Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/402
Sana03.03.2022
Hajmi20,94 Mb.
#481069
TuriСборник
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   402
Bog'liq
a62191 d9da4dd4d7a94a5fb747db07c9ca292b

Ўғрилик
(
looting
) – ҳозирги даврда бундай ҳаракатлар асосан “қизил” 
ориентацияли экстремистлар томонидан амалга оширилади. 
Улар бу орқали уруш учун керак бўлган маблағ тўплайдилар ва шунингдек, 
ўзларининг «қудратли» эканликларини намойиш этадилар. Looting – кўпинча 
революцион дестабилизациялар даврида содир этилади. 
Қуролли
ҳужум
– натижада ҳеч ким ўлмаслиги ҳам мумкин. Бу орқали янги 
кичик бир террористик гуруҳ шаклланаётганлиги кўзга кўринади. Аъзоларнинг 
ҳозирча тажрибасиз эканлигини ва йирик терактлар ўтказа олмаслиги сезилади. 
Кибертерроризм
(
кибер
уруш
) - компьютер тармоқларига ҳужум. 1990 
йилларнинг охирида пайдо бўлган. 


442 
Бунинг натижасида жамият ҳаётининг катта бир қисми, ҳукумат 
ташкилотлари, компаниялар фаолияти "
киберхулиган
" ва "
киберпартизан
"лар 
томонидан издан чиқарилади. 
Биноларни қўлга олиш
– аксарият ҳолатларда халқаро террористик 
гуруҳлар элчихоналар, ҳукумат идоралари, партия офисларини ишғол этадилар. 
Шуниси эътиборлики, бу турдаги террористик акциялар бинони забт этиш 
билан якунланмайди. Аксинча, террористлар тутқинлардан ўзлари учун қалқон 
сифатида фойдаланиб, бинодан осонликча қочиб чиқиб кетишлари мумкин. 
Молдовалик тадқиқотчи О.Балан фикрича, терроризмни қуйидаги 
тамойиллар асосида таснифлаш мумкин. 
I. Террористик актнинг мақсади ва ғоясига кўра: 
а) жиноий терроризм – у моддий ёки шахсий манфаатлардан келиб чиқади. 
Амалда талончилик, шантаж ва таҳдид тарзида учрайди; 
б) ижтимоий терроризм – унинг мақсади – бирон бир мамлакатда ҳукуматни 
ағдариш, ижтимоий тизимни издан чиқариш. 
Ўзига хос жиҳати шундаки, бу шаклдаги терроризм одатда бошқа бир 
мамлакат ҳудудига ўтиб кетмайди (бироқ таъсир этиши мумкин); 
в) сиёсий терроризм – асосий мақсади – давлатлар ўртасидаги 
муносабатларни бузиш, аниқ бир сиёсий раҳбар ёки давлат бошлиғини йўқ 
қилиш. 
Бу каби терактга тарихда мисолла кўп учрайди: 
президентлар - АҚШда Жон Кеннеди, Мисрда Анвар Саодат, Чилида 
Сальвадор Альенде; 


443 
бош вазирлар – Ҳиндистонда Индира ва Ражив Ганди, Исроилда Исҳоқ 
Раббин; 
г) давлат терроризми – унинг мақсди аниқ бир шахсларга ёки қандайдир 
сиёсий ҳаракатларга нисбатан давлат томонидан амалга ошириладиган 
терактлар. 
Бугунги 
кунда 
юртбошимиз 
ташаббуслари 
билан, 
мустақил 
Ўзбекистонимизда олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, юртимиз тинч
осмонимиз мусаффо. Давлатимизда юқорида қайд этилган террористик 
ташкилотларни тузиш, ташкил этиш ва уларга амалий ва моддий ёрдам кўрсатиш 
қатъиян ман этилади. Бу ҳақда бош қомусимиз Конститусиямизда ҳам белгилаб 
қўйилган. “Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб 
қўювчи, давлатнинг суверенитетига таҳдид солувчи ноқонуний ташкилотларни 
тузиш ман этилади”, 57-модда [1]. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сонли 
Фармонига 
мувофиқ 
“2017–2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилиб, мазкур Давлат дастурининг 5-бўлимида 
“Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, 
чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш” 
масалалари белгилаб қўйилган [3].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июлдаги ПФ-6255-
сон Фармонига мувофиқ 2021 – 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва 
терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий 
стратегиясини амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» тасдиқланган [4]. 
Мазкур Фармонда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Халқаро 
Конвенциясини ишлаб чиқиш ҳамда Бош Ассамблеянинг «Маърифат ва диний 
бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуси илгари сурилган 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг БМТнинг Бош 
Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси экстремизм ва терроризмнинг 


444 
юзага келиш сабабларини, шунингдек, уларнинг олдини олиш йўлларини 
тушунишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Мазкур Фармонларининг ижроси сифатида, куни кеча Тошкент шаҳридаги 
Аджу университетида давлат идоралари масъуллари ҳамда ёшлар иштирокида 
ўтказилган «Диний экстремизм ва терроризм тараққиёт кушандаси» деб 
номланган тадбирдан иқтибос сифатида Яшнобод тумани ички ишлар бўлими 
бошлиғи О.Қосимхўжаевнинг фикрларини: ёшларимизни бундай зарарли 
одатлардан сақлашда нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари, балки шу юртнинг 
барча фуқаролари ўз ҳиссасини қўшиши керак [5]. 
Айниқса, ёшларимизни турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишини 
олдини олиш, бугунги давр вабоси бўлиб кириб келган психотроп моддаларни 
истеъмол қилишдан ва унинг таъсирига тушиб қолишдан сақлаш ҳар 
биримизнинг Ватан олдидаги муқаддас бурчимиз бўлиши даркор!

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish