1- машқ. ЭГИЗАКЛАР.
Иккита жуфт иштирокчи даврага таклиф қилинади.
Жуфтлар бир бирларини биттадан қўлларини бири бирларига боғлаб оладилар,
бўш қолга қўллари ёрдамида иштирокчилар қоғоздан кема ёки самолётчалар
ясайдилар. Ким охирги бўлиб машқни якунласа жарима сифатида шеър ёки
ашулла айтиб берадлар.
146
2- машқ.
ПОЕЗД.
Бир нечта иширилган шарлар керак бўлади. Иштирокчилар
бир қаторга тизилиб бир бирларини орқларига қўлларини қўйадилар, шарларни
эса ораларига яъни бир иштрокчи қорнига қўйса ундан одингисини белида
туради. Коллонна бир қанча сунъий тўсиқлардан ўтадилар ва шарларни тушириб
юбормасликлари керак бўлади.
3- машқ.ҚИЗИҚУВЧАН.
(интеллектуал машқ, тез жавоб топиш).
Масалан «К» ҳарфи айтилди.
—
Ким? — Каркидон.
—
Қаерда? — Кафеда.
—
Нима қиляпти? — Кофе ичмоқда.
—
Ким билан? — Космонават билан.
Фойдаланган адабиётлар
1.Қурбонов З.,Солиева.,Махмудов А. “Таълимнинг янги технологияси” Фан
ва технология. Т.2010
2.А.Махмудов “Мақсадли ўйинлар треннинги” Фарғона 2011
147
ФИО автора:
Тургунов Мансурбек Мамарофиқович
Факултетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси
ўқитувчиси, АДУ
Название публикации:
«ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРИНИГ БОЛАЛАРНИ
ЖИСМОНИЙ ВА АХЛОҚИЙ РИВОЖЛАНИШИДАГИ АХАМИЯТИ»
Аннотация:
Ушбу мақолада ҳаракатли ўйинлариниг болаларни
жисмоний ва ахлоқий ривожланишидаги ахамияти хақида сўз боради ва бу
бўйича айрим тавсиялар берилган
Калит сўзлар:
ҳаракатли ўйинлар, жисмоний баркамол, тарбия,
тарбиявий ахамият, мусобақа элементлари, мехнатсеварлик.
Болаларни коллективчилик, мехнатсеварлик ва жамоат, она ватан олдида
ўз бурчини хис килиш руҳида тарбиялаш хозирги куннинг энг мухим масалалари
хисобланади. Бола мактабга қадам қўйган биринчи кундан бошлабоқ уларда
мехнатга жисмоний маданиятга нисбатан мухаббат уйғотиш, уюшқоқлик,
ишчанлик, жамоани бошқариш ва бошлаган ишни охирига етказа олиш
хусусиятини тарбиялаш керак. Бунинг учун тарбиянинг барча воситаларидан,
жумладан болаларнинг севимли ўйинларидан фойдаланиш айни муддаодир
хисобланади.
Харакатли ўйинлар ҳаётдаги тўсиқларни енгиш хамда хар хил хислат ва
қобилиятларни руёбга чикариш билан боғлиқ бўлган жисмоний машқларнинг
турли комплексини ўз ичига олади. Бундан ташқари одатда болалар севиб
ўйнайдиган, уларга кувонч бахш этадиган мусобақа элементлари хам ҳаракатли
ўйинлар сирасига киради.
Маълумки, мактабгача тарбия ва мактаб ёшидаги болаларнинг ўйинларни
тақлид қилиш табиатида бўлади. Бола теварак атрофидаги борлиқни кузатади,
ундаги баъзи нарсаларни ўйинига киритади ва шу ўйин воситасида ўзини қуршаб
турган оламни билиб олади, бинобарин, унда турмуш ходисаларига нисбатан
муайян муносабат пайдо бўлади.
148
Ўқувчи турмушдаги, мехнат сохасидаги табиат ходисалари ва жониворлар
хаётидаги хар хил нарсаларни тақлид килиб ўйнар экан, бу ходиса ва
ҳаракатларнинг маъносини англай боради, аста-секин ҳаётий тажриба
орттиради, қийинчиликларни енгишга ўрганади, унда ҳаракат кўникмалари
хосил бўлади ва тасаввур тобора бойиб боради.
Ўйинлар, чунончи юриш, югуриш, сакраш, ирғитиш ёки улоқтириш,
тирмашиб чиқиш каби машқлар бола ҳаракатларини ривожлантириш ва
такомиллаштиришда катта ахамиятга эга бўлади.
Ҳаракатларнинг такомиллашиши билан бирга, жисмоний қобилият хам
тараққий этиб боради, инсон организмидаги аъзолар масалан юрак ва нафас
системасининг фаолияти яхшиланади. Бундан ташқари, ўйинлар болаларнинг
жисмоний баркамол бўлиши учунгина эмас, балки ақлий ва ахлоқий жихатдан
тарбиялаш учун мухим ахамиятга эга. Кўплашиб яъни жамоавий ўйналадиган
ўйинларда болалар мақсадга эришиш учун фаросатини ва тадбиркорлиги,
қатъиятини кўрсатиши, жамоат олдида фақат жавобгарлик хиссини сезадиган
бўлиши керак. Тарбиячилар ва срот ўқитувчилар ҳаракатли ўйинларнинг
ташкилотчиси ва рахбарларидирлар.
Ҳаракатли ўйинлар болаларни жисмоний жихатдан яхши униб
ўсишларига,
саломатликлари
яхшиланишига,
чиниқишларига,
организмларининг ва умумий иш қобилиятларининг янада мустахкамланишига
ёрдам беради. Болалар ҳаракат фаолиятининг хилма-хил шароитларида эркин
ҳаракат кила олиш имконини берадиган зарур билимларини бериш ва керакли
ҳаракат малакаларини хосил қилиши лозим.
Уларда турмуш фаолиятига ёрдам берадиган ақлий ва иродавий
хислатларни тарбиялаш зарур. Бундан ташқари, болаларда турли гимастика
машқларга, жисмоний машқлар, шунингдек, кун тартибига риоя қилишга
қизиқиш уйғотиши, ҳаракатли ўйинларни мустақил равишда ташкил қилиш ва
ўтказиш учун зарур билим малалар ҳосил қилиши шарт.
Жисмоний тарбия жараёнида ўқувчиларла ахлоқий нормаларининг таркиб
топиши ва, шунингдек, эстетик ва мехнат тарбияси вазифаларининг хам
149
бажарилишига эришиш лозим, ҳаракатли ўйинларни ўтказишда тарбиячи
ўқитувчининг ташкилотчилик ва тарбиявий роли жуда масъулиятлидир.
Ўйинни ўрганиш жараёнини шундай уюштириш керакки, унда улар
ўртоқларча муносабатда бўлишни, коллективчилик, ватанпарварлик, ижтимоий
фойдали мехнагга тўғри муносабатда бўлишни ўргансин. Ўйинни тўғри танлаш
ва болалар билан қизиқарли ўтказиш жуда мухим ахамиятга эга. Аммо ўйин
турини танлашнинг ўзи хам тарбиявий вазифани бажаравермайди.
Ҳаракатли ўйинлар ташкил қилиниши ва ўтказилишдаги тарбиявий
ахамиятга эга бўлиши жуда мухим. Ҳаракатли ўйинлар ёш болаларни куч
ғайратини, фаоллигини, ўсмирларни эса жисмоний машқларга бўлган
қизиқишини фаоллаштирувчи жуда муҳим руҳий омилдир. Ҳаракатли ўйинлар
юқорида айтиб ўтилганидек тарбиячилар, мураббийлар томонидан ташкил
қилиниб ўтказилади. Болаларни харакатли ўйинлар жарёнида, уларни ёши ва
жисмоний юкламаларни бажара олишига эътибор бериш лозим сабаби мунтазам
равишда фақат, харакатли ўйинлар вақтида болаларга, жисмоний ва махсус
тайёргарлигини ривожлантириш учун, жисмоний юкламалар берилса, ўта
чарчаш оқибатида ёш болалар организмида психологик, физиологик, морфо-
функционал ва жисмоний .ўзгаришлар юзага келади, бунинг оқибатида
боланинг руҳиятида салбий ўзгаришлар кузатилади. Ўқувчилар ушбу ўйинларга
қатнашгиси келмайди, ўйинниларни суст бажаради.
Хулоса қилиб айтганда, ўзбек миллий ҳаракатли ўйинлари, халқ миллий
ўйинлари, жахон халқлари ўйинлари ва спорт ўйинларидан фойдаланишда,
енгил ҳаракатлардан ташкил топган машқлар тавсия қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |