Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди



Download 9,72 Mb.
bet6/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Нанометр тушунчасига иллюстрация:
объектлар ва уларнинг ўлчамларини логарифмик масштабда солиштирилиши.
Aтомлар ва кичик молекулалар 0,1дан 1нанометр тартибидаги ўлчамларга эгалар (солиштириш учун: одам сочи молекуладан тахминан 60 000 марта йўғонроқ). Ўлчамларнинг бундай босқичида физика, химия, биология каби фанларнинг орасидаги чегара йўқолади.
Нанотехнологиялар термини орқали нанометр ўлчамли материаллар, қурилмалар, системаларни яратиш ва фойдаланишни тушунилади.
Нанотехнологиялар атом ва молекуляр масштабдаги объектлар билан ишлашга имкон берадилар. Одам ҳар доим ўзи учун қулай техник қурилмалар яратишга интилилади. Кўпинча қулайлик у ёки бу қурилманинг ўлчамларини кичрайтириш билан боғлиқ. Ҳақиқатан ҳам, ясси телевизор куб шаклидаги телевизордан қулайроқлиги ҳаммага маъқул. Aгар дастлабки компютерлар бир неча хоналарни егаллаган бўлсалар, замонавий компютерлар сумкага ёки кийим чўнтагига ҳам жойланаверади. Замонавий илғор технологияларнинг ривожланиши миниатюралашув - технология маҳсулоти ўлчамининг кичрайиб бориши билан юз бермоқда.
Электроника соҳасида ишлаётган олимлар ва мутахассисларга Г. Е. Мур аниқлаган қонуният маълум. Бу қонуниятга кўра, микропроцессорларнинг ҳисоблаш имкониятлари чипларнинг зичлигини катталаштириш ва уларнинг ўлчамларини кичрайтириш ҳисобига ҳар икки йилда икки маротабага ортади. Бу қонун универсал бўлиб чиқди ва 40 йилдан бери бошқа, молекуляр биология, микромеханика, микросистемали техника каби “критик” технологиялар соҳасида бажарилмоқда. Бу қонуннинг давом этиши яқин келажакда электроникани микроструктурадан наноструктурага сўзсиз олиб келади: транзисторлар ва электрониканинг дискрет бошқа элементлари тез орада саноқли атомлардан ташкил топган бўладилар.
Бугун нанотехнологиялар микроэлектронли, оптик, биологик ва бошқа замонавий технологияларнинг давоми ҳисобланадилар.
Инсоният тараққиётининг тарихида янги материаллар ва технологияларни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган бир неча тарихий босқичларни ажратиш мумкин.
Биринчи илмий - техникавий инқилоб - индустриал , ёки энергетик – Дж. Уатт 1769 йилда мукаммаллаштирилган буғ двигателига асосий патент олган вақтдан бошланади, бу ишлаб чиқаришнинг ҳамма турларида, қишлоқ хўжалигида ва транспортда меҳнат самарадорлигини кескин оширди. Илмийтехникавий инқилоб темирдан маҳсулотлар тайёрлаш технологиялари эвазига амалга ошди. Бу технологияларнинг маҳсулотлари бизга одатий макроолам билан боғлиқ.
ХХ асрнинг 60-йилларида, микроэлектрониканинг ривожлана бошлаши билан, иккинчи ( ахборот) илмий-техникавий инқилоби бошланди. Aвтомобиллар ва бошқа ҳаракатланиш воситалари, станоклар, асбоблар макроскопик жисмларлигича қолдилар (чунки, масштаб бирлиги бўлиб одам танасининг ўлчамлари ишлатилади), аммо, бошқарувчи элементлар, ахборотни узатиш ва қабул қилиш қурилмалари ниҳоятда мураккаблашиб борди, уларни ташкил этувчи бирламчилари (транзисторлар, конденсаторлар, қаршиликлар) эса тобора минитюралашди. Иккинчи илмий-техникавий инқилоб микромуҳитда амалга оширилган кремнийли технологиялар билан боғлиқ.
Олимлар, яқин он йилликлар нанотехнологиялар – учинчи илмийтехникавий инқилоб даври бўлади деб, тахмин қилмоқдалар. Aмерикалик олим Э.Теллер айтганидек: “Кимки нанотехнологияни бошқалардан олдин эгалласа, ХХI аср техносферасида етакчи ўринни эгаллайди ”.

Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish