Меҳнатнинг асосий ижтимоий функциялари:
эҳтиёжларни қондириш (бу меҳнатнинг энг муҳим функцияси бўлиб, инсоннинг ижтимоий турмуши ана шундан бошланади);
ижтимоий бойликнинг яратувчиси (унинг ёрдамида инсон ўз эҳтиёжларини қондиради, ўзи билан табиат ўртасидаги моддалар алмашинувини бевосита ифодалайди, тартибга солади, назорат қилади);
жамият ижодкори ва ижтимоий тараққиёт омиллари (меҳнат эҳтиёжларни қондириш ва бойлик яратиш билан бутун ижтимоий тараққиётга асос бўлади - жамиятнинг ижтимоий қатламларини ва уларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги асосларини шакллантиради);
инсоннинг яратувчиси (инсон кишилар ҳаётининг барча бойликларини яратиб, ижтимоий тараққиёт субъекти сифатида майдонга чиқади, умуман, жамиятни меҳнатга жалб қилиб, ўз-ўзини ҳам ривожлантириб боради, билим ва касб малакаларини эгаллайди, муомала ва ўзаро ёрдам кўникмаларини шакллантиради).
Do'stlaringiz bilan baham: |