8.2.Инвеститсия фаолиятининг шаклланиши ва тартибга солиниши
Инвеститсияларнинг мазмун-моҳияти бўйича замонавий қараш нуқтаи назарларининг ўрганилиши шуни кўрстадики, итисодий фанларнинг турли бўлимлари ва амалий фаолиятда улар турлича талқин этилади. Инвеститсиялаш мақсадлари, соҳалари, сафарбар этилиш объектлари, ҳаракат йўналишларидан келиб чиқиб, инвеститсиялаш тушунчаси ўзига хос маънода ишлатилади. Молия нуқтаи назаридан, фақат капитални йўқотиш риски мавжуд бўлган пул шаклидаги инвеститсиялар янги активларини вужудга келтиради. Инвеститсияларнинг таснифи (классификатсияси)га мувофиқ ва улар молиялаштириш манбаларининг ишончлилигига қараб рисклар мажмуаси ўзгариб боради.
1-чизма
Инвеститсиялар капиталнинг барча шакллари (ссуда, аксиядорлик, тадбиркорлик)дан фарқли ўлароқ, бутун рисклар мажмуини ҳис этади ва капитал қийматининг йўқотиш рискини минималлаштиришни назарда тутади. Капиталдан фарқли ўлароқ, инвеститсиялар аниқ ва ноаниқ бўлган рисклар билан онгли равишда тўқнашади ва боғланади. Инвеститсияларнинг мамлакатлараро кўчиб юриши ноаниқ рисклар ва ноаниқлик даражасини оширади.
Ҳар бир муайян ҳолатда капиталнинг ҳозирги қийматини жиддий йўқотиш рискини пасайтиришга инвеститсияларнинг мақсадлари, яъни уларнинг хавфсизлиги, даромадлилиги, капиталлашуви ва ликвидлилигини таъминлаш орқали эришилади.
Инвеститсиялаш ҳақида қарорлар қабул қила туриб, инвестор лойиҳаларнинг рисклилигини, манбаларнинг муваққат қийматини, муқобил имкониятларга кўра, лойиҳанинг жозибадорлигини эътиборга олади. Бундай қарорга у рискнинг мақбул даражасида кутилаётган даромадлиликнинг таҳлили асосида келади.
Инвеститсияларнинг моҳияти бўйича хулоса чиқарилса, улар аниқ ва ноаниқ бўлган рисклар ва бўлажакдаги даромдлар билан боғлиқдир. Инвеститсиялаш ҳақидаги лойиҳа таналанар ва улар бўйича қарор қабул қилинар экан, асосий эътибор рискларни ва бўлажак инвеститсия даромадлилигини ҳисобга ола билишга қаратилиши зарур. Инвеститсиялар қийматни нақадар самара келтириш йўналишларини аниқлаш асосида улар манбаларини ишончлилигини танлаб олиш, инвеститсиялаш билан боғлиқ аниқ ва ноаниқ рискларни ўлчаш билан боғлиқдир. Капиталнинг даромадлар келтириш имконияти улар келадиган манбалар ва ишлатиладиган йўналишлар билан боғлиқдир.
Инвеститсияларнинг мазмуни, аниқ манбалардан маблағ олишга, капитал қийматини сақланиш риски даражаси ва бўлажак самарага эришишни ҳисобга олган ҳолда уларнинг асосли қўйилишини билдиради. Ана шу белгиларга кўра, инвеститсиялар бошқа қўйилмалардан фарқ қилиши мумкин. Булар барчасининг асосида капиталнинг ҳаракатланиш жараёни ётади. Капиталнингн ҳаракат қилиш жараёнига жалб этилиши инвеститсиялар моҳиятини акс эттиради. Инвеститсиялаш жорий қиймати сақлаш, келгуси жамғармаларни таъминлаш мақсадида капиталлашувга қаратилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлса, инвеститсиялар назарда тутилган ва тутилмаган, аммо эҳтимоли бор рисклар ҳамда кўзланаётган самараларни баҳолаш асосида, ўз ва ўзга маблағлар қийматининг капиталлашуви ва жамғарилишини таъминлаш мақсадида молиявий ва реал активларга боғланишидан далолат беради.
Баён этилган тарифда инвеститсияларнинг қуйидаги муҳим сифат тавсифлари акс этади: молиялаш манбаларининг қўлга киритилиши мумкинлигини ва ишончлилиги келгусидаги қиймат эвазига жорий истеъмолдан воз кечиш, инвеститсияларни аниқ, ноаниқ рисклар билан боғлаш ва молиявий оқибатларни прогнозлаш; реал ва молиявий активларга эга бўлиш йўли билан инвеститсияларни капитал ҳаракатланиш жараёнларига боғлаш; инвеститсиялар ликвидлилигини ҳисобга олган ҳолда уларни муайян муддатларга сафарбар қилиш; диверсификатсиялаш орқали инвеститсиялаш мақсадларини уйғунлаштириш; инвеститсияларнинг капиталлашуви ва жамғарилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |