Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 6,2 Mb.
bet9/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

Назорат ва муҳокама учун саволлар



  1. Миллий иқтисодиёт нима?

  2. Миллат шаклланаётган миллий иқтисодиётга қандай таъсирга эга?

  3. Миллий иқтисодиётнинг амал қилишини таъминлаш учун қайси омиллар таъсирини ўрганиш керак?

  4. Иқтисодиёт ривожини аниқлашда қандай макроиқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин?

3-МАъРУЗА. МИЛЛИЙ БОЙЛИК – ДАВЛАТНИНГ ҚУДРАТИНИ БЕЛГИЛОВЧИ КЎРСАТКИЧ


3.1.Мамлакат миллий бойлиги тушунчаси
Миллий бойлик – жамият ихтиёридаги меҳнат билан яратилган ва жамғарилган моддий неъматлар мужассами. Бу кўрсаткич мамлакат иқтисодий қудратининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб, ишлаб чиқариш давомида жамғарилган барча истеъмол қиймати йиғиндисининг пул билан ифодаланишидир.
Миллий бойлик халқ моддий ва маънавий даражасининг негизи, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг моддий асоси ва натижасидир.
Республикамизда миллий бойлик оғир саноат, шунингдек, энгил ва озиқ-овқат саноати, пахта, ипакчилик, қоракўлчилик, мевачилик, узум этиштириш, сабзавотчилик билан боғлиқдир. Жаҳон бозорида меҳнат тақсимотида пахта толаси, ипак, каноп пояси, қоракўл, пахта териш машиналари ишлаб чиқариш бўйича салмоқли ўринни эгаллаб келмоқдамиз.
Ижтимоий тузум хусусиятига биноан миллий бойлик бутун жамият мулки ёки унинг айрим синфлари, гуруҳлари, айрим шахслар мулки бўлиши мумкин. Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда миллий бойликнинг асосий қисми хусусий секторда миллионерлар қўлида йиғилган. Масалан, АқШда бир гуруҳ энг йирик молия-саноат гуруҳлари мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида этакчи рол ўйнайди, чунки уларнинг қўлида миллий бойликнинг асосий қисми йиғилган. Булардан энг бақувватлари Морган ва Рокфеллар гуруҳларидир. Улардан сўнг Калифорния, Чикаго, Кливиенд, Дюпон, Меллерлар корпоратсиялари туради. Охирги йилларда иқтисодиётнинг ўсиш суръати бўйича ривожланганмамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичга эга Японияда давлат сектори анъанавий тармоқлар (транспорт, алоқа, тамаки саноати) билан чекланган. Давлатга қарашли корхоналарда иш билан банд аҳолининг 12%и ишлайди, яъни миллий бойликнинг асосий қисми хусусий секторга тўғри келади. Сотсиалистик давлатларда миллий бойлик халқ манфаатларига хизмат қилиб, жамият аъзоларининг тобора ошиб бораётган моддий ва маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга мўлжалланган эди.
Бироқ ягона давлат режаси асосида ривожланиш республикалар ва регионларда миллий бойлик халқ учун эмас, балки умумиттифоқ меҳнат тақсимотини ҳисобга олиб ўтказилди, оқибатда айрим республикалар хом ашё зоналарига айланиб қолди. Ўзбекистонда миллий бойлик асоси-нефт, кўмир, мис ва бошқа табиий бойликлар топилди. Мавжуд меҳнат ва моддий техника ресурсларидан юқори даражада фойдаланиб, пахтачиликни янада ривожлантириш, саноат ишлаб чиқаришини, айниқса оғир саноат тармоқларини тез суръатлар билан тараққий эттириш, янги корхоналар қуриш, мавжудларини реконструксия қилишга алоҳида аҳамият берилди.
Республикамизда халқ хўжалиги тармоқларида яратилган ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий даромад ошди. Масалан, 1990 йили бу даромад 1970 йилдагига нисбатан 3 баробар ошди ва 21,2 миллиард сўмни ташкил қилди. Шу жумладан, саноатда 7,1, қишлоқ хўжалигида 7,5, қурилиш бўйича 3,0, транспорт ва алоқада 1,1, савдо, тайёрлов, моддий-техника таъминоти ва бошқалар бўйича 2,5 миллиард сўм бўлди. Шунга қарамасдан, собиқ СССРда Ўзбекистоннинг миллий бойлиги атиги 3,5%ни ташкил қилган. Юқорида келтирилган рақамлардан 70 йилдан ошиқ ҳукм сўрган тоталитар тузимнинг оғир оқибатларини кўриш мумкин. Собиқ Иттифоқнинг 7% аҳолиси яшаган республикада жами маҳсулот ишлаб чиқариш атиги 4, саноат ишлаб чиқариши 1,1%ни ташкил қилган. Ҳозирги кунда республикада миллий даромад оғир саноат, шунингдек, энгил ва озиқ-овқат саноати, пахта, ипакчилик, қоракўлчилик, мевачилик, узум этиштириш, сабзавотчилик билан боғлиқ. Улар Ҳамдўстлик давлатлари орасида аҳамиятлидир. Мамлакатимиз жаҳон бозорида меҳнат тақсимотида пахта толаси, ипак, каноп пояси, қоракўл, пахта териш машиналари, пахта тозалаш жиҳозлари, хом-ип тайёрлайдиган машиналар ишлаб чиқариш бўйича 1-ўринда, электрокранлар, ип, газлама, шоли, сабзавот этиштириш бўйича 3-ўринда, табиий газ қазиб чиқариш бўйича 4-ўринда туради.
Миллий бойликнинг аҳамияти ва салмоғини республикада бир кунда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми билан ҳам таърифлаш мумкин. Масалан, Ўзбекистонда бир кунда ҳозир 150 млн.квт. Электроенергия,113 млн.м3­ табиий газ, 17 минг тонна кўмир, 2.5 минг тонна прокат,3 минг тонна пўлат, 65 трактор, 17 минг тонна семент, 1679 минг м2 ип газлама, 121.4 минг жуфт поябзал, 52 музлаткич, 200 дона автомобил ишлаб чиқарилади.
Бозор иқтисодиётига ўтишда миллий бойлик Ўзбекистон танлаб олган йўл – республика ва унинг халқи манфаатларига ниҳоятда мос келадиган, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган манбадир.

Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish