Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди



Download 9,72 Mb.
bet108/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Мантиқий қўшув. Бу амал ЁКИ амали ёки дизъюнкция деб аталади. Икки ўзгарувчини мантиқий қўшиш постулатлари 14.1 – жадвалда келтирилган.
Бундай жадваллар ҳақиқийлик жадваллари деб аталади. Шуни таъкидлаш керакки, бу амал ихтиёрий ўзгарувчилар сонига мўлжалланган. Амал бажарилаётган ўзгарувчилар сони, унинг белгисидан олдин турган рақам билан кўрсатилади. Демак, 14.1 – жадвалда 2ЁКИ амали бажарилган. Мантиқий қўшув ЁКИ амалини бажарувчи элемент (электрон схема) шартли белгиси 14.1 а – расмда келтирилган.
14.1 - жадвал

Х1

Х2

Y=Х1+Х2

0

0

0

0

1

1

1

0

1

1

1

1



Мантиқий қўпайтирув. Бу амал ҲАМ амали ёки конъюнкция деб аталади. Мантиқий кўпайтирув постулатлари 14.2 – жадвалда келтирилган. Мантиқий ҲАМ амалини бажарувчи элемент шартли белгиси 14.1 б – расмда ифодаланган.
14.2 - жадвал

Х1

Х2

Y=Х1Х2

0

0

0

0

1

0

1

0

0

1

1

1



Мантиқий инкор. Инкор амали инверсия ёки тўлдириш деб аталади. Инкор постулатлари 14.3 – жадвалда келтирилган. Инверсия амалини бажарувчи мантиқий элемент шартли белгиси 14.1 в – расмда келтирлган.


14.3– жадвал

Х

Y

0

1

1

0




а) б) в)
14.1 – расм.
Элементар мантиқий ҲАМ, ЁКИ, ЭМАС амалларини бажарадиган мантиқий элементлардан фойдаланиб анча мураккаб амалларни бажарадиган элементлар ва уларга мос келувчи электрон схемалар яратиш мумкин.
Турли амалларни бажарадиган элементтлар ИМСлар кўринишида кўплаб ишлаб чиқарилади. Мантиқий ИМСлар серияларга бирлашадилар. Ҳар бир серия асосида маълум бир мантиқий амални бажарувчи электр схемадан ташкил топган негиз элемент ётади, масалан ҲАМ-ЭМАС мантиқий амали (Шеффер элементи) ёки ЁКИ-ЭМАС мантиқий амали (Пирс элементи). Рақамли интеграл микросхемалар яратишда турли мураккаб мантиқий амалларни бажарадиган схемаларни ясашда фақат битта ҲАМ-ЭМАС, ёки ЁКИ-ЭМАС мантиқий элементидан фойдаланиш талаб қилиниши билан ҳам ажралиб туради.
Ахборотни кодлаш усулига кўра мантиқий элементлар потенциал ва импульс усулларига бўлинадилар.
Мантиқий элементларнинг кўпчилиги потенциал ҳисобланади, яъни уларда иккилик ахборот иккита электр потенциал даража кўринишида ифодаланади: мантиқий 0 – паст потенциал U0, мантиқий 1 – юқори потенциал U1. Импульс мантиқий элементларда мантиқий бирга - импульснинг мавжудлиги, мантиқий нольга – унинг мавжуд эмаслиги мос келади.
ИМС потенциал мантиқий элементлари қуйидаги параметрлар билан характерланади:

  • мантиқий «0» ва «1» кучланишлари - U0 ва U1;

  • микросхема ҳолати тескари ҳолатга ўзгарадиган киришдаги маълум кучланиш – бўсағавий кучланиш UБЎС;

  • кириш бўйича бирлашиш коэффициенти m (киришлар сони);

  • чиқиш бўйича тармоқланиш коэффициенти n (юклама қобилияти ёки мазкур ИМС чиқишига улаш мумкин бўлган худди шундай миросхемалар сони);


  • Download 9,72 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish