Тадқиқотнинг мақсади.
Диабет кўп йиллик ўрганишлар ва янги
замонавий даволаш усулларига қарамай, касаллик, айниқса саноати ривожланган
мамлакатларда ривожланиб бормоқда [21]. Жахон Соглиқни
600
сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги ўн йилликлар ичида
қандли
диабет билан огриган беморлар сони икки баробарга ошган ва 160 миллионга
тенг бўлиб, 2025 йилга бориб икки баробар кўпайиши тахмин қилинмоқда [11].
Қандли диабетнинг катта ижтимоий аамияти шундаки, микро ва
макроангиопатияларнинг қон- томир асоратлари туфайли эрта ногиронлик ва
ўлимга олиб келади. Касаллик билан боглиқ харажатларнинг доимий ўсиши
соглиқни сақлаш учун огир юк бўлиб келмоқда. Қандли диабет ва унинг
асоратлари тарқалишини камайтиришга қаратилган кейинги чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлади. Экспериментал диабетология
касалликнинг патогенези, клиникаси, даволаш ва олдини олиш масалаларини
аниқлаш учун катта ахамиятга эга. Қандли диабетнинг экспериментал моделлари
нафақат касалликнинг патофизилогиясини тушуниш учун балки турли дори-
дармонларнинг антидиабетик таъсир механизмини хам қўллаш учун қимматли
маълумотларни олиш имконини беради [43]. Диабет келтириб чиқаришига кўра:
стрептозотоцин ва аллоксан, пиринурон [30], дитизон [31], диалурик кислота [32]
ва бошқалар.
Аллоксан диабет .
Аллоксан глюкозага ўхшаш тузилишга эга бўлган
гидрофил беқарор бирикма. Бу хусусиятлар диабетнинг ривожланиши учун
зарурдир. Препарат организмга киритилганидан сўнг бир неча фазада
ўзгаришлар келтириб чиқаради. Биринчи босқич- гипогликемик фаза , максимал
давомийлиги -30 дақиқа, аллоксан инъексиясидан кейин дархол содир бўлади.
Бу қисқа муддатли гипогликемик жавоб организмни вақтинчалик
рагбатлантириш натижасидир. Бу босқичда, меъда ости бези ужайралари
морфологик ўзгаришларга кам учрайди[50]. Иккинчи босқич- аллоксан
киритилгандан бир соатдан кейин содир бўлади, бунда қонда глюкоза
консентрацияси ортади. Айни пайтда, плазмада инсулин концентрацияси
камаяди. Бу фаза одатда 2-4 соат давом этади. Бу босқичида, бета-хужайралар
бир анча морфологик хусусиятларини намоён қилади [50]. Учинчи босқич-
вақтинчалик гипогликемик босқич Инъекция сўнг одатда 4-8 соатда
ривожланади ва бир неча соатдан суткагача давом этиши мумкин [51]. Ушбу
босичда хайвоннинг тўсатдан ўлими жуда юқори бўлиши мумкин, чунки қонда
глюкоза миқдорининг камайиши тутқаноқларни пайдо бўлишига олиб келади ва
жигарнинг гликоген захираси тез емирилади.Бу ўз навбатида бета -
хужайраларида некрозни кучайтиради. Тўртинчи босқич-якуний доимий
диабетик гипергликемик фаза, 12-48 соат давом этади ва морфологик жихатдан
бета-хужайралар тўлиқ некрози билан тугайди. Шундай қилиб, аллоксан сичқон
ва каламушларда [54], қуён [55], чўчқалар [56] ишлатилиши мумкин. Препарат
парентерал ,тери остига, венага ёки корин бўшлиги ичига юборилади.
Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак аллоксан диабет модели бир анча
афзалликларга эга.
Хозирги кунда моделнинг нархи арзонлиги;
-80 % холларда касаллик ривожланади;
- Тажриба бошлангандан 48-72 соат ўтгач қандли диабетнинг клиник манзараси
ривожланади.
601
Бироқ, айрим камчиликлар мавжуд :
юқори нефротоксин ва гепатотоксин хусусиятга эга;
- бошқа органларга захарлаши мумкин [66]; - юқори ўлим даражаси (камида 30
%) [57];
Do'stlaringiz bilan baham: |