630
Инвестицион фаолликнинг манбаларидан бири сифатида кредит маблағларининг
юқори фоизли эканлиги ва тижорат банкларининг лойиҳаларга ишончли кафилликсиз кредит
беришни истамасликлари ҳам бу борада асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Кичик ва хусусий
бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат кўмагининг бир кўриниши сифатида
тадбиркорлик фаолиятининг инвестицион фаоллигини рағбатлантириш зарур. Шунинг учун,
кичик ва хусусий бизнесни инвестицион қўллаб-қувватлашда қатор тадбирларни амалга
ошириш мақсадга мувофиқдир ва улар жумласига, фикримизча, қуйидагилар киради:
- кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун бошланғич капитални давлат кафолати
остидаги имтиёзли кредитлар асосида шакллантириш;
- давлат мулки ва ишлаб чиқариш қувватларини унинг таассаруфидан чиқариш ва
хусусийлаштиришда сотувларни афзал даражада кичик ишлаб чиқаришни йўлга қўювчи ва
янги иш жойларини яратишни таъминловчи юқори самарали лойиҳалар асосида амалга
ошириш;
- кичик корхоналарни молиялаштириш учун турли хил манбалардан маблағларни жалб
эттиришнинг илғор тузилмаларини шакллантириш;
- кичик корхоналарни молиялаштиришда банк кредитларини кафолатлаш тизимини
яратиш;
- кичик ва хусусий бизнес корхоналарига кредитлар беришни суғурта қилиш махсус
тузилмаларини ташкил этиш;
- кичик ишлаб чиқаришга зарурий ускуна ва техникани ижарага берувчи лизинг
фирмаларини ривожлантиришни давлат томонидан ҳар томонлама рағбатлантириш;
- бозор конъюнктурасини ўрганиш бўйича давлат ва ҳудудий ахборот хизматини йўлга
қўйиш ва уларда кичик корхоналар маҳсулотига бўлган талабларни (жумладан, жаҳон
бозорида) ўрганишни такомиллаштириш;
- кичик ва хусусий бизнес субъектлари лойиҳалари остида кредит берувчи молия-кредит
муассасаларига кафиллик берувчи кафолат фондларини яратиш;
- кредит олиш ва уни қоплаш билан боғлиқ харажатларни таннарх таркибига киритиш
билан кичик корхоналарга имтиёзлар бериш;
- конкурс асосида кичик корхоналарга давлат буюртмаси ҳажмини кўпайтириш ва унинг
реал тўловини таъминлаш.
Кичик тадбиркорлик субъектларини молия-кредит ташкилотлари томонидан
кредитлашни қўшимча рағбатлантиришни яратиш бўйича таклифлар қуйидагилардир:
- банкларнинг кичик ва хусусий бизнес лойиҳаларини кредитлашдан олинган даромадлар
қисмини имтиёзли солиққа тортиш;
- кичик ва хусусий бизнесни кредитлашни рағбатлантириш учун резерв миқдорини
камайтириш.
Шундай қилиб, кичик ва хусусий бизнесни амал қилиши учун давлат томонидан қулай
шарт-шароитларни яратилиши инвестицион фаолликни оширишнинг ва мамлакатимизда
инвестицион аҳволни яхшилашнинг гаровидир.
Do'stlaringiz bilan baham: