Таянч сўзлар:
ахборот коммуникацион технология, виртуалтаълим, виртуал борлиқ, электрон
таълим, онлайн-таълим.
Ключевые слова
: информационные и коммуникационные технологии, виртуальное
образование, виртуальная реальность, электронное обучение, онлайн-образование.
Keywords:
information and communication technologies, virtual education, virtual reality, e-
learning, online education.
Ахборот коммуникацион технология (АКТ) воситаларининг жадал ривожланиши
биология фанидан таълим бериш турларини, мазмуни ва мақсадларини қайта кўриб
чиқилишига олиб келмоқда. Замонавий АКТ воситаларини қўллаш ва уларни тадбиқ
этиш, таълим соҳасида анъанавий таълимга нисбатан ахборот технологияларидан
фойдаланишнинг афзаллик ва қулайликлариА.А.Андреев, Н.А.Гончарова, А.Л.Назаренко,
Ж.И.Зайцева, У.Ш.Бегимқулов, А.А.Абдуқодиров, М.Арипов,Н.И.Тайлаков каби
олимларнинг илмий ишларида ҳам акс этган.
Бугунги кунда замонавий компьютер технологиялари инсон фаолиятининг барча
соҳаларини қамраб олмоқда, жумладан, биология таълимига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб,
замонавий таълим бериш имкониятларини яратди.
Биология фанидан электрон таълим технологияларини қўллаб ўқитиш, бугунги кунда
таълим ва тарбия тизими учун компьютерлардан фойдаланишнинг янги босқичи бўлиб,
анъанавий ҳамда масофавий ўқитиш тизимларига оид замонавий таълим платформалари
яратилиб, фойдаланилиб келинмоқда. Бу эса тармоқда ўқув материалларни ўқувчи ва
талабалар ўртасида самарали мулоқотни ташкиллаштириш ҳамда биолигия фанини
мустақил ўзлаштириш учун кенг кўламда имкониятлар яратиб беради.
Л.И.Горбунова таълимда ахборот технологияларни асосий вазифаси, бу ўқитувчи ва
ўқувчи ўртасидаги таьлим имкониятлари чексиз ҳисобланган эркин мультисенсор
интерфаол муҳитни яратиш ва ўқувчининг мустақил билим олиш қобилиятини
ривожлантириш ҳамда турли хил ахборот манбааларидан фойдаланиш учун интеллектуал
ижодий қобилиятларини оширишда ёрдам беришни, В.П.Беспалько, И.В.Роберт,
Е.И.Машбицлар эса бу жараёнларнинг барчаси таълим олишни қизиқишни ошиши билан
боғлиқлиги ҳақида фикр юритади .
42
Электрон таълимнинг ривожланиши 1980 йилларда масофадан ўқитиш ва телевизион
курсларни ташкил этишдан бошланган бўлиб, бугунги кунда АҚШ, Европа ва Осёнинг
барча ривожланган давлатларида ананавий таълимнинг ажралмаси қисмига айланиб
улгурган. Электрон таълимнинг имкониятлари мавзуларни видео, анимация слайд-шоу
кўринишдаги турли хил материалларни етказиш ва виртуал кўринишда номаён этиш
имконини беради. Шунингдек, таълим жараёнинг ўқув ахборотларини тақдим этишни
замонавий усулларни амалга оширишда хизмат қилади .
Электрон таълим атамаси билан бирга “онлайн-таълим”, “виртуал борлиқ” ва “виртуал
таълим” атамалари пайдо бўлган.
Виртуал борлиқ (Виртуальная реальность) тушунчасини Jaron Lanier таклиф этган
бўлиб, у иммерсивлик ва интерфаоллик тушунчалари билан боғлиқ .
Иммерсивлик деганда инсонинг виртуал борлиқда ўзини фараз қилишини тушуниш
лозим бўлса, интерфаоллик фойдаланувчи реал вақтда виртуал борлиқдаги объектлар
билан ўзаро мулоқотда бўлиб, уларга таъсир кўрсатишга эга бўлади.
Виртуал таълим бу имитацион дастурий ва техник воситалар ёрдамида таълимнинг
инновацион тарзда ташкил этилишидир. Виртуал таълим технологиялари асосида
ўқитишни ташкиллаштиришнинг спецефик томони, бу ресурсларга иккита субъектни –
ўқитувчи ва ўқувчи мурожаат қилиш имкониятини мавжудлигидир. Бундан келиб
чиқадики, агар анаънавий ўқитиш тизимида уч турдаги алоқа: “педагог-ўқувчи”, “ўқувчи-
ўрганувчи предмет” ва “педагог-ўрганувчи предмет” (ёки ўрганиш динамикаси маъносида
– ўқитиш ва ўқиш, ўқиш ва материал, ўқитиш ва материаллар орасидаги алоқа) мавжуд
бўлса, бу алоқалар ўзлуксиз ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ҳисобланади.
А.Ю.Уваров электрон таълим ресурс (ЭТР)ларини ва виртуал таълимни
лойиҳалаштириш жараёнида аниқ кетма-кет жойлаштирилган, гуруҳлаштирилган бўлиши
лозимлиги ҳақида фикр юритган. Муаллиф ЭТРларни ишлаб чиқишни 5та асосий
босқичга бўлади:
1.Анализ (ўқитишнинг қай даражада назорат қилиниши – талабларни анализи,
ўқитишни мақсадлари – мақсад анализи, келажак ўқув ишини шарт-шароитлари ва уларни
анализи);
2.Лойиҳалаштириш (режанинг тайёрланиши, асосий ечимларни танлови, сценарий
тузиш);
3. Ишлаб чиқиш (режа, сценарий);
4. Қўллаш (ўқув материалларини ўқув жараёнида фойдаланиш);
5. Баҳолаш (ўқув ресурсининг натижалари баҳоланади ва ЭТРларни камчиликлари
аниқланади).
Г.А.Краснова виртуал таълимнинг таркибига кирувчи ЭТРларни лойихалаш жараёни
қуйидаги босқичларга бўлишни таклиф этган:
1.
Бошланғич босқичи – ЭТРларини ишлаб чиқиш. Ўз ичига ўқўв материалларни
тайёрлашни, ўқув матнини тузишни, маълумотлар билан гипербоғланишлар ҳосил қилиш,
кўршазмали қуролларини тайёрлаш, тест ва трениг машғулотларининг режасини тузишни,
уларни амалда қулланилиши;
2. Компьютер–технологик босқичи – ўқув–услубий жараённи ЭТРлар ёрдамида
ташкил этиш. Ўз ичига ўқув дастурнинг электрон шаклга алмашуви ва дастур-техник
кўрсаткичларни анализ жараёнларини олади. Шу боис виртуал таълимни ишлаб чиқувчи
педагог ушбу соҳада билимга эга бўлиши лозим.
Айни пайтда биология таълимининг сифатини юқори даражага кўтариш учун виртуал
таълим муҳитини яратишни замонавий методларини ишлаб чиқиш ва у асосида замон
талабларига мос виртуал борлиқ муҳитини яратиш лозим бўлади. Шу боис педагогик
дизайн бўйича мутахассис виртуал таълим тизимини ишлаб чиқишда аудиториянинг
анализи, виртуал таълим ёрдамида олинган таълим натижаларива ўқув материалларини
43
анализ қилишни талаб этади. Ушбу лойиҳалаштириш жараёнида муаллиф ўқитиш
услубларини танлаб олади, баҳолаш усулларини ва ўкув материалларини қай тарзда
кўринишини ишлаб чиқади ҳамда ишлаб чиқиш самарадорлигини баҳолайди. Афсуски,
ўқувчилар компьютер экраниндаги маълумотларни қабул қилишга мослашмаганлиги
сабабли ўқув ахборотни тўлиғича қабул қилолмайди. Ушбу камчилик виртуал таълимнинг
асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Л.Х.Зайнутдинова виртуал таълимни ишлаб
чиқишда алтернатив усулни таклиф қилган ва унга назарий қиёфалар усули деб ном
қўйган. Бунда виртуал таълимга қўйилган талабларни қондириш ҳамда ўқув ахборот
интерактив жароёнида намойиш этилади.
Виртуал таълимнинг муаммоли таълим масалаларини лойихалаштиришда ишчи жамоа
турли хил мутахассислардан ташкил топилиши лозим. Виртуал таълимни лойихлашда
турли хил талабларни инобатга олиши, дастурлаш технологияларини билиш ва тасвирий
қобилиятга эга булишни талаб этади. Айнан ушбу масаларни ҳал этишда
мутахасисларнинг жамоасини ташкил этилиши лозим. Ташкил этилган жамоада юқори
натижага эришиши учун қуйидаги мутахассислардан таркиб топган бўлиши лозим:
етакчи мутахассис – дидактика мутахасиси, таълим жараёнида умумий тартибини
биладиган;
педагог – услубчи, маълум бир йуналишда мутахассис;
психолог;
билим муҳандиси;
дастурчи;
эргономика ва дизайн буйича мутахассис.
Виртуал таълим технологияларини ишлаб чиқиш учун бутун бир жамоа
ўқитувчиларнинг ишлари натижаси бўлиши лозим. Аммо хозирги кунда кўплаб
ўқитувчилар замонавий виртуал таълим технологияларини мустақил равишда ишлаб
чиқади. Натижада бир қанча муаммоларга дуч келиб, амалиётга жорий этиш имкони
бўлмайди.
Хозирги кунда педагог-ўқитувчи замонавий компьютер техникаси билан ишлаш
принципи ҳақида тасаввурга, дастурлаш бўйича катта ҳажмда амалий тажрибага эга бўлса,
муаллифлик виртуал таълим ресурсларини яратиш имкониятига эга бўлади.
Биология фанидан замон талабларига мосвиртуал таълим технологияларини яратиш
қуйидаги таратибда амалга оширилиши лозим:
1. Биология фанидан виртуал таълим ресурслари яратиладиган мавзуларни аниқлаш;
2. Мақсадни шаклланишини анализ қилиш;
3. Замонавий педагогик дастурийвоситаларининг танлаш;
4. Виртуал таълимнинг мақсади ва мавзусига лойиқ қамровини танлаш;
5. Виртуалтаълимнингсценарийсиватаркибий тузилмасини ишлабчиқиш;
6. Ўқувматериалинитанлаш;
7. Ўқувматериалларинингтузилмасини ишлаб чиқиш;
8. Мультимедиа компонентини ишлаб чиқиш;
9. Виртуал таълим учун билим назорат тизимини ишлаб чиқиш;
10. Апробациядан ўтказиш;
11. Ҳужжатлаштириш (инетелектуал мулк агентлигидан расмий рўйхатдан ўтказиш).
Виртуал таълимнинг лойихалаштиришдан асосий мақсад ўқувчини бор эътиборини
ўқитиш жароёнига қаратиш, ўқув материалива объектларини виртуал таълим моделлари
билан бирга яққол намоён қилиш, шу асносида актив тушунишни, эслаб қолишни янада
енгиллаштириш, ўқув жараёнига оддий китоб ўрнига инсон эмоционал хотирасини
кучайтирувчи компьютер воситаларини ишлатишдан иборта. Шунинг учун виртуал
таълимни лойиҳалаштиришда, унга қаратилган турли хил талабларни инобатга олиш
лозим.
44
Виртуал таълимни лойиҳалаш жараёнида индивидуал хусусиятлари этиборга олинса,
ўқитишда индивидуал маълумотни танлашга ҳамда ахборот борлиқларини жамлашга
ёрдам беради. Чунки ўқувчи ва талабада таълим олишнинг қизиқиш турлича бўлиб,
оптимал меъёрни топишга ёрдам бераолади. Шунингдек, мустақил равишда таълим
олишни, керакли маълумотни қидиришни ва уз ишини натижасини ёритиб беришда
мустақил фикрлашнинг таъминлашга ҳамда берилган ўқув дастурдаги маълумотларни
ўқувчи мустақил қабул қилиб олишга йўналтирилган бўлиши лозим. Яратилган виртуал
таълим нафақат таълимда қўшимча ёрдам сифатида, балки асосий таълим воситаси
сифатида қўлланилса, таълимга оид режалаштирилган маълумртларни самарали етказиш
имконияти яратилади.
Хулоса қилиб айтганда биология фанидан виртуал таълим технологияларини яратиш
орқали ушбу фанга оид ўқувчи ҳодиса ва жараёнларни тассовир қилишга, узоқ вақт эслаб
қолиш имкониятларига эга бўлиш, шунингдек, фанни мустақил ўрганиши учун имконияти
туғилади ва бу имкониятлардан фойдаланиб, фанга оид ҳодисаларни бир неча маротоба
кўриш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга ўқувчиларни бўш вақтини унумли
ўтказишга ва фикрлаш доирасини янада кенгайтиришга ҳамда таффакурини
ривожланишига ёрдам бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |