Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим


 Техник-технологик малакалар



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/114
Sana08.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#644193
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   114
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika

 

Техник-технологик малакалар: 

таълим жараёнига замонавий техник воситаларини татбиқ этиш; 

дарс жараёни мазмунини технологик паспорт ва технология 
харита ёрдамида ёритиш; 

ўқув материали мазмунини ёритувчи слайдларни тайёрлаш; 

ўқув машғулотларини ахборот технологиялари,
интерфаол методлар ёрдамида ташкил этиш; 

ихтисослик фани хусусиятидан келиб чиққан ҳолда турли техник 
воситалардан фойдаланиш;

дарсларда проекторни қўллай олиш; 

ўқув материалларини аудио ва видео ёзувлари, тақдимот асосида 
баён қилиш; 

талабаларда 
ўқув 
материалини 
мустаҳкамлаш 
ва 
ўқув 
топшириқларини беришда ахборот технологияларини қўллаш; 

компьютер 
имкониятларидан 
фойдаланишга 
доир 
ўқув 
топшириқларини ишлаб чиқиш;

талабаларнинг БКМни баҳолашни компьютер асосида ташкил 
этиш; 

талабаларнинг билим олганлик ва тарбияланганлик даражаларини 
ташхис қилишда компьютер ёрдамига таяниш ва б.ш.
 
 
2.2. Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантиришнинг 
самарали йўллари 
 
Айтиб ўтилганидек, барча шахсларда бўлгани каби педагоглара ҳам 
креативлик сифатлари ўз-ўзидан ривожланмайди.
 
Шунга кўра тадқиқотларда 
шахс (жумладан, педагоглар)да креативлик сифатларини муваффақиятли 


44 
ривожлантиришнинг бир қатор йўллари ёритилади. Патти Дрепеау
7
томонидан 
ҳам шахс (жумладан, педагоглар)да креативлик сифатларини муваффақиятли 
ривожлантиришнинг тўртта йўли кўрсатилган: 
 
1-йўл: креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш.
Бунда 
асосий урғу креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантириш асосий 
эътибор марказида бўлиб, талабалар феъллар ёрдамида креатив 
характердаги ҳаракатларнинг моҳиятини ифодалашга йўналтирилади. 
Хусусан, ўқитувчилар креатив фикрлаш кўникмасини самарали 
шакллантириш мақсадида талабаларга уларни фикрлашга ундовчи 
саволлар таркибида зарур феълларнинг бўлишига эътибор қаратилади. Бу 
ҳолат мисоллар билан тушунтирилса, талабалардан “юрак ва қон айланиш 
тизими ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб беринг” мазмунидаги назорат 
саволи уларда креативликни шакллантирмайди. Зеро, савол таркибидаги 
“таърифлаб 
беринг” 
тушунчаси 
ўз 
моҳиятига 
кўра 
“мавжуд 
билимларингизни бирма-бир айтиб ўтинг” дейиш билан тенг.
Назорат саволларини беришда талабаларни фикрлашга ундовчи сўз 
(феъл)лардан 
фойдаланиш 
уларнинг 
креатив 
фикрлашларини 
осонлаштиради. 
Шу 
сабабли 
шахсда 
креатив 
сифатларни 
шакллантиришнинг биринчи йўлига кўра педагоглар турли, антиқа, 
ноанъанавий ҳамда пухта жавобни беришга мажбур қилувчи сўз 
(феъл)лардан фойаланишлари мақсадга мувофиқдир. М: “
боғлиқликни 
топинг”
, “
яратинг”, “башорат қилинг”
, “
фикрни мантиқан
баён этинг”, 
“тасаввур қилинг”
каби сўз (феъл)лардан фойдаланиш амалий жиҳатдан 
самарали саналади.
Агарда педагог талабалардан “юрак ва қон айланиш тизими 
ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб бериш”ни талаб қилиш ўрнига, “юрак 
ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликнинг барча турларини 
келтириш”ни сўраши лозим.
Натижада талабалар ҳам мавжуд билимларни 
умумлаштириш, ҳам янги фикр ва ғояларни илгари суриш имкониятига эга 
бўлади.
Педагоглар биринчи йўлни қўллаш – талабаларда креативлик 
кўникмасини 
шакллантиришда 
ёш 
ўқитувчиларнинг 
“Креативлик 
харитаси”дан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish