12-расм. Олий таълим сифатини таъминлаш тизими моделлари
12
Баҳолашнинг бир мунча муҳим қисми бу - ОТМга комиссия ташрифи, яъни
“fact-finding visit” факт(далил)ларни тўплаш учун келиши ҳисобланади.
Бундай ташриф вақтида ОТМнинг ўзи томонидан тақдим этилган
маълумотлар текширилади. Комиссия ихтисосликларнинг давлат ва жамоат
12
Манба: Злобин Э.В., Мищенко С.В., Герасимов Б.И. Управление качеством в
образовательной организации. Тамбов: Изд-во Тамб. Гос.техн. ун-та, 2004.-88 с.
Олий таълим сифатини
баҳолаш тизими
Ташқи - ОТМни ташқи
баҳолашга асосланган
Ички - ОТМни ички баҳолашга
асосланган
Скандинавия
мамлакатлари
(Норвегия, Дания,
Финляндия-бошидан)
Чехия
Латвия
Эстония
Франция
Россия
Германия (замонавий
тизим,
1995 йилдан)
Буюкбритания
Германия(бошида, яъни
1995
йилгача)
АҚШ
Лотин Америкаси
мамлакатлари
Австралия
Польша
70
стандарларига мослигини текширади, ўқитувчилар ва талабалар билан
суҳбатлашади ва уларнинг фикрларини ҳисобга олишади. Комиссия,
шунингдек, аҳволни яхшилаш бўйича тавсиялар беради, кейинчалик дастур
тўғрисида ўз ҳисоботини тузади ва уни маъмурият билан муҳокама этади.
ОТМнинг ўзи тайёрлаган ҳисобот ва комиссия ҳисоботи асосида хулосалар
чиқарилади. Чиқарилган хулосалар тавсиялар бериши мумкин бўлган турли
даражаларда муҳокама этилади ва якунида эса (масалан Миллий комитет)
ихтисослаштирилган ассоциациялар билан муҳокама этилган тарзда
дастурларни аккредитациялаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Ушбу
жараён асосан тиббиётчилар, муҳандислар ва архитекторларни тайёрлаш
дастурларини аккредитациялашда шубҳасиз йўлга қўйилган.
Комиссиялар учун экспертлар рўйхати махсус Миллий комитетларда
мавжуд. Ҳар бир дастур бўйича ташрифлар учун комиссия уларнинг
компетенлигига мувофиқ ҳолда танланган 3-5 экспертлардан (баъзан улар
сони 15 тагача боради)иборат ва ОТМда одатда 2 кун(мураккаб вазиятларда
5 кунгача) ташриф буюришади.
13
Аммо ҳар доим ҳам бундай аккредитациялаш механизми мақбул
ҳисобланмайди, баъзан унинг янгиланиши фан ютуқларини тўлиқ ўзлаштира
олишга улгурмайди. Баъзи бир муҳандислик мутахассисликларидан
эътирозлар келиб тушади, яъни бундай тизим “фалаж қўлга” ўхшаш бўлиб
инновация жараёнларига ва бизнес томонидан берилган буюртмаларни
бажаришга тўсқинлик қилади.
14
Умуман олганда, ривожланган мамлакатларда таълим муассасасини ва
унинг дастурини аккредитациялаш таълим тизимининг ва ўзи хизмат
қиладиган кенг жамоатчиликнинг унга ишонч билдириш тадбиридир.
Аккредитация ихтиёрий-ҳукуматга алоқадорсиз (АҚШда) ва мажбурий-
ҳукуматга алоқадор (Ғарбий Европа мамлакатларида) бўлиши мумкин.
Ҳар икки ҳолда ҳам аккредитациядан ўтказувчи ташкилот тан олиш
мезонини
белгилайди,
мазкур
мезонларга
таълим
муассасалари
мувофиқлигини белгилаш мақсадида жойларда текширувлар ташкил этади ва
таълим муассасаси ҳамда унинг тайёрлов дастурларига аккредитланган
мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Охирги вақтларда АҚШда “янги баҳолаш” атамаси киритилди. У
битирувчиларни ёки талабаларни баҳолашни англатади. Ушбу жараёнда янги
методика ва технологиялар қўлланилади. Баҳолаш аккредитациянинг бир
13
L. Vlasceanu, L.C. Barrows. Indicators for Institutional and Programme Accreditation in Higher/Tertiary
Education.
UNESCO Studies on Higher Education, 2004.
http://www.cepes.ro/publications/pdf/Indicators.pdf
.
14
Lambert
Review
of
Business-University
Collaboration,
2003.
http://www.hmtreasury.gov.uk./media/DDE/65/lambert_review_final_450.pdf
. С. 108.
71
қисми ҳисобланади ва дастак сифатида, бошқа томондан, баҳолаш алоҳида
аккредитациядан фарқланувчи жараён сифатида намоён бўлади.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |