажак рассомларга дарс бериб 
келаётган ЎзБА академиги, профессор А.Икромжоновнинг академик таълим 
йўналишидаги фаолияти соҳасида алоҳида ўрин эгалламоқда. Рассомнинг 
шогирдлари билан ўтказаётган кўргазмалари устоз-шогирд анъаналарининг 
бадиий таълимдаги ижобий аҳамиятини кўрсатмоқда. Мазкур институтнинг 
баклавр босқичида педагогик фаолиятини давом эттираётган рассом ЎзБА 
академиги, профессор С.Раҳметов дастгоҳли рангтасвир йўналишида таҳсил 
олаётган ёш рассомларнинг ижодкорлик қобилиятларини ўстириш йўлида ўзига 
хос изланишлари билан ажралиб туради.
88
Натижада устозлари каби ёш 
рассомлар аввалги тузум даврида эмин-эркин тасвирлаш мумкин бўлмаган 
мавзуларда, эркин стилистик изланишлар асосида яратилган рангтасвир 
асарлари кўргазмаларда тансиқ асарлар каби иқтидорли рассом, профессор, И. 
Мансуровнинг 
«Аждодлар 
акс 
садоси” 
– 
1998 
асарида 
улуғ 
бобокалонларимизнинг айниқса санъат ва маданиятни ривожлантиришга 
ўзининг камтарин ва холис хиссасини қўшган аждодларимизнинг руҳлари ёки 
руҳлари билан бирга фаришталари улар томонидан хайирли ва ибратли ишга 
қўл урилганлиги эканлигини ўз композицион ечимларида намоён этди. Уларда 
гўё шарқона мусиқавий оҳанглар садосини ҳозирги замон авлодларига 
етказаётгандек хиссиёт уйғотади. Демак, кўргазмаларда ана шу каби халқимиз, 
маданияти, урф-одатини, миллий қадритларни тасвирловчи асарлар билан
88
Аҳмедов Тўлқин. “Тасвирий санъатни ривожида “устоз ва шогирд”анъаналарининг аҳамияти”.Ўзбекистон 
Бадиий Академияси. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти. Ҳалқаро илмий-
амалий конференция.Тошкент.2018.181-183 бет. 


980 
иштирок этиб келаётган ва иштирок этиб келган рассомлар сўзсиз ёш рассомлар 
учун устоз сифатида қадрланади. 
Масалан, рассом Б. Махкамовнинг «Усто”(1994) ёзилган рангтасвир 
асарида ўзбек халқининг ўзига хос анъанавий ва азалий, ота-боболаридан қолган 
миллий ҳунармандчилик ва унинг ривожлантирувчи устозларини эсга олиш 
мақсадида «Усто” деган умумий ҳамда улуғ ном рамзий ва фалсафий асосда 
сирли мазмунга тўла фикрларини рангли тасвирлар уйғунлигида акс эттиришга 
муваффақ бўлган. Демак, ушбу асарда ўзбек миллий маънавий қадриятлардан 
бири ҳисобланмиш «уста ва шогирд” анъанаси мавзусини ўзбек халқининг энг 
қадимий, ҳам тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ва бугунги кунда ҳам ўз 
аҳамиятини йўқотмаган миллий касб ҳунармандчиликларини ривожлантишга 
ҳиссасини қўшган инсонга бир умумий ном билан “Усто” деб номланган. Бу 
тасвирда рассом қайси бир ҳунар билан шуғулланмасин шогирд албатта 
усталардан шу ҳунарнинг сир асрорларини ўрганиши бу аниқ нарса. Ва шу 
ҳунарни ҳамма сир асрорини ўрганиб уста даражасига етгач ўз устозидан оқ 
фотиха олади. Демак, рассом устани улуғ ва табаррук инсон сифатида ҳурматлаб, 
асарида мовий, зангори колоритда очиқ айвонда, миллий либосдаги ёши анча 
улуғлиги сезилиб турган “усто” ни ўтган умрига сархисоб қилиб, ўй сураётган 
холати ифодаланган. Айвон олдидан ўсиб катта дарахт кўринишини олган олма 
дарахтининг бир дона меваси шу айвоннинг томи устида пишиб етилган узилиб 
тушай деб туришини рамзий тарзда устанинг умри ўтиб бораётганига ишора 
қилинганлги сезилади.Бу асари орқали мусаввир Ўзбекистонда миллий 
ҳунармандчиликни ривожлантиришга ва амалий санъатни кўп турларини янада 
ривож топтириш мақсадида Ўзбекистонннинг биринчи пезиденти томонида 
чиқарилган фармон ва қарорларга ўз асари орқали ижобий муносабатини 
билдираётганлигини тасдиқлайди.
А. Нур томонидан ишланган «Ғурумсарой натюрморти”(1998) ифодаланган 
нафис ранглар ва амалий санъатда қўлланиладиган бўёқ суртмаларини 
камалакнинг турфа хилда товланувчи тусларни моҳирона ишлата олган ижодкор 


981 
асарида миллий амалий санъатнинг яъни, кулолчиликнинг қадимий ўчоқларидан 
ҳисобланмиш 
ғурумсаройнинг 
миллий 
ранглари, 
улар 
томонидан 
етиштирилаётган нақшинкор, гўзал, нозик рангли кулоллик буюмларию, 
гламларида, ширмой нонларида ва ажиб анорларию сахий унумдор тупроғи, 
олтинга тенг ерлари мисолида ўз ифодасини топган. 
Ж. Умарбеков муаллифлигида ишланган «Учрашув, Шахризода” 1999 й 
асари сариқ рангли фонга майда яшил, қизил нухтасимон қилиб сепилган фонда 
шарқона либосдаги йигит ва қиз бир-бирининг дийдоридан маст холати иссиқ 
колоритда ғаройиб шаклий кўринишда ифодаланган. Уларни ўраб турган турли 
қирраларида, турлича шакллар туширилган кубиклар ва уни учиб, қўниб бир-
бирига ҳамда икки ёшга алланималарни куйлаётган оппоқ қушчалар эзгу тилак 
тилаётганидан таассурот беради.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
мустақиллик 
кунига 
бағишланган 
кўргазмаларини уюштириб туриш ўзбек маданиятининг анъанавий тусга кириб 
бораётганлигини билдиради. 
Ана шундай кўргазмалардан бири 1999 йил мустақиллик кунининг 8 
йиллигига бағишланиб очилган “Энг улуғ, энг азиз” номли кўргазмада тасвирий 
санъатнинг ҳамма турларига таъллуқли асарлар намойиш қилинди. 
Мазкур кўргазма учун тузилган каталогнинг сўз боши ёзилган варағининг 
тепасида ўзбекистонниг биринчи президенти И. А. Каримовнинг – “Кириб 
келаётган ХХI асрда дунёни маданият ва маънавият қутқаради...” деган сўзлари 
бежиз келтирилмаган. 
Ҳақиқатдан ҳам инсонларни гўзалликка, эзгуликка, маданиятли 
бўлишликка чорловчи санъатнинг вазифаси, инсонларга маънавий ва маданий 
озуқа беришдан иборат. 
Ўтган 8 йил тарихий жиҳатдан вақтнинг маълум бир заррачаси бўлсада, 
лекин моҳиятига қаралса, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий сохада анъаналаримизда 


982 
маданият ва санъатимизда юз берган муҳим ўзгаришларни эътиборга 
олганимизда бу йиллар ўз ичига катта бир давр воқеаларини қамраб олганлиги 
яққол сезилади. Қадим Туроннинг ҳозиргу кун ботирлари қадим она тупроқдан 
куч-қувват ва мадад олгандай мустақилилк даври санъати ҳам изчил равишда 
янгиланиб дадиллик билан ривожланиб бормоқда. 
Асрлар хотираси билан унутилган воқейликларни бойитган холда, янгидан-
янги ифодали асарларни яратилишига замин яратмоқда. Айниқса, рассомлар 
асарлари орқали мамлакатимиз тарихига мурожаат қилишлари, юртимиз 
озодлиги учун жон фидо қилган шахслар номини қайта тиклаш каби мавзуларни 
яратилиши мақтовга сазовор албатта. 
Ушбу кўргазмани кузатганимизда, ҳақиқатан ҳам тоғ булоқларидай қайнаб 
тошиб, дарё қуйилиши каби, Республика тикланишининг биринчи йилларидаги 
жўшқин, эҳтиросли ва қайноқ изланишлар, санъатда эркин озод шахс, жамият 
эҳтиёжидан келиб чиқиб, шу эҳтиёжга мос шахс ривожланганлигини хис 
қиламиз. Демак, тасвирий санъатда тарихий жанрнинг қайтадан тикланиш 
жараёнини замон талабига мос равишда рўй бермоқда. 
Кўргазмада Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон бадиий Академиясининг 
фахрий аъзоси Н. Қўзибоевнинг “Ҳукмдорнинг мақбараси” 1995, “Амир 
Темур”1999 й номли тарихий асарлари қўйилган бўлиб, биринчи асарида 
соҳибқирон А. Темурнинг мовий гумбазли салобатли мақбараси илиқ-иссиқ 
осмон, мақбаранинг безакдор деворлари атрофидаги қизғиш жигарранг 
дарахтлар остида ўтирган ҳукумдорни зиёрат қилиш учун келган отахону, 
онахон қариялар ўқишмоқда. Рассом бу тасвирлар орқали ўтган улуғ шахсларни 
доимо ёдда сақлаш лозимлиги барчани муқаддас бурчи дегандай бўлади. 
Иккинчи асарида эса Амир Темурнинг улуғвор, жангавор шу билан бирга одил 
ҳукумдор кўринишида, жиддий қиёфа тасвирланган. Бу билан рассом буюк 
соҳибқирон образини томошабин кўз олдида ишонарли гавдалантиришга 
муваффақ бўлган. 


983 
Рассом Муҳаммаджон Нуриддинов яратган «Саид Барака Амир Темурга 
ғолиблик байроғи ва ноғорасини топширмоқда” номли ишига аниқ реал воқеа 
тасвирланган. Асарда катта бир жангавор юришлардан ғолиб аскарлари билан 
мардонавор кўринишда келиб турган холати акс этган. Очиқ табиат фонида 
қуролланган отлиқ аскарлари олдида, жанговор либосда қад ростлаб турган 
Амир Темур Самарқанднинг бир гуруҳ Саид Барака бошлиқ улуғларидан 
ғолиблик байроғи ва ноғорасини қабул қилиболиш жараёни ифодали ёзилган. 
Ушбу асарини яратиш орқали рассом Темур даврининг воқеий ҳақиқатини 
ҳозирги кун томошабини кузи олдида ишонарли кўрсатиш шарафига муяссар 
бўлди. 
Рассомлар фақат тарихий мавзуларда ижод қилиб қолмай балки. Ўзбек 
халқи хаёт таризининг турли қирраларини ёритишга ҳам асосий эътиборларини 
қаратганликларини гувоҳи бўламиз. 
Масала: Ўзбекистон Бадиий Академиясининг ҳақиқий аъзоси Турсунали 
Қўзиевнинг «Қўлинг меҳнатда бўлсин...” 1998 й. Асарида эндигина ижод санъат 
чаманига кириб келаётган ёш болага, келгусида буюк наққош, мусаввир 
бўлишини тилаб оқ фотиха бераётган қарияларни тасвирлаш билан 
Ўзбекистоннинг ёш санъати ривожланишига фотиха берилаётгандай мазмунни 
ўқиб олиш мумкин бўлади. 
Имяр Мансуровнинг «Улоқ” учликка кирувчи “Қиз қувди” 1996 асари ўзбек 
миллий спорт ўйинларидан ҳисобланмиш, катта байрамларда ўйналадиган 
эпчилликни, абжирлик ва тезкорликни ривожлантирадиган от спортининг 
қизиқарли кўриниши ифодаланган. 
“Оқ фаришта”1998 й асарини ёзган рассом Ғ. Қодиров севги муҳаббат 
мавзусини содда кам унсурлар ва оз ҳам соз, ёрқин рангларни яхлит-яхлит тез 
тушуниладиган услубда ифодалайди. Ёш рассом Шоабдурахимовнинг 
«Булбуллар хониш қилган кеча” 1998 йилда ёзган асарида ҳам икки ёш янги 
туғилган ой гувоҳлигидаги учрашуви, мовий тун қўйнида ўз севгилисига қизил 


984 
гул совға қилаётган ва ўз севгисини камтарона иззат икром билан изҳор 
қилаётган йигит ва сув боханасида чиққан қизнинг ерга қўйган оқ кўзаси бандига 
қўниб хониш қилаётган булбул ҳамда яшил либосли ок гулли дарахт асарига 
мусиқавий кайфият бағш этган. 
Ж. Халилов ўзбек халқининг миллий урф-одати асосида яшаш тарзини акс 
эттирган 
«Биринчи 
тандир 
нони”1999 
й 
рангтасвирида, 
/Дойима 
Рахмонбекова/нинг «Чойхўрлик” 1998 й. сингари турли хил услубий изланишлар 
самараси ҳисобланган асарларида ўзбекона хаё, урф-одат, миллий характер ўз 
ифодасини топган.
Кўргазмадаги йўналишлардан яна бири бу Шарқ мусиқасига мурожаат 
қилиш мавзуси ҳисобланади. Бу мавзу ўзининг нафислиги билан рангтасвир 
асарларига, шоирона кўтаринки бир кайфият, мусиқий жарангдорлик бахш 
этади. 
Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний тарбия ҳақида “Тарбия биз учун ё 
ҳаёт ё мамот, ё нажот-ё-ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир,
89
-деган 
фикрни айтиб ўтган. 
Кўргазмаларда тасвирий санъатнинг турли жанрларида изланаётган 
рассомлар томонидан янгича тасвирлар яратиш жараёни ҳамон кекса рассомлар 
асарларининг ёш мусаввирларга ибратли бўладиган томони ҳисобланмиш 
ўзининг тиниқлиги, рангларининг нафислиги билан томошабинни ўзига ром 
қилишида давом этиб келаётгани қувончли холдир. 
Илгариги ижодий тажрибалар нуқтаи-назардан Ватан жамолини, унинг 
бугунги ҳаётини ифода қилиш учун замонавий йўналишларда изчил изланишлар 
давом этмоқда. 
Моҳир педагоглар шогирдларини мамлакатимизда ёшлар дастури 
доирасида ишлаб чиқилган “ёшлар сиёсатига”мос ҳар томонлама етук, ўз ватани 
89
Абдулла Авлоний “Танланган асарлар тўплами” Тошкент. “Маънавият”2009 йил 193-б. 


985 
равнақи учун маъсул, ватанпрвар инсонлар бўлиб етишиши йўлида бадиий 
таълим меёрларини ўз вақтида, тўғри қўллаб келаётганлиги ўзининг яхши ва
жобий самарсини бериб келмоқда. 
Адабиёт. 
1.Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами.2017й., 27-сон, 607-
модда. 
2.Т.Аҳмедов. “Тасвирий санъатнинг ривожида устоз ва шогирд 
анъаналарининг аҳамияти”. Ўзбекистон Бадиий Академияси. Камолиддин 
Беҳзод номидаги МРДИ.ҳалқаро илмий-амалий конференцияси.Тошкент – 
2018.181-183 бет. 
3.Абдулла 
Авлоний 
“Танланган 
асарлар 
тўплами” 
Тошкент. 
“Маънавият”2009 йил.193-б. 


986 

Download 13,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish