442
Бунинг натижасида жамият ҳаётининг катта бир қисми, ҳукумат
ташкилотлари, компаниялар фаолияти "
киберхулиган
" ва "
киберпартизан
"лар
томонидан издан чиқарилади.
Биноларни қўлга олиш
– аксарият ҳолатларда халқаро террористик
гуруҳлар элчихоналар, ҳукумат
идоралари, партия офисларини ишғол этадилар.
Шуниси эътиборлики, бу турдаги террористик акциялар бинони забт этиш
билан якунланмайди. Аксинча, террористлар тутқинлардан ўзлари учун қалқон
сифатида фойдаланиб, бинодан осонликча қочиб чиқиб кетишлари мумкин.
Молдовалик тадқиқотчи О.Балан фикрича, терроризмни қуйидаги
тамойиллар асосида таснифлаш мумкин.
I. Террористик актнинг мақсади ва ғоясига кўра:
а) жиноий терроризм – у моддий ёки шахсий манфаатлардан келиб чиқади.
Амалда талончилик, шантаж ва таҳдид тарзида учрайди;
б) ижтимоий терроризм – унинг мақсади – бирон бир мамлакатда ҳукуматни
ағдариш, ижтимоий тизимни издан чиқариш.
Ўзига хос жиҳати шундаки, бу шаклдаги терроризм одатда бошқа бир
мамлакат ҳудудига ўтиб кетмайди (бироқ таъсир этиши мумкин);
в) сиёсий терроризм – асосий мақсади – давлатлар ўртасидаги
муносабатларни бузиш, аниқ бир сиёсий раҳбар ёки давлат бошлиғини йўқ
қилиш.
Бу каби терактга тарихда мисолла кўп учрайди:
президентлар - АҚШда
Жон Кеннеди, Мисрда Анвар Саодат, Чилида
Сальвадор Альенде;
443
бош вазирлар – Ҳиндистонда
Индира ва Ражив Ганди, Исроилда Исҳоқ
Раббин;
г) давлат терроризми – унинг мақсди аниқ бир шахсларга ёки қандайдир
сиёсий ҳаракатларга нисбатан давлат томонидан амалга ошириладиган
терактлар.
Бугунги
кунда
юртбошимиз
ташаббуслари
билан,
мустақил
Ўзбекистонимизда олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ,
юртимиз тинч,
осмонимиз мусаффо. Давлатимизда юқорида қайд этилган террористик
ташкилотларни тузиш, ташкил этиш ва уларга амалий ва моддий ёрдам кўрсатиш
қатъиян ман этилади. Бу ҳақда бош қомусимиз Конститусиямизда ҳам белгилаб
қўйилган. “Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб
қўювчи, давлатнинг суверенитетига таҳдид солувчи ноқонуний ташкилотларни
тузиш ман этилади”, 57-модда [1].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7
февралдаги ПФ-
4947-сонли
Фармонига
мувофиқ
“2017–2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилиб, мазкур Давлат дастурининг 5-бўлимида
“Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш,
чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш”
масалалари белгилаб қўйилган [3].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июлдаги ПФ-6255-
сон Фармонига мувофиқ 2021 – 2026 йилларга мўлжалланган
экстремизм ва
терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий
стратегиясини амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» тасдиқланган [4].
Мазкур Фармонда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Халқаро
Конвенциясини ишлаб чиқиш ҳамда Бош Ассамблеянинг «Маърифат ва диний
бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуси илгари сурилган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг
БМТнинг Бош
Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси экстремизм ва терроризмнинг
444
юзага
келиш сабабларини, шунингдек, уларнинг олдини олиш йўлларини
тушунишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Мазкур Фармонларининг ижроси сифатида, куни кеча Тошкент шаҳридаги
Аджу университетида давлат идоралари масъуллари ҳамда ёшлар
иштирокида
ўтказилган «Диний экстремизм ва терроризм тараққиёт кушандаси» деб
номланган тадбирдан иқтибос сифатида Яшнобод тумани ички ишлар бўлими
бошлиғи О.Қосимхўжаевнинг фикрларини: ёшларимизни бундай зарарли
одатлардан сақлашда нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари, балки шу юртнинг
барча фуқаролари ўз ҳиссасини қўшиши керак [5].
Айниқса, ёшларимизни турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишини
олдини олиш, бугунги давр вабоси бўлиб кириб келган психотроп моддаларни
истеъмол қилишдан ва унинг таъсирига тушиб қолишдан сақлаш ҳар
биримизнинг Ватан олдидаги муқаддас бурчимиз бўлиши даркор!
Do'stlaringiz bilan baham: