Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti


Назорат ва муғокама учун саволлар



Download 6,2 Mb.
bet27/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

Назорат ва муғокама учун саволлар


  1. Республикада транспорт мажмуининг ривожланиши структураси қай даражада?

  2. Транспорт мажмуини тартибига солишда қандай кўрсаткичлардан фойдаланилади?

  3. Транспорт корхоналарининг истиқболи қандай белгиланади?


7-МАъРУЗА. АГРОСАНОАТ МАЖМУИ, УНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ ВА ЮКСАЛИШ ЙЎЛЛАРИ
7.1. Агросаноат мажмуи (АСМ) – иқтисоднинг кўп тармоқли тизими сифатида
Халқимиз тумуш фаровонлигини яхшилашда, умуман, мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг аҳамияти беқиёс эканлиги барчамизга маълум. Агросаноат мажмуининг тараққиёти нафақат озиқ-овқат таъминотини яхшилашда, балки муҳим хом ашё сифатида мамлакат индустриясининг тараққиёти учун ҳам асосий омилдир. Маълумки, ҳозирги пайтда Ўзбекистон қишлоқларидаги хилма-хилўжаликларда қарийб 4,5 миллион гектар майдонда деҳқончилик билан шуғулланилади. Ана шунча кенгликдаги зироатни ўстиришда катта ва кичик техника воситалари деҳқонга қудратли қанот бўлади. Мустақиллик йилларида бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинган «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» ва «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниялари ана шу ҳаётий тармоқни мукаммал ва самарали техника воситалари билан таъмин этишни асосий фаолият сифатида белгилаб олишган.
Республика Президенти Ислом Каримов айтганидек, қишлоқ хўжалигини иш самарадорлиги юқори бўлган, замонавий техника воситалари билан лизинг асосида таъминлаш тизимининг жорий этилиши олдинга ташланган муҳим қадам бўлади. Тњғри, лизинг тизимини қўллаш кўлами ҳозирча унчалик кенг эмас, лекин шу нарса аниқки, қишлоқ меҳнаткашларини техника билан таъминлашнинг бу усули катта истиқболга эга.
Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан маълумки, қишлоқ хўжалик самарадорлигини юксалтиришнинг асосий омили сермеҳнат юмушларни техника гарданига юклашдир. Жаҳон тажрибаси тармоқ ишлаб чиқаришининг барқарорлиги, юқори унумдорлиги ишлаб чиқариш кучларининг комплекс ривожланиши, илмий-техника тараққиёти, моддий-техника базасининг кучлилиги ва кадрлар учун шарт-шароит яратилганлиги билан бевосита мутаносиблигини кўрсатади.
Буни фермерлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Масалан, бир фермерга АқШ да ўртача 150 гектар экин майдони тўғри келади. Бу кўрсаткич Канадада 190, Буюк Британияда 70, Франсияда 35, Ирландияда ва Люксембургда 33, Данияда 32, Олмонияда 18, Голландияда 17, Италияда 8 гектарга тенгдир. Эр, техника, фан ютуқларидан унумли фойдаланилгандагина натижалар юқори бўлиши мукинлигини улар амалда исботлашди. Умуман, тармоқдаги иқтисодий кўрсаткичлар техникадан оқилона фойдаланишга ва унинг сифатига кўп жиҳатдан боғлиқ дейишимизга тўла асос бор.
Маълумки, Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги қарорига биноан қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлаб чиқариш мақсадида «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси ташкил этилган эди. Бу тузилма таркибига 16 та корхона, 9та қўшма корхона , 17 та минтақавий техника маркази, 72 та туман ва туманлараро бўлинмалар, шу жумладан, машина-трактор парклари ва савдо уйлари киради.
Шуни таъкидлаш керакки, 2001 йил натижаларига назар ташласак, компанияга қарашли корхоналар анча мураккаб даврни бошдан кечирганлиги аён бўлади. Кетма-кет рўй берган сув тақчиллиги пировард натижаларга таъсир этмай қолмади. Аксарият жойларда мҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини аввалги йиллардагига нисбатан амайтирмаслик, эришилган маромни йўқотиб қўймаслик учун кўраш кетди.
Кейинги йилларда компания ривожланган давлатларнинг тармоқ техникаси ишлаб чиқарадиган фирмалари билан ҳамкорлик қилаётганлиги ҳам ижобий самара бермоқда. Масалан, 9 та қўшма корхона ишга туширилди ва бугунги кунда жаҳон талабларига жавоб берадиган техника воситалари ишлаб чиқармоқда. «ЎзКейстрактор», «ЎзКейссервис», «Агрихим» корхоналари шулар жумласига киради. Масалан, улар томонидан фақат ўтган йилнинг ўзида мамлакатимиз агросаноат мажмуига 2760 та трактор, 971 та тележка, 100 та пахта териш машинаси, 118 та плуг, 994 та борона, 80 та пичан ўрадиган комбайн, 1066 та култиватор ва 1 миллион сўмлик эҳтиёт қисмлар ва бошқа техника воситалари ва уларнинг муайян қисмлари этқазиб берилди. Шу жумладан, лизинг асосида 2 мингта трактор ва 404 та тележка ишлаб чиқарилиб, деҳқонларга жўнатилди. Республикада ҳозирги пайтда нуфузли компания ва фирмалар вакиллари билан ҳамкорликда бир қанча қўшма корхоналар тузиш бўйича лойиҳа қ изланиш ишлари олиб борилмоқда. Германиядаги «КЛАСС» ва «КЮН» фирмалари билан «Тошқишлоқмаш» ҳиссадорлик жамиятида эм-хашак ўриш комбайни, «Ўзқишлоқмаш» ҳиссадорлик жамиятида ғалла экадиган сеялка, «Агрегат заводи» корхонасида фрезерлик култиватори ишлаб чиқариш учун тайёргарлик кўрилмоқда.
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги узлуксиз ва ўзаро чамбарчас тизимга эга. Бу илмий - тадқиқот ва тажриба қ конструкторлик ишларини бажариш, конструкторлик ишлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва кетма-кетликни таъминлайди. Айни пайтда тармоқнинг илмий-тадқиқот, лойиҳа институтлари ҳамда конструкторлик бюролари мавжуд.Компания муаммолар эчимини таъминлайдиган дастурлар ишлаб чиқиб, республика илмий – техника тараққиётини Мувофиқлаштириш кенгаши (собиқ фан ва техника давлат қўмитаси)билан ҳамкорликда иш олиб борди. Ўтган йили умуман компания бўйича 25 миллард 255,9 миллион сўмлик техника воситалари, 622,5 миллион сўмлмк халқ истъмоли моллари ишлаб чиқарилди. Эришилган ижобий силжишлар қаторида корхоналарнинг дебитор ва кредитор қарзлари камайганлигини тилга олиш мумкин.
Компаниянинг чет эл сармоясини жалб қилишдан, умуман, унинг инвеститсия фаолиятидан мақсади баъзи корхоналардаги ишлаб чиқариш техникасини янгилашдир. Масалан, яқин келажакда Тошкент трактор заводи, Агрегат заводи, Мотор заводи, Технолог ҳиссадорлик жамиятларида хориж сармоясини жалб этиш, замонавий талабларга жавоб берадиган техника воситалари ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Ҳозиргача компанияга қўшма корхоналар устав жамғармасини шакллантириш учун 28,2 миллон АқШ доллари миқдоридаги чет эл сармояси олиб кирилди.
Ҳукуматимизнинг маҳаллий ашёдан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича дастурига кўра, «Кейс» пахта териш комбайнлари ва тракторларига бутловчи қисмлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ўтган йили «ЎзКейсмаш»да пахта териш машиналарининг замонавий бўяш мажмуи ва бошқа баъзи қисмлари таъмирланди. «Тошқишлоқмаш»да корхонасида пахта териш машинасининг бункери, унинг баъзи қисмларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.Тармоқ техникаси учун гидротсилиндрлар тайёрлайдиган чет эл дастгоҳи сотиб олинмоқда.

Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish