Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti


Чет эл давлатлари тажрибаси ва унинг республикада жорий қилиш йўллари



Download 6,2 Mb.
bet29/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

7.3. Чет эл давлатлари тажрибаси ва унинг республикада жорий қилиш йўллари
Марказий Осиёдаги энг йирик корхоналаридан бири «Тошкент трактор заводи» давлат аксиядорлик бирлашмасида саналади. Бу эрда ишлар бир маромда бормоқда. Хориж сармоясини жалб этиш ишлари икки йўналишда давом эттирилаяпти. Аввало, бу «Кейс-Ню-Холланд» фирмасининг универсал-ҳайдов тракторларига комплектловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўйича бўлса, кейингиси Хитой кредити асосида мини тракторлар тайёрлашдир. Бундай митти техникаларни деҳқон ва фермер ҳамда ширкат хўжаликарига, шу билан бирга томоқа эгаларига этқазиб бериш мўлжалланмоқда.
Рақамлар, уларнинг мағзини чақишга, замирида яширинган меҳнат маромини илғашга ҳаракат қилинмоқда. Масалан, янги асрнинг дастлабки йилида корхона 2966та трактор, 1033та телижка ишлаб чиқаради. Хўш, бу озми ё кўп? Агар уни 2000 йилдаги натижага таққослайдиган бўлсак – кўп, қишлоқ хўжалигидаги эҳтиёжимизни назарда тутадиган бўлсак – оз. Албатта, ҳеч бир ҳаракат беиз кетмаганидек, ишлаб чиқариш бўғинидаги бирор узилиш ўз таъсирини сездирмай, янги муаммо туғдирмай қолмайди. Гап фақат техника воситаларини бутлаш учун айрим қисмлари тақчилигидагина эмас, балки ана шу техникага муҳтож бўлган хўжаликларнинг тўлов қобилияти паст бўлиб қолиши ҳам бунга сабаб бўляпти. Айтайлик, 1997 йилда тракторлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш 97,6 %га чиққан бўлса, 1999 йилда бу кўрсатич 56,4 %ни ташкил этди. Эҳтиёжнинг бундай паст даражада қондирилиши хосил салмоғига ҳам тасир кўрсатади.
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» копаниясига қарашли бир қанча корхоналарда экспорт имкониятларидан этарли фойданилмаяпти. Суриштириб кўрсангиз, уларда маҳсулот экспорти бўйича аниқ белгиланган дастўрнинг ўзи йўқ. Яна бир танг соҳа: корхоналарда аксияларни сотиш қониқарсиз аҳволда. Бундай камчиликлар юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлидаги интилишларимизга тушов бўлади.
Ҳақиқатдан бой табиий ресурсларга эга бўлган Ўзбекистонимиз заминида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари мўл-кўллигини таъминлаш орқали чексиз имкониятларни ишга солиш мумкин. Ҳамма гап ана шу имкониятларни кўра билишда, улардан оқилона фойдаланишда. Биз сўз юритаётган компания раҳбарлари бу масулиятни янада чуқурроқ ҳис этишлари зарур. Президентимиз юритаётган иқтисодий сиёсат талаблари, халқимиз кутаётган умидлар ана шуни ҳис этиб ишлашни тақоза этади.
Бозор иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги инфратузилмасидаги барча бўғимларда ҳисоб-китоб билан ишлашни тақозо этади. Биз суз юритган ҳар иккала компания мулк шакли жиҳатидан ҳам, хўжаликлараро муносабатлар нуқтаи-назаридан ҳам бозорнинг ўзига хос талабларини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Мақсад ички имкониятларимизни ишга солиш ҳисобига импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва лизинг хизматини ривожлантиришга қаратилган. Эндиликда нафақат техника, айни пайтда ана шу техника жилови қўлида бўлган компаниялар ҳам деҳқоннинг қудратли қанотига айланмоғи лозим.
Ривожланган хориж давлатлари халқ хўжалигида лизинг хизматининг алоҳида ўрни бор. Ўтган асрниг 40-50-йилларидан бошлаб Америкада илк бор жорий этилган бу хизмат тури айни пайтда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида кенг қўлланилмоқда. Республикамиз иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар мазкур хизмат турини жорий этиш масаласини тақозо этди. Кўп маблағ сарфламасдан ишлаб чиқариш воситаларини янгилаш, замонавий техникага эга бўлиш унинг афзалликларидан биридир.
Вазирлар Маҳкамаси 1999 йил 30 октябрдаги қарорига кўра, республикамиз қишлоқ хўжалигини замонавий техника билан таъминлаш ва тармоқ машинасозлигини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясини ташкил қилди. Компания ўз фаолиятини бошлаган йилиёқ, яни 2000 йилда лизинг асосида тармоққа 700 миллион сўм миқдоридаги 471 дона техника этқазиб берди. Тўғриси, ўша пайтда техникага бўлган талабнинг юқорилиги лизинг ҳажмини ошириш заруриятини тақоза қиларди. Бунинг учун паст фоизли, йирик миқдордаги кредит маблағларини жалб этиш, машинасозлик заводлари билан компания фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳисоб-китоб механизимини такомиллаштириш, хўжаликларга имтиёзлар бериш зарур эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги қарори ушбу муаммоларни ҳал этишга қаратилди.
Ўтган йиллар лизинг компанияси учун шаклланиш, яъни оёққа туриш даври бўлди. Ишни тўла йўлга қўйиш ва лизинг хизматини кенг миқёсда амалиётга киритиш учун бир қанча масалаларни босқичма-босқич ҳал этилади.
Маълумки, компания республикамиз лизинг бозорида фаолият кўрсатаётган энг катта ташкилотдир. Ўтган йили компаниянинг жойлардаги 13 та филиали орқали 2339 та трактор, 100 та «Кейс-2002» русумли пахта териш машинаси ва 494та турли хил техника воситалари ширкат ва фермер хўжаликларга этқазиб берилди.
Компаниянинг ўтган йил якуни бўйича молия бозоридаги фаолияти у малакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўринга эга эканлигини кўрсатди. Биринчидан, қишлоқ хўжалигининг лизингга бериш соҳаси жорий этилди. Иккинчидан, мулк шаклидан қатъи назар тармоқдаги жамоалар давлатнинг ғамхўрлигини сезишди. Лизинг хизмати жорий этилгач, одамлар иш билан таъминланди ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ошди. Яна бир аҳамиятли тамони шундаки, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари ҳам жонланди.
Лизинг компанияси айни пайтда ўз мижозларига берилаётган техника қийматининг 15%ни олдиндан тўлашни таклиф қилиб, уларга катта қулайлик яратди. Лекин техниканинг тўлиқ қиймати тўлангунга қадар у компания мулки ҳисобланади. Шу боис лизингга олинган техникадан самарали фойдаланиш ва унинг тўғри ишлатилишини назорат қилиш нафақат мижознинг, балки компаниянинг ҳам бевосита фаолиятига киради.
Лизинг хизмати фермерлар учун катта имконият яратди. Ҳозир янги тартибда техника олувчиларнинг учдан бир қисмини фермерлар ташкил қилмоқда. Маълумки, илгари фермер бирор-бир техника восита учун ширкат хўжалиги ёки МТП га мурожат қиларди. Бу унга ортиқча ташвиш келтирар, яни қўшимча харажат қилишга туғри келарди. Бугун эса мазкур хизмат туфайли ўз машина-трактор паркини тузатаётган фермерлар ҳам кўп. Техникаларнинг лизинг асосида берилиши рақобат кучайишига, хизмат сифати яхшиланиши ва этиштиралаётган маҳсулот таннархи пасайишига олиб келди.
Биз баъзида хизмат сафарида бўлганимизда лизингга техника ололмаётган, ҳаттоки дастлабки бадал пулини тўлаган бўлсада, иш чўзилаётган ҳолларга дуч келамиз. Бунинг сабаби эса битта: компаниянинг жойлардаги бўлимлари ўз вақтида мижозларини техника билан таъминлай олмаяптилар. Афсуски, бундай ҳоллар, кам бўлса-да, учраб турибди.
Биз мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида лизинг компаниясида бўлдик. У эрдаги мутахассислар муаммо жиддий эканлигини, масаланинг бир томони Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига техникалар этқазиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасига бориб тақалишини айтишди. Ўйлаймизки, Жамғарма мутасаддилари бу борада деҳқонларга мададкор бўлиш чораларини кўрадилар.


Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish