Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият


Талабаларнингмуҳандислик фаолиятига инновацион ёндашувини



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

 
Талабаларнингмуҳандислик фаолиятига инновацион ёндашувини 
шакллантирувчи дидактик тамойиллар 
Назаров А.А. - 
Қаршимуҳандислик иқтисодиёт институти 
 
Таянч сўзлар:
тамойиллар, таълим, интеграция, инновация, касбий, фаолият, жараён. 
Ключевые слова:
принципы, обучения, интеграция, инновация, пофессиональный, 
деятельность, процесс. 
Keywords:
principles, training, integration, innovation, professional, activity, process. 
Тамойилларни мантиқийлик нуқтаи назаридан дидактикага оид барча ҳодисаларга 
татбиқ этиладиган назарий ҳолатларни умумлаштирувчи деб талқин этишмиз мумкин. 
Нормативлик нуқтаи назаридан бунга амалий педагогик жараён учун маълум бир 
маънода аниқ бир йўриқнома деб қаралади. 
Тамойиллар олий таълим дидактикасига хос бўлган қонунларни ўрнини босиб, аниқ 
фанлардаги аксиомалардан фарқ қилган ҳолда методик тизимни ташкил қилиши мумкин. 
Таълимдаги тўлиқлилик талабини тамойиллар фақатгина таълим қоидалари билан 
биргаликдагина қаноатлантира олади. Бошқача айтганимизда таълим тамойиллари - 
асосий талаблар тизими, улар орқали умумий тарбия вазифалари ҳамда таълим жараёни 
қонуниятларига мос бўлган мазмун, таълимни ташкил этиш ва методларини тушунилади. 
Интеграция, фундаментал яхлитлик ва касбий йўналтирилганлик тамойиллари - 
инновацион муҳандислик фаолиятга бўлган қобилиятни шакллантирувчи асосий методик 
тизимдир. 
Демак, 
инновацион 
муҳандислик 
фаолиятга 
бўлган 
қобилиятни 
шакллантирувчи асосий тамойиллар - интеграция, фундаментал яхлитлик ва касбий 
йўналтирилганлик тамойиллари экан. Уларни атрофлича таҳлил қилиб чиқишга ҳаракат 
қиламиз. 
Фундаментал яхлитлик ва касбга йўналтирилганлик тамойили. Олий касбий таълим 
олдида қандай мақсадлар қўйилмасин, уларнинг орасида энг асосийси – ижтимоий 
буюртмага мос, етарли квалификацияга эга бўлган мутахассиснинг касбий 
тайёргарлигидир. Ҳозирги замон талабига мослаштириб айтадиган бўлсак – техника 
ихтисосликлари битирувчисининг инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлигидир. 
Шундай қилиб, муҳандислик фаолиятига инновацион ёндашувни шакллантирувчи 
методик тизимда бошқа тамойиллардан устун турувчи айнан икки тамойил – 
фундаменталлик ва касбга йўналтирилганлик тамойиллари бир вақтда амалга оширилиши 
лозим. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва узвийлиги бўлажак муҳандисни инновацион 
муҳандислик фаолиятига тайёрлаш вазифасини ижобий ҳал этишга таъсир кўрсатади. 
Техника олий таълими учун касбга йўналтирилганлик тамойили фундаменталлик 
тамойили билан муҳимлик даражаси бир хил ва у ҳар доим касбга тегишли бўлган ва 
шундай бўлиб қолади. Мазкур тамойилнинг бир қанча талқинлари мавжуд, уларга мос 


28 
равишда у касбий таълимнинг қуйидаги аспектларини акс эттиради: умумий таълимнинг 
касбга йўналтирилганлиги; мамлакатимиз инновацион иқтисодий ривожланиш йўлини 
танлаган экан - уни таъминловчи вазифаларни ечиш учун касбий таълимнинг касбга 
йўналтирилганлиги; шахсни аниқ бир касбга ва унинг қобилиятини инновацион 
муҳандислик фаолиятигакасбий йўналтириш.
Ўз навбатида техника олий таълими жараёнида талабаларни инновацион 
муҳандислик фаолиятга тайёрлаш мақсадли, мажмуавий дастур асосида қурилиши ва у 
уларнинг бўлғуси касбий инновацион фаолиятига йўналтирилган бўлиши керак. 
Фундаменталлик ва касбий йўналтирилганлик тамойиллари педагогик интеграцияси 
илмий интеграция кўринишларидан бири бўлиб, у педагогика назарияси ва амалиёти 
доирасида амалга оширилади. Бундай интеграция таркиби қуйидагилардан: омиллар, 
даражалар, компонентлар, воситалар, интеграциялашдан мақсад ва унинг натижасидан 
иборат. Уларга мос ва уйғун равишда интеграциянинг учта кўриниши фарқланади: ички 
таркиб – билим ва кўникма; таркиблараро – кўникма билан билим, ижодий тажриба ва 
инновацион фаолият билан билим; ташқи таркиб – ташкилий шакллар билан билим. 
Инновацион муҳандислик фаолиятга бўлган қобилиятни шакллантиришдаги 
методик тизимнинг қайд этилган тамойиллар интеграцияси, таъкидлаб ўтилган барча 
кўринишлар асосида ташкил этилган: 
-
Ички таркиб табиий-илмий ва умумкасбий блокидаги фанлар интеграцияси 
воситасида амалга оширилади – маърузалар, якка тартибдаги топшириқлар, талабаларнинг 
илмий-тадқиқот ишлари – синтез намунасида фундаментал табиий-илмий қонунлар ва 
илмий-техникавий назарияларни очиш билан, лойиҳалаштириш, инновацион муҳандислик 
фаолияти шароитида унга мос касбга тааллуқли объектларни яратиш ва уларни ишга 
тушуриш; 
-
Таркиблараро, касбга йўналтирилган мазмундаги касбий вазифаларни ҳал этиш 
ёрдамида амалга оширилади – таълимнинг фаол, муаммоли, ривожлантирувчи, 
инновацион ва бошқа кўринишларидан фойдаланган ҳолда барча ўқув ва ўқув-илмий 
фаолият кўринишларини ўтказиш орқали; 
-
Ташқи таркиб интеграцияси – методик тизимни лойиҳалаштиришда унинг
яхлитлиги ҳақида фикр юритишга имкон беради, айнан мазмун, метод, шакл ва таълим 
воситаларини танлашда табиий-илмий, умумкасбий ва махсус фанларнинг ўзаро 
боғлиқлигини амалга ошириш зарурати - фундаменталлик ва касбий йўналтирилганлик 
тамойиллари асосида амалга оширилади ҳамда унга мос равишда таълим мазмунига 
уйғун бўлган фундаментал ва касбга оид материал танловини амалга оширади. 
Интеграция тамойили. Дидактиканинг интеграция тамойили илгаридан маълум 
бўлиб, у интеграллашган таълимда кенг фойдаланилади. Интеграция атамасининг ўзи 
лотинча integer сўзидан олинган бўлиб, яхлит ва integarе – тикламоқ, яратмоқ, 
яхлитликдеган маъноларни англатади. Педагогик адабиётларда мазкур атамага мазмун 
жиҳатидан яқин бўлган “интеграцион”, “интегратив”, “интеграллашган” ва бошқалар 
кўплаб атамалар учрайди. Биз бундан кейин “интеграллашган” тушунчасидан кўпроқ 
фойдаланамиз.
Одатда интеграцияни вертикал кўринишда таълим тизими интеграцияси сифатида – 
таълимнинг интеграллашган тизимлари, горизонтал кўринишда битта предмет доирасида, 
масалан, машина механизмлар назарияси, материаллар қаршилиги ва машина деталлари - 
механикада умумлашган билимлар интеграцияси сифатида ёки аниқ предметнинг 
интеграллашган 
таълим 
технологиясида 
таълимнинг 
турли 
методларидан 
фойдаланишдир. 
Дидактик тамойилларнинг кўпхиллигидан талабаларда муҳандислик фаолиятига 
инновацион ёндашувни шакллантирувчи умумкасбий предметлар таълимига тегишли 
бўлган: фан ва таълим яхлитлиги; касбий йўналтирилганлик; назария ва амалиётнинг 


29 
боғлиқлиги, ҳаётдан таълим олиш; тизимлилик ва изчиллик тамойиллари; фанлараро 
алоқадорлик; таълимда кўргазмалилик; тушунарлилик; индивидуллаштириш ва 
табақалаштириш; онглилик ва фаоллик; ўқиш-ўрганиш ва мотивга нисбатан ижобий 
муносабатни яратиш тамойилларини ажратиб кўрсатамиз. 
Мазкур тамойиллар юқорида келтирилганлар билан биргаликда яхлит бир тизимни 
ташкил этади, унда ҳар бир тамойил бошқаларини тўлдиради ва уни бошқаси билан 
алмаштириб бўлмайди ва улар билан ўзаро боғлиқликдадир.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, таҳлил қилинаётган дидактик тамойиллар 
интеграция ва яхлитлик, фундаменталлик ва касбга йўналтирилганлик тамойиллари билан 
биргаликда ўқитувчининг умумкасбий фанлар таълими жараёнида талабаларда 
муҳандислик фаолиятига инновацион ёндашувни шакллантириш вазифаси ечимини 
топишини ташкил этади. Улар таълим жараёнининг асосий қонуниятларини акс эттиради 
ва педагог ўз фаолияти давомида яхлит методик тизим сифатида ана шу тамойилларга 
мўлжални олиши лозим ва шарт.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish