Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди
E va sxem 2 majmua
Изоҳ: РС.ЧЕГ чизиғини қуриш учун UСИ кучланишининг 0 дан UСИ.ЧЕГ қийматлари оралиғида ихтиёрий бир нечта қийматлари танланади ва шу нуқталарда сток токи IС=PС ЧЕГ/UСИ ҳисобланади. 7.4-расм Тажрибада олинган нуқталарни 7.2 – жадвалга киритинг ва тайёрланган графикда уларни белгиланг (7.4 - расм). Бунда транзистор учун ишлаш рухсат этилган соҳадан чиқиб кетмасликка эътибор беринг. 7.2 – жадвал
2.4. Транзистор сток токига температунинг таъсирини тадқиқ этиш. Тадқиқ этилаётган транзисторни термостатга жойлаштиринг ва тегишли температура қийматини ўрнатинг, сток кучланишнинг UСИ=1/3UСИ.ЧЕГ қийматида ва Т=40 0С ва 80 0С температураларда иккита бошқарув характеристикаси IС=f(UЗИ) ни ўлчанг. Ўлчаш натижаларини 7.3 – жадвалга киритинг ва улардан фойдаланиб T=40 0С ва 80 0С температуралардаги иккита бошқарув характеристикаси IС=f(UЗИ) ни қуринг. 7.3 - жадвал
3. Тажрибада олинган натижаларни ишлаш. 3.1. 2.2. бандда ўлчанган бошқарув характерискаларини 7.1 – ифода ёрдамида аппроксимацияланг. Аппроксимация натижаларини қурилган IС=f(UЗИ) графигида акс эттиринг. 3.2. Бошқарув характеристикаларидан фойдаланиб, транзистор тиклигини UСИ=1/3UСИ.ЧЕГ ишчи нуқтада аниқланг S қийматини худди шу нуқта учун 7.2 – формула ёрдамида ҳам аниқланг. 3.3. 2.3 – бандда ўлчанган чиқиш характеристикалар оиласида UСИ ТЎЙ=UЗИ – UБЎС оралиққа мос келувчи, чизиқли режим билан тўйиниш режими орасидаги чегарани кўрсатинг. 3.4. Чиқиш характеристикалар оиласидан фойдаланиб, қуйидаги ишчи нуқталар учун транзистор чиқиш қаршилигини аниқланг: - тўйиниш режимида (UСИ=1/3UСИ ЧЕГ, UЗИ=0,25 UЧЕГ); - чизиқли режимда UСИ=0 ва затвор кучланишининг учта қийматида (UЗИ=0; 0,25UБЎС; 0,5UБЎС). Ҳисоблашлар натижаларини 7.4 – жадвалга киритинг ва улардан фойдаланиб чизиқли режим учун rЧИҚ нинг UЗИ га боғлиқлик графигини қуринг. 7.4 – жадвал
3.5. 2.4 – бандда ўлчанган бошқарув характеристикаларида, турли температураларда ўлчанган бошқарув характеристикалари кесишадиган термо барқарор нуқтанинг IСТ ва UЗИТ координаталарини аниқланг. 4. Ҳисобот мазмуни. 1) тадқиқ этилаётган транзистор паспорт кўрсатмалари; 2) ўлчаш схемаси; 3) ўлчанган боғлиқликлар жадвал ва графиклари; 4) бошқарув характеристикасининг аппроксимация, ҳисобланган транзистор характеристикасининг тиклиги S ва чиқиш характеристикалари rЧИҚ натижалари. 5. Назорат саволлари. 1. Затвори р-n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзисторни тасвирланг ва ишлаш механизмини тушунтиринг. 2. Майдоний транзистор иш режимларини айтиб беринг. Ҳар қайси режимда транзистор затвори ва стоки орасидаги кучланиш муносабалари қандай бўлади? 3. Майдоний транзисторларда қандай дифференциал параметрлар тизими қўлланилади ва нима сабабли ? 4. Затвори р-n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзистор узатиш характеристикасини тасвирланг ва тушунтириб беринг. 5. Затвори р-n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзистор чиқиш характеристикалар оиласини тасвирланг ва тушунтириб беринг. 6. Турли температураларда ўлчанган затвори р-n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзистор узатиш характеристикасини тасвирланг. Бу характеристикаларда температурага барқарор нуқталарнинг мавжудлиги нима билан тушунтирилади ? 8 - Лаборатория иши Канали индукцияланган МДЯ транзистор характеристикаларини ўлчаш ва тадқиқ этиш Ишнинг мақсади: МДЯ транзисторларни статик режимда ишлаш хоссаларини ўрганиш. 1. Лаборатория ишини бажаришга тайёргарлик кўриш: Бу ишни бажаришда сток токи занжиридаги қаршилик қийматининг узатиш характеристикаси кўринишига таъсирини ўрганиб чиқинг. Квази чизиқли юклама сифатида турли майдоний транзисторлар қўлланилганда узатиш характерискалар турлича бўлишига аҳамият беринг. Мантиқий сигналлар сатҳларини аниқлашда калитнинг узатиш характеристикаси UЧИҚ=f(UКИР) дан фойдаланилишига эътибор беринг. (8.1- расм) 8.1-расм Мантиқий ноль U0 ҳамда мантиқий бир U1 сатҳлар узатиш характеристикаси ва унинг кўзгули акси (пунктир чизиқ) кесишган нуқталардан аниқланади. ΛU = U1 – U0 мантиқий сигналларнинг сатҳлар фарқи деб аталади. 2. Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ: 2.1. МДЯ транзисторда ясалган калит узатиш характеристикасига юклама қаршилигининг таъсирини UЧИҚ=f(UКИР) тадқиқ этиш. n- турдаги канали индукцияланган МДЯ транзисторда бажарилган калит схемаси 8.2- расмда келтирилган. Схема Е2 = 9В манбадан таъминланади. Кириш кучланиши UКИР росланувчи Е1 кучланиш манбаидан берилади. Чиқиш кучланиши UЧИҚ ва истеъмол қилинаётган токни ўлчаш учун рақамли вольтметр ва амперметрлардан фойдаланинг. VТ1 сифатида К176ЛП1 микросхемадаги n-каналли транзисторларнинг бирини олинг. Ишлаш қулай бўлиши учун иловада келтирилган микросхема принципиал схемасини чизиб олинг ва электродлари рақамларини белгилаб олинг. 8.2-расм Тажрибани қуйидаги тартибда олиб бориш тавсия этилади: - МДЯ транзистор сток занжирига чизиқли резистор R=51 кОм ни уланг; - кучланиш манбаи қийматини Е2=9 В қилиб ўрнатинг; - кириш кучланишини 0 дан 9В гача ўзгартириб бориб, UЧИҚ=f(UКИР) ва IИСТ=f(UКИР) боғлиқлигини ўлчанг; - қаршиликнинг R=10 кОм ва 3,5 кОм қийматлари учун ўлчашларни такрорланг; - тажриба натижаларидан фойдаланиб UЧИҚ=f(UКИР) боғлиқлик графикларини қуринг. 3. Тажрибада олинган натижаларни ишлаш. 3.1. 2- бандда олинган узатиш характеристикаларни қуринг. 3.2. Ҳар бир калит учун мантиқий сигнал U0 ва U1 сатҳлари ва мантиқий сигналлар сатҳлар фарқи ΛU = U1 – U0ни аниқланг. Олинган натижаларни 7.1 – жадвалга киритинг. 8.1 – жадвал
3.3. Мантиқий ноль ва мантиқий бир ҳолатларида манбадан истеъмол қилинаётган қувватнинг ўртача қийматини аниқланг: ; . 4. Ҳисобот мазмуни. 1) ўлчаш схемалари; 2) олинган боғлиқликлар жадваллари ва графиклари; 3) ўлчаш ва ҳисоб натижаларининг таҳлили. 5. Назорат саволлари. 1. Юклама сифатида қаршилик уланган калит параметрларининг юкламадаги қаршилик қийматига боғлиқлигини тушунтиринг. 2. Нима сабабли КМДЯ транзисторларда ясалган калит статик ҳолатларда манбадан қувват истеъмол қилмайди ? Download 9,72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |