UБVT2 = UБЭVT3 + UКЭ.ТЎЙ.VT1 = 1 В; UЭVT2 = UКЭ.ТЎЙ.VT3 = 0,3 В. У ҳолда, UБЭVT2 = UБЭVT3 + UКЭ.ТЎЙ.VT1 - UКЭ.ТЎЙ.VT3= 0,7 В.
Бу вақтда VT2 транзистор очиқ бўлади. Шундай қилиб, VD диод бўлмаганда VT2 транзистор очиқ, U0ЧИҚ кучланиш эса ноаниқ бўлади. Схемага VD диод уланганда очиқ VT3 транзистор кучланиши UБЭVT2 + UVD > UБЭVT3 + UКЭ.ТЎЙ.VT1 - UКЭ.ТЎЙ.VT3; UБЭVT2 + UVD > UБЭVT3 бўлади. Бу қийматларни мос ўринларга қўйиб 1,4 В > 0,7 В га эга бўламиз. Шундай қилиб, VD диод кучланиш сатҳини силжитувчи элемент вазифасини бажаради ва чиқишда кучланиш U0 бўлганда, VT2 транзисторни аниқ беркилишини таъминлайди.
Юклама қобилияти ёки КТАРМ коэффициенти VT3 транзисторнинг максимал коллектор токидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бу вақтда
деб ёзиш мумкин. Бу ерда, I0кир – ИМС маълумотномасидан олинадиган параметр. IКмах = ЕМ/R4=30 мА бўлгани сабабли, I0кир = 1,35 мА бўлганда КТАРМ = 22.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 14.4-расмда кириш занжирида пунктир билан тасвирланган диодлар акс-садога қарши диодлар деб аталади ва мувофиқлашмаган линия охирларидан қайтган манфий сигналлар (ҳалақитлар) амплитудасини чеклаш учун қўлланилади. Бу сигналлар иккита p-n ўтиш (диоднинг p-n ўтиши ва КЭТ эмиттер ўтиши) оралиғида бўлиниб, МЭни ёлғон қайта уланишдан сақлайди.
Ҳозирги вақтда ТТМ негиз элементларининг кўп сонли модификациялари яратилган. Ҳар бир модификация параметрлари ёки қўшимча имкониятлари билан ажралиб туради.
Масалан, чиқиш каскадида ток бўйича катта кучайтириш коэффициентига эга бўлган таркибий транзисторлар қўлланиши юклама қобилиятини оширади (14.5,а-расм). Схеманинг ишлаш принципи ўзгармайди. Таркибий транзистор (VT4 ва VT2 транзисторлар) VT3 инверторнинг динамик юкламасини ҳосил қилади. Масаланинг бундай ечилиши барча резисторлар номиналларини икки баробар кичрайтиришга ва бу билан тезкорлик ҳамда юклама қобилиятини оширишга имкон беради. А ва В нуқталар оралиғида иккита кетма-кет уланган транзисторларнинг p-n ўтишларининг мавжудлиги эса VD диод бўлишини талаб қилмайди.
Шоттки диоди ва транзисторларини қўллаш ёрдамида (14.5,б- расм) ТТМ элементининг тезкорлиги оширилган (ТТМШ). Улар транзистор базасида ортиқча зарядларни чиқариб юбориш вақтини сезиларли камайтириш ёки умуман йўқотишга имкон берадилар. Натижада, импульс камайиб бориш вақтидаги кечикиш камаяди. Лекин тезкорлик ортиши билан ТТМШ статик параметрлари ёмонлашади. Хусусан, бўсағавий кучланиш қиймати камаяди ва U0ЧИҚ ортади, бу эса, ўз навбатида оддий схемаларга нисбатан ҳалақит-бардошликни пасайтиради. ТТМШ КИСларнинг негиз элементи ҳисобланади.
Икки йўналишли ахборот шиналари ёки магистрал қурилмалар яратишда, бир неча схема чиқишларини бирлаштириш талаб қилинади. Агар элементлар уланаётганда, улардан бирининг чиқишида паст U0ЧИҚ сатҳ, иккинчисида эса юқори U1ЧИҚ сатҳ бўлса, у ҳолда, кетма-кет уланган VT2 ва VT3 транзисторлардан биридан сизилиш токи Iсиз ≈ (ЕМ – U*) /R4 оқиб ўтади. Бу ток статик режимдаги манба токидан анча катта. Бу вақтда истеъмол қилинаётган қувват кескин ортади ва схема ишдан чиқиши мумкин, чунки VT2, VT3 транзисторлар ва VD диод узоқ муддат катта ток оқиб ўтишига мўлжалланмаган. Бу ҳолат юзага келмаслиги учун чиқиши учта ҳолатга эга бўлган: икки ҳолат – бу оддий UЧИҚ = U0 ва UЧИҚ = U1 сатҳлар, учинчиси эса, элемент юкламадан буткул узиладиган «чексиз катта» чиқиш қаршилиги ҳолатини таъминлайди, яъни ток истеъмол қилмайдиган ва узатмайдиган ТТМ элементлар яратилган.
Бунинг учун мураккаб инверторли схемага қўшимча VT4 транзистор ва R5 резистор уланади (14.5,в-расм). Бошқарувчи кириш Z га U0КИР кучланиш берилса, VT4 транзистор берк бўлиб, схема оддий элемент каби ишлайди. Бошқарувчи кириш Z га U1КИР кучланиш берилса, VT4 транзистор тўйиниш режимига ўтади, VT1, VT2 ва VT3 транзисторлар эса беркилади (учинчи ҳолат). Бу учинчи ҳолат мантиқий киришлардаги ахборот сигналлари комбинациясига боғлиқ эмас. Бундай элементлар чиқишларини умумий юкламага улаш мумкин, чунки ихтиёрий вақт моментида юкламага фақат битта элемент «хизмат кўрсатади», қолган элементлар эса учинчи ҳолатда бўлади.
ТТМнинг бошқа сериялари таркибида махсус элементлар бўлиши мумкин. Улар бу серия имкониятларини ошириш учун мўлжалланган. Улардан бирини кўриб чиқамиз.
а) б)
в) г)
14.5-расм. ТТМ МЭнинг турли схема вариантлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |