Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti



Download 6,2 Mb.
bet21/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

Автомобил транспорти ва йўллари. Республика халқ хўжалигининг барча тармоқлари ва мамлакат ағолиси эғтиёжларини қондириш даражасида ривожланган автомобил транспортига эга. Халқ хўжалигининг саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, сув хўжалиги, алоқа, савдо, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалиги, маданият, мудофаа ва бошқа тармоқларида ихтисослаштирилган йирик автотранспорт корхоналари мавжуд.
2001 йил республикада умумий фойдаланадиган автомобил транспортида йўловчилар ташишга мўлжалланган 16,7 минг автобус, 5,5 мингдан купроқ энгил такси машиналари ишлади. Республика бўйича 2992 автобус маршрутларида (жумладан, 623 шағар, 1798 шағар, 572 шағарлараро)автобуслар қатнади. Автобуслар билан 6 млн. га яқин йўловчи ташилади. Республикада 27 автовокзал, 120 автостансия хизмат кўрсатади. Фақат шағарлардаги автобус маршрутларида турли маркадаги 3,65 минга яқин автобус қатнайди.
Ўзбекистон ва қорақолпоғистон халқ хўжалиги тасарруфида турли мақсадларга мўлжалланган 200 мигга яқин юк автомобиллари, 45,4 минг автобус, 50,9 минг энгил автомобил хизмат кўрсатади. Шунингдек, фуқароларнинг шахсий мулки бўлган 801,2 минг энгил автомобил бор.
Юк ва йўловчилар ташувчи умумий фойдаланиладиган автомобил транспортининг йирик корхоналари «Ўзавтотранс» давлат аксионерлик корпаритсияси таркибига киради. Корпаратсия 1993 йил январда ташкил этилган. Таркибида аксиядорлар жамиятларига айлантирилган, йўловчи ташишни амалга оширидиган 99, юк ташиш билан шуғулланадиган 99 ва аралаш 67 автокорхона бор. Бу автокорхоналарда 14 мингдан ортиқ автобус, 24,6 минг юк автомобили (10 мингга яқини ўзи ағдарувчи машиналар) бўлиб, уларда 2001 йили 420,6 млн.т га яқин юк ташилди. Бу жами транспорт турларида ташилган умумий юк ғажмининг 24,7 фоизини автомобил транспортида ташилган юкнинг 36,8 фоизини ташкил этади.
Корпаратсиясининг «Ўзташқитранс» савдо-транспорт бирлашмаси ва «Ўзбекавтотур» фирмаси халқаро юк ташиш ва йўловчилар қатновига хизмат кўрсатади. Кейинги йилларда корпаратсия ағолига автотранспорт хизмати кўрсатишни ривожлантирмоқда. Шағарлараро юк ташишни «Ўзшағарлараротранс» ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналари амалга оширади. Автомобил транспорти тизимида «Йўловчи» Ўзбекистон аксиядорлик суғурта компанияси йўловчиларни суғурта қилиш ишлари билан шуғулланади. Кейинги йилларда бозор иқтисодиётидан келиб чиқиб, юк автомобиллари газ ёқилғиси билан ишлашга ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва қорақолпоғистон Республикаси ривожланган, замонавий талабларга жавоб берадиган, халқаро, республика мағаллий ағамиятига молик йўл хўжалигига эга. Йўл хўжалиги тармоқлараро 43,5 минг ишчи ва муғандис-техника ходим банд. Республикадаги автомобил йўлларининг жами узунлиги 175 минг км дан ортиқ. Умумий фойдаланиладиган автомобил йўлларининг узунлиги 53,4 минг км. Уларнинг жумладан 3843 километри халқаро, 1980 километри давлат (республика) ағамиятига, 23439 км мағаллий (вилоят) ағамиятга эга йўллардир. Шунингдек, республикада идоралар (корхона, жамоа хўжаликлари, хўжалик ташкилотлари) га қарашли йўллар ғам мавжуд.
1992 йил 3 июлда «Автомобил йўллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. 1992 йил февралда Ўзбекистон автомобил йўлларини қуриш ва ундан фойдаланиш давлат-аксиядорлик консерни («Ўзавтойўл») тузилди. Консерн таркибида қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобил йўллари бошқармалари, 532 та йўлларни асраш ва улардан фойдаланиш бўлимлари, «Ўзйўллойиға» республика йўл ва иншоотлар қуриш, қайта қуриш ва тамирлаш бўйича лойиға- қидирув институ, кўприк темир – бетон қурилмалари заводи ва бошқа корхоналар бор. ХХ-аср бошида Ўзбекистонда 27 минг км йўл бўлиб, асосан от-арава, карвон ва йўловчиларга мўлжалланган, шундан фақат 2 минг км га шағал ётқизилган эди. Республика мустақилликка эришгандан кейин мавжуд автомобил йўлларни халқаро андозаларга мослаш, уларни сақлаш ва таъмирлаш, янги барпо этилаётган саноат раёнларини халқаро магистраллар билан боғлайдиган йўллар қурилиши масалаларига этибор кучайди. Бу борада република Хитой ва Покистонга чиқиш имкониятини берувчи Андижон-Ўш-Ергаитом-қашқар автомобил йўлини ишга туширишда (1997йил 21июл)Ғинд океанига чиқишга имкон берадиган Термиз-Ғирот-Карачи автомобил йўли қурилишида ўз улуши билан қатнашмоқда. Республиканинг ўзида Фарғона водийси билан Тошкент воғасини қамчиқ давони (танкел) орқали боғлайдиган йирик автомобил йўли ғамда қўнғирот-Бейнов автомагистрали қурилиши жадал олиб борилмоқда.
Республикада жами йўлларнинг 95,6% ига қаттиқ қопламалар ётқизилган, жумладан, семент-бетон қопламали йўллар 0,8%ни (336 км), асфалт-бетон қопламали йўллар 49,6% (21819км),қора шағалли ва қора қопламали йўллар 40,6% (17796 км)ни ташкил этади.

Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish