Медиа ва коммуникация факультети ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар кафедраси



Download 28,09 Kb.
bet3/4
Sana01.07.2022
Hajmi28,09 Kb.
#727067
1   2   3   4
Bog'liq
Курс иши қандай ёзилади

Илмий-маълумотларга сайқал бериш
Курс ишида илмий-маълумотларга сайқал бериш нашр этишга тайёрланаётган илмий ишлар талабларига жавоб бериши керак. Курс ишини ёзиш жараёнида талаба шу соҳада мавжуд бўлган ва ўзи фойдаланган бошқа илмий тадқиқотлардан, маълумотномалардан далил келтириши зарур. Илмий-маълумотларга сайқал бериш давомида талаба қуйидаги шартларга риоя қилиши лозим: курс ишини ёзиш давомида фойдаланилган адабиётлар ва бошқа манбалардан далил келтириш бир хил тартибда ёритилиши керак; матнда фойдаланилган манбалар саҳифа остида изоҳ тарзида аниқ ва тўлиқ келтирилиши, яъни муаллиф ва адабиётнинг номи, нашриёти, йили ва бети келтирилиши керак; саҳифа остидаги изоҳ тарзидаги ёзувда вақтли нашрлар, китоблар, мақолалар номи қўштирноққа олинмайди; саҳифа остидаги изоҳ 1,5 интервал қилиб ёзилиши лозим; саҳифанинг атрофларига безакли чизиқлар қилиниши шарт эмас; курс ишлари ўқув жараёни олиб борилаётган тилда ёзилиши лозим; курс ишлари ёзиш жараёнида фойдаланилган адабиёт ва илмий манбалар ҳажми мавзунинг моҳиятини очиб берадиган мазмунда ва даражада бўлиши зарур; курс ишларини ёзишни қулайлаштириш учун оқ варақларда компьютерда бир ярим оралиқли сатр чизиқлари чизиб олиниши мумкин.
Курс иши ҳимояси тартиби
Талаба 7-10 дақиқа давомида ҳимояда иштирок этаётганларга курс ишининг мақсади, вазифалари, мазмуни ҳамда ўз тавсиялари ва таклифлари тўғрисида ахборот беради. Шундан сўнг талаба курс иши мавзусига ва у билан боғлиқ бўлган ҳимояда иштирок этаётганларнинг саволларига жавоб беради.
Курс иши баҳоси ҳимояда иштирок этаётганлар ва илмий раҳбар томонидан биргаликда талабанинг ёзган иши, тақдимоти ва саволларга жавоблари асосида белгиланади. Курс ишининг белгиланган муддатларда тақдим қилинмаслиги талаба ва магистрнинг ўзлаштира олмаётганлигига асос бўлади. Курс ишининг баҳоси 100 баллик тизимда ёки 2019-2020 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабаларда 5 баҳолик тизимда баҳоланади ва фанлар баҳоси даражасида аҳамиятга эга ҳисобланади.
Қуйида кўрсатилган ҳолларда курс иши ҳимояга кўйилмайди:
- махсус адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, илмий журналлардаги мақолалар ва интернет маълумотларидан фойдаланмасдан, фақат дарсликнинг ўзидан фойдаланиб тайёрланган ишлар;
- дарслик, ўқув қўлланмаси ёки монографиялардан тайёрланган конспект асосида кўчириб тайёрланган, фойдаланилган адабиётлар ёки муаллифлар ишларига иқтибос (ссылка)лар қилинмаган ишлар;
- курс иши мавзусининг мазмуни ёритиб берилмаган ва жуда қўпол хатоларга йўл қўйилган ишлар;
- кўп сондаги грамматик ва стилистик хатолари бўлган, шунингдек, тартибсиз ва нотўғри тайёрланган ишлар.
Бундай ишлар талабаларга камчиликларини тузатиш учун қайтариб берилади. Кўрсатилган муддатда курс ишини кафедрага топширмаган, узрсиз сабабларга кўра курс ишини ҳимоя қилмаган, ҳимояда қониқарсиз баҳо олган талабалар академик қарздор ҳисобланади ва улар курс ишини қайтадан тайёрлайдилар.

Download 28,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish