14- мавзу. МАНТИКИЙ ИНТЕГРАЛ СХЕМАЛАР ВА АНАЛОГ-РАҚАМЛИ ЎЗГАРТГИЧЛАР.
Режа:
Мантиқий интеграл схема ёки мантиқий элемент (МЭ). БТ асосидаги мантик.
Транзистор-транзиторли мантик (ТТМ) элементлар, уларнинг ишлаш механизми.
Аналог-рақамли ва рақамли-аналог ўзгартгичлар. Эмиттерлари боғланган мантиқ элементлар.
Мантиқий интеграл схема ёки мантиқий элемент (МЭ). БТ асосидаги мантик.
Мантиқий интеграл схема ёки мантиқий элемент (МЭ) деб иккилик саноқ тизимида берилган ахборотларни мантиқий ўзгартиришга мўлжалланган электрон схемаларга айтилади.
МЭлар саноатда мураккаблик даражасига кўра турли сериялар кўринишида ишлаб чиқарилади. Серия деганда, турли функциялар бажара оладиган, ягона конструктив-технологик усулда бажарилган ва биргаликда ишлашга мўлжалланган ИМС мажмуига айтилади. Шундайлигига қарамасдан, ҳар бир серияда ушбу сериядаги бошқа схемаларга асос ҳисобланадиган негиз МЭлар (инверторлар, ҲАМ-ЭМАС МЭ, ЁКИ-ЭМАС МЭ, триггерлар, счетчиклар, регистрлар ва ҳ.к.) мавжуд.
Ҳозирги вақтда РИСларни лойиҳалашда қуйидаги негиз МЭлар кенг қўлланилади: транзистор - транзисторли мантиқ; эмиттерлари боғланган мантиқ; интеграл-инжекцион мантиқ; бир турдаги МДЯ – транзисторли мантиқ; комплементар МДЯ – транзисторли мантиқ.
Негиз МЭларнинг схема вариантларини транзисторли мантиқлар деб аташ қабул қилинган. Мантиқ тури қўлланилган электрон калит ва элементлар орасида ўрнатилган боғлиқлик билан аниқланади. Санаб ўтилган МЭларнинг ҳеч бири тезкорлик, истеъмол қуввати, жойланиш зичлиги ва технологиклиги билан схемотехниканинг барча талабаларига тўлиқ жавоб бера олмайди. Шунинг учун ИС ишлаб чиқаришда у ёки бу негиз схемани танлаш буюртмачининг техник талабалари ва ишлатиш шароитларига боғлиқ.
Замонавий ҳисоблаш техникасида ахборотни рақамли қайта ишлаш усули муҳим роль ўйнайди. Рақамли ярим ўтказгичли ИМСлар ҳисоблаш техникаси қурилмалари ва тизимининг негиз элементи ҳисобланади. Ҳисоблаш машиналари томонидай қайта ишланаётган берилганлар, натижа ва бошқа ахборотлар фақат икки қиймат оладиган (иккилик саноқ тизими) электр сигналлари кўринишида ифодаланади.
Аналог ахборотни рақамли кўринишга айлантириш учун уни квантлайдилар, яъни вақт бўйича узлуксиз сигнал унинг маълум нуқталардаги дискрет қийматлари билан алмаштирилади. Сўнгра берилган сигнал охирги дискрет қийматига мос равишда рақам берилади. Сигнал дискрет даражаларини рақамлар кетма – кетлиги билан алмаштириш жараёни кодлаш деб аталади. Олинган рақамлар кетма – кетлиги сигнал коди деб аталади.
Иккилик саноқ тизимида бирор сон икки рақам: 0 ва 1 орқали ифодаланади. Рақамларни ифодалаш учун рақамли тизимларда ток ёки кучланиш каби электр катталикни икки ҳолатдаги сигналини қабул қилишга мослашган электрон схема бўлиши талаб қилинади. Катталикнинг бири – 0 га, иккинчиси – 1 га мос келиши керак. Икки электр ҳолатга эга бўлган электр схемаларни яратишнинг нисбатан соддалиги шунга олиб келдики, ҳозирги замонавий рақамли техника мана шу иккилик ифодаланиш тизимга асосланган.
Рақамли қурилмалар ишлаш алгоритмини ифодалаш учун буль алгебраси ёки мантиқ алгебраси қўлланилади. Мантиқ алгебраси доирасида рақамли схема кириш, чиқиш ва ички қисмларига мос равишда буль ўзгарувчилари ўрнатилади ва улар фақат икки қиймат қабул қилиши мумкин:
Х=0 агар Х 1; Х=1 агар Х 0.
Буль алгебраси асосий амаллари бўлиб мантиқий қўшув, кўпайтирув ва инкор амаллари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |