Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/402
Sana03.03.2022
Hajmi20,94 Mb.
#481069
TuriСборник
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   402
Bog'liq
a62191 d9da4dd4d7a94a5fb747db07c9ca292b

Использованная литература: 
1.
1. Цифровая схемотехника. Е.П.Угрюмов., Санкт-Петербург 2005г. 
2. Е.А.Москатов, Электронная техника. – Таганрог: 2004г. 
3. И.П.Жеребцов, Основы электроники. - Санкт-Петербург: 1991 г. 


103 
ФИО авторов: 
Ҳалилова Наргиза Икромалиевна 
Жамоат хавфсизлиги университети ўқитувчиси 
Жабборов Норбек Сайфиддин ўғли
Жамоат хавфсизлиги университети курсанти

Название публикации:
«ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ АСАРЛАРИДА 
ЁШЛАРНИ 
ВАТАНПАРВАРЛИК 
РУҲИДА 
ТАРБИЯЛАШНИНГ 
ДОЛЗАРБЛИГИ» 
Энг қадимги даврлардан буён ёш авлодни мустақил ҳаётга тайёрлаш 
борасидаги муаммолар жамиятнинг энг илғор кишилари, олимлар, буюк 
алломалар ва донишмандларни қизиқтириб келган. Шарқ мутафаккирлари Имом 
Ал-Бухорий, Абу Наср Форобий, Абдураҳмон Жомий, Абу Райхон Беруний, Абу 
Али Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Кайковус ва XIII-XIX асрларда Амир Темур, 
Алишер Навоий, Аҳмад Дониш, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний каби 
мутафаккирлар ўз асарларида баркамол авлод тарбиясига доир муҳим фикрлар 
баён этганлар. Мутафаккирларнинг оилада бола тарбияси, одоб-аҳлоқ ва 
ёшларни ҳаётга тайёрлаш борасидаги қимматли фикрлари ҳозирги давр учун ҳам 
катта аҳамиятга эга. 
Қадимда бола тарбияси ва камолотида оиланинг роли катта бўлган. Айниқса 
ота-она ва яқин кишиларнинг боланинг жасур, мард, ақлли ва ахлоқий камолоти 
учун алоҳида эътибор берилган. Улар боланинг ривожланишида ҳалоллик, 
поклик, мардлик, жасурлик, меҳрибонлик, ҳақгуйлик ва меҳнатсеварлик каби 
қатор фазилатларни ўргатганлар. Аждодларимиз ўғилларини ҳаётга тайёрлашга 
муҳим масъулият билан қараганлар. Айниқса, ўғил болаларни ёшлигидан 
бошлаб жасур, чаққон, ботир, эпчил қилиб тарбиялаб, отда чопиш, сувда сузиш, 
кураш, қиличбозлик, камондан отиш каби хунарларни ўргатишга алоҳида 
эътибор берганлар. Буларни азалдан бизгача етиб келган ота-бобаларимиз 
мақоллардан ва ҳикматли сўзлардан, достонларида ҳам кўришимиз мумкин. 
Қадимги даврларда ҳам ўғил бола тарбиясига жиддий эътибор берилган. Халқ 


104 
оғзаки ижодида яхши ва ёмон ўғил фазилатларини қиёслаб, ёмонликдан йироқ 
бўлишга ундайди. Масалан, ”Яхши бола ёғ келтирар, ёмон бола доғ келтирар”, 
“Яхши ўғил боғ қилур, ёмон ўғил доғ қилур”, “Яхши фарзанд ота-она чироғи, 
ёмон фарзанд ота-онанинг доғи”, ”Яхши бола-отага қувват, ёмон бола-отага 
уқубат”, “Яхши ўғилдан раҳмат етар, ёмон ўғилдан лаънат етар”, “Қобил ўғил 
отга миндирар, ноқобил ўғил отдан индирар” каби мақоллар кўплаб келтирилган. 
Бошқа кўп мақолларда эса жасурлик, ботирлик, ҳақгўйлик, мардлик 
таърифланади. Масалан, “Арслоннинг оғзидан ов олинмас” мақолида ҳеч қандай 
куч арслоннинг оғзидаги овни ололмаслиги ҳақида фикр билдирилган. Ота-
боболар бу мақол билан фарзандларига “Сен ҳам арслондек қурқмас, ботир бўл, 
олгин-у олдирма!” деб уқтирганлар. 
Фарзандларимизни 
феъл-атвори, 
юриш-туриши, 
хатти-ҳаракати, 
қилиқлари, ота-онага ва бошқаларга тегадиган фойдаси ҳамда зиёни ҳар 
томонлама ифода этилади. Ўғил бола чидамли, матонатли бўлиши, арзимаган 
нарсадан қўрқиб, йиғлаб юрмаслиги, етук, ҳар жиҳатдан муносиб, тартибли, 
ахлоқли, доно бўлмоғи керак. 
Ҳозирги кунгача оталар фарзандларини меҳнатга ўргатиб, меҳнатсевар 
қилиб тарбиялаган, уларни аяб ўтирмай, меҳнат машаққатларига чидайдиган, 
кўникадиган қилиб вояга етказган. “Отали ўғил-эгали қўл”, “Отали ўғил-хўжали 
қўл” деган мақоллар шу аснода келиб чиққан. Оталар фарзандларини, айниқса 
ўғил болаларни афсоналар, эртаклар, ҳикоялар, достонлардаги қаҳрамонларнинг 
мардлиги, жасурлиги мисолида уларга ўхшаган мард бўлишига ўргатган. 
Миллий “Алпомиш” достонида ватанпарварлик, қаҳрамонлик, мардлик, 
дўстлик ва севги, ростгўйлик ва тўғрилик ҳақидаги ғоялар етакчилик қилади. 
Унда чавондозлик, мерганлик, кураш ва бошқа спорт турлари негизида 
жанговарлик, матонат, жасурлик, маънавий ва жисмоний комиллик билан боғлиқ 
тарбия шакли ўз аксини топади. Алпомишнинг етти ёшдан оғир ёйни кўтариб, 
мерганлик билан отиши боланинг кичкина вақтидан чиниққанлигидан, 
жисмоний тарбия берилганлигидан далолат беради. Қадимдан ёшлар ўзининг 


105 
топқирлиги, жасурлиги, ботирлигини эл-юрт олдида синовдан ўтказиш асосида 
мустақил ҳаётга тайёрлигини намойиш этганлар. 
Диний манбаларда ўғил бола тарбияси мазмуни қуйидагилардан иборат 
эканлиги таъкидланади: 
- меҳнатсеварлик, имон-эътиқод, меҳр-шафқат, ватанпарварлик, маънавий 
ва жисмоний соғломлик, тозалик, дунёқараш кенглиги, ширин сўзлик, 
уддабуронлик, касбий маҳоратлилик, сабр-тоқатлилик, ботирлик, жисмонан 
бақувватлилик, 
фикр 
софлиги, 
имонлилик, 
ҳурмат-эътиборлилик, 
меҳрибонлилик, қаноатлилик, ота-онага, катталарга нисбатан хурмат-иззатда 
бўлиш, яхшилик, касбий малака ва б.қ. 
Ўрта асрнинг машҳур мутафаккири, илм ва фалсафанинг ривожига катта 
ҳисса қўшган олим Абу Наср Форобийнинг фикрича, инсон танаси, мияси, сезги 
органлари туғилишдан мавжуд, лекин ақлий билими, маънавияти, руҳи, 
интеллектуал ва ахлоқий хислатлари, характери, дини, урф-одатлари, маълумоти 
бошқа ташқи муҳит, бошқа инсонлар ва шу кабилар билан мулоқотда вужудга 
келади, инсон ўз фаолияти ёрдамида уларни эгаллайди, уларга эришади. Унинг 
ақли, фикри, руҳий юксалишининг энг етук маҳсули бўлади. Инсон ўз 
билимларини, ақлини ривожлантириб, сўнгида мавжудотнинг ибтидоси, 
бошланиши ҳақидаги илмга бориб етади. 
Форобий “Бахт-саодатга эришув” ва “Ақл тўғрисида”ги рисолаларида 
ёшларнинг касб-ҳунарга қизиқиши ва билимли бўлишида муаллимнинг ҳам ўрни 
катта эканлигини ёзиб қолдирган. У “Ҳар бир инсон, ўз табиати билан шундай 
тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга 
муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга 
бўлиш 
учун 
инсонлар 
жамоасига 
эҳтиёж 
туғилади.
Шу сабабли, яшаш учун зарур бўлган, кишиларни бир-бирларига етказиб 
берувчи ва уларга ёрдамлашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам 
ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин”, - дейди 


106 
Ўрта асрнинг буюк файласуфи, олим Абу Райхон Берунийнинг асарларида 
ҳам ўсмир йигитларга оид одоб-ахлоқ хусусида фикр юритилади. Беруний 
ўзининг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон” номли 
асарларида инсон камолоти, сабр-тоқат, ақл-идрок каби тушунчаларга таъриф 
берган. Инсон энг аввало юриш-туришини тузатиши, одоб-ахлоқли ва 
маданиятли бўлиши ҳаётда муҳим эканлигини уқдиради. “Яхшилик хислатлари,-
дейди Беруний,-тақвадорлик, тўғрилик, ўзини сақлаш, диндорлик, одиллик, 
инсоний камтарлик, латофат, собитқадамлик, эҳтиёткорлик, сахийлик, 
мулойимлик, сиёсат ва бошқариш ишларида билимдонлик, тадбиркорлик, тўғри 
тахмин қила билиш ва булардан бошқа ақлга сиғмайдиган, киши баён этиб тугата 
олмайдиган (яхши) сифатлардан иборатдир” 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ватанпарвар йигитларни 
тарбиялашда шарқ мутафаккирларнинг асарларининг долзарблиги кўриниб 
турибди, айнан ватанпарвар руҳидаги тарбия масалаларини четдан эмас 
ўзимизнинг буюк мутафаккирларни асарларини таълим жараёнига кенг тадбиқ 
этиб боришимиз мақсадга мувофиқдир. Таълим жараёнида миллий эртаклар, 
мақоллар, дастонлар ва асарларини ўрганиб ҳар бирига алоҳида ўқув 
қўлланмалар, дарсликлар яратишини ҳам таъминлаб боришимиз лозим. Дарсдан 
кейинги машғулотларда ҳам мутафаккирларимизни угит-насиҳатлари асосидаги 
тугаракларни ташкил этишимиз бугунги ёшларимиз учун зарурдир. 


107 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish