УЭ схема. УЭ уланган схемада чиқиш токи бўлиб коллектор токи IK, кириш токи бўлиб база токи IБ, чиқиш кучланиши бўлиб эса, UКЭ кучланиши хизмат қилади. Шу сабадан УЭ уланган схеманинг чиқиш характеристикалари база токи IБ нинг берилган қийматларида IK = f (UКЭ) боғланишдан иборат (4.7,б-расм).
Коллектор токининг база токига боғлиқлиги (4.8) тенглама орқали ифодаланади. Кўрганимиздек, β ва IК0 параметрлар қийматлари КЎ қандай уланганига боғлиқ. Коллектор соҳасининг ҳажмий қаршилиги rК ҳисобга олинган ҳолда КЎдаги кучланиш га тенг. Натижада, UБЭ>0 ва UКЭ>0 бўлганда ҳам актив режим амалга ошиши мумкин. Режимлар алмашиши КЎдаги кучланиш UКБ = 0 бўлганда содир бўлади. Бундан UКЭ нинг изланаётган бўсағавий қиймати . UБЭ нинг қиймати берилган база токига мувофиқ кириш характеристикалардан, IK0 нинг қиймати эса (4.6) тенгламада IK0=0 деб қабул қилиниб топилади, чунки КЎдаги кучланиш нолга тенг деб берилган. Натижада,
, (4.7)
бу ерда, β0 – кучланиш UКБ=0 бўлгандаги β нинг қиймати, IK0 – ток эса, база токининг берилган қийматидаги коллектор токи қиймати.
а) б)
4.7-расм. УБ (а) ва УЭ (б) уланган БТнинг чиқиш характеристикалари.
Шундай қилиб, (4.7) тенгламалар ёрдамида берилган база токи нуқталари ордината ўқида бўсағавий кучланиш UКЭ0 ни ва абсцисса ўқида коллектор токи IK0 қийматларини берувчи чизиқни чизиш мумкин (4.7-б расмда пунктир чизиқ). База токининг ҳар бир қиймати учун соҳа актив режим соҳасига, UКЭ < U0КЭ соҳа эса тўйиниш режими соҳасига мос келади.
Актив режим учун чиқиш характеристикаларни кўриб чиқамиз. IБ=0 бўлганда барча UКЭ ≥ 0 қийматларда актив режим ўринли бўлади, бунда коллектор токи ифода билан аниқланади.
UКЭ ортиши билан, Эрли эффекти таъсири натижасида β нинг қиймати ортади. Шунинг учун УЭ схемада чиқиш характеристикалар тиклиги УБ уланган схемага нисбатан β марта ортиб, сезиларли бўлиб қолади.
Тўйиниш режимида β ва IК0 лар КЎдаги тўғри кучланишга кучли боғлиқ функцияларга айланади. UКБ ортиши билан IК0 ток йўналишини ўзгартиради ва экспоненциал ўсади, β қиймати эса инжекция коэффициенти нинг камайиши ҳисобига нолгача кескин камаяди. Ушбу омилларнинг биргаликдаги таъсири ҳисобига коллектор токи UКЭ камайиши билан кескин камаяди ва да нолга тенг бўлиб қолади ( - эмиттер токини узатишнинг инверс коэффициенти).
УЭ уланган БТ нинг Эрли эффекти эътиборга олинган статик чиқиш характеристикалари 4.8-расмда келтирилган.
4.8-расм. УЭ уланган БТ нинг Эрли эффекти эътиборга олинган ҳолда чизилган статик чиқиш характеристикалари.
Чиқиш характеристикалар оиласи актив режимда база токи IБ ёки коллектор-база кучланиши UКЭ ни ортиши билан UЭРЛИ кучланишидан чиқувчи тўғри чизиқлар билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |