Газ саноати - ёқилғи энергетика мажмуасининг энг ривожланган тармоғи. Унинг республикада қазиб олинаётган ёқилғи балансидаги ҳиссаси 87,2% ни ташкил этади. Нефт билан йўлдош тарзда учрайдиган табиий газни қазиб олиш иккинчи жаҳон урушидан олдинги йиллардан бошланган. Нефт газидан саноат мақсадларида фойдаланиш учун 15 км узунликдаги биринчи газопровод «Андижонсаноат» - Андижон шаҳри ўртасида қурилган. Газни алоҳида саноат усулида чиқариб олиш ўтган асрнинг 50-60 - йилларида бошланди. Газ қазиб олиш саноати жойлашган асосий туманлар – Бухоро ва қашқадарё, шунингдек, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ҳамда қорақалпоғистон Республикасидир.
Республикада газ саноатининг ривожланиши қишлоқ хўжалиги ва бошқа саноат тармоқларининг ўсишини таъминламоқда. Шаҳар, шаҳарча айниқса қишлоқларни газлаштриш авж олди. Ўзбекистонда табиий газ билан 7,8 млн хонадон (жами хонадонларнинг 78%), шу жумладан, шаҳар ва шаҳарчаларда 3,85 млн, қишлоқ жойларида 2,98 млн. дан ортиқ хонадон таъминланган (2000 й).
Кўмир саноати. Ўзбекистонда кўмирни саноат усулида қазиб олиш 1930 йиллар охиридан бошланган. Тошкент вилояти Оҳангарон водийсида Ангрен кўмир, Сурхандарё вилоятида Шарғун, Бойсунтоғ тошкўмир конлари бор.
1990 йилда 10,4 млн. т. кўмир қазиб чиқарилди. Кейинги йилларда бу кўрсаткич сезиларли даражада пасайди. 2001 йилда республикамизда 3976 минг т кўмир қазиб олинди. Ангрен ва Янги Ангрен ГРЕСларининг тўла қаттиқ ёқилғига ўтказилиши билан республиканинг кўмирга бўлган эҳтиёжи ормоқда.
Металлургия саноати. Ўзбекистон эрларида рудадан металл олиш 4 минг йилдан зиёд тарихга эга. қадимда мисдан турли безак буюмлар тайёрланган. Кейинроқ рудали металлар - қалай, кумуш, олтин ва бошқаларни эритиш, қуйиш ва қиздириб ишлаш ўзлаштирилган.
қора металлургия соҳасида фаолият кўрсатадиган ягона корхона Бекобод шаҳридаги Ўзбекистон металлургия заводидир. Заводда қора металлургия маҳсулотларининг энг муҳим турлари (пўлат, чўян, пўлат қувурлар ва пўлат прокат) ишлаб чиқарилади, темир-терсак, металл чиқиндилари эритилади.
Ўрта Осиёдаги биринчи замонавий металлургия заводи қурилиши умумхалқ ҳашари йўли билан 1942 йилда бошланди ва 1944 йилда дастлабки металл эритмаси олинди. 1978 йилда заводда ишга туширилган электр қуввати ёрдамида пўлат эритиш сехи энг замонавий техника билан жиҳозланган.
Завод тамғали прокат маҳсулотлари, қувурлар билан бирга 50 га яқин турдаги халқ истеъмоли товарларини ҳам ишлаб чиқаради.
Рангли металлургия – республика металлургия саноатининг этакчи тармоғи. Бу соҳа маҳаллий минерал хом ашё ресурслари негизида ўтган асрнинг 30-йиллардан ривожланди. Республикада рангли камёб ва қимматли металлар (олтин, мис, қўрғошин, рух, волфрам, молибден, симоб ва бошқалар) конлари, қорамозор мис қўрғошинрух кони, Обираҳмат, Бурчмулла, Оқтуз, Такоб, Ингичка, қўйтош мис конлари ва бошқалар топилиб, улар саноат миқёсида ўзлаштирилиши билан рангли металлургия саноати шаклланди ва республика рангли металлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда олдинги ўринлардан бирини эгаллаган мамлакатга айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |