Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Maxsus son [2]. 2022
45
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Нурота флорасида Сиверс астрагалининг табиий ҳолда 
тарқалган майдонларининг сақланиб қолганлиги, чорва мол-
лари томонидан пичан ҳамда кўкат ҳолида ҳам хуш кўриб 
истеъмол қилиниши, таркиби озиқ моддаларга бойлиги ва 
юқори ҳосил тўплаши (аҳоли бундан 50-60 йил аввал Сиверс 
астрагалидан қишлов учун кўплаб пичан жамғарган) назарда 
тутилиб, уни маданийлаштиришга диққат-эътибор қаратилди.
Тадқиқот манбаи сифатида астрагалнинг яйловбоп ва 
пичанбоп тури - Сиверс астрагали танланди. Режалаштирил-
ган тажрибалар ўсимликлар интродукцияси ва селекцияси, 
ўсимликшуносликда умум қабул қилинган услублардан фой-
даланиш асосида амалга оширилди.
Тадқиқотлар Сиверс астрагали уруғлариниг лаборатория 
ва дала шароитида унувчанлигини ўрганишдан бошланди. 
Ҳозирга қадар олиб борилган тадқиқотлардан маълум-
ки, астрагалларда бурчоқдошлар оиласига хос бўлиб, 
уруғларининг қаттиқлик хусусияти мавжуд. Бу қаттиқлик турли 
усуллар (скарификация, импакция, қайноқ сувда ивитиш ва 
ҳ.о.) билан йуқотилади. Ж. Қаршибоевнинг тажрибаларида 
импакциялаш усулида астрагаллар уруғларининг лабора-
тория шароитидаги унувчанлиги бошқа усулларга нисбатан 
энг юқори (80,3-83,2 %) натижага эришилган. Бу усулда 
астрагал уруғлари тегирмончага солинади ва тегирмонча-
нинг тез айланадиган варраги жуда қисқа вақт давомида 
астрагаллар уруғларини дуккагидан ажратади. Шунингдек, 
тозаланган уруғлар тегирмонча деворига урилиши нати-
жасида қаттиқ пўстига дарс кетади, яъни импакцияланади. 
Биз ушбу усулни қўллаш баробарида тозаланган уруғларни 
2 соат давомида уй ҳароратидаги сувда ивитдик ва бунда 
дарс кетган уруғларга сув ҳамда ҳаво кириб уруғларнинг ши-
шиши юз берди. Ушбу уруғларни ажратиб олиб қуритдик ва 
уруғларнинг маълум бир қисмини бентонит кукуни эритмаси 
билан қобиқладик. 
Сивес астрагали уруғларининг лаборатория шароити-
даги унувчанлигини аниқлаш учун петри ликопчаларига 
намланган филътр қоғози четига 100 донадан уруғлар со-
линди (3 қайтариқда) ва термостатга жойлаштирилди. Им-
пакцияланган ва импакцияланиб бентонит кукуни эритмаси 
билан қобиқланган уруғларнинг лаборатория шароитидаги 
унувчанлиги ҳам худди шу тарзда аниқланди. Термостатга 
жойлаштирилган уруғлар +20 ҳароратда 15 сутка давомида 
сақланди ва намлаб турилди.
Импакцияланган (тажриба-1) уруғларнинг лаборатория 
шароитидаги унувчанлиги 88,6% ни, тажриба гуруҳидаги 
импакцияланган ва бентонит кукуни эритмаси билан 
қобиқланган уруғларнинг унувчанлиги (тажриба-2) ундан 3,7% 
ортиқ бўлиб, 92,3% ни ташкил этди (1-жадвал).
Уруғларнинг дала шароитида унувчанлигини аниқлашда, 
уларнинг лаборатория шароитида унувчанлиги ўрганилган 
уруғлар намуналаридан фойдаланилди. Импакцияланган 
(тажриба-1) ва импакцияланиб бентонит кукуни эритмаси 
билан қобиқланган (тажриба-2) уруғлар дала шароитида 
экилди. Тажрибалар қайтариғи 3 карра.
Сиверс астрагали импакцияланган уруғларининг дала 
шароитидаги унувчанлиги 25,1% ни, импакцияланган ва 
бентонит кукуни эритмаси билан қобиқланган уруғларининг 
унувчанлиги 28,5% ни ташкил этди. Бунда шуни алоҳида 
таъкидлаш жоизки, импакцияланган уруғларнинг 4 тадан 
биттаси, импакцияланган ва бентонит кукуни эритмаси 
билан қобиқланган уруғларининг 3,5 тадан биттаси униб 
чиққан. Бу ўта юқори кўрсаткич ҳисобланиб, бентонитнинг 
намликни сақлаб туриш хусусияти билан изоҳланади. На-
зорат гуруҳидаги қайта ишлов берилмаган Сиверс астрагали 
уруғларининг лаборатория (6,1%) ва дала шароитида (2,3%) 
унувчанлиги ўта бўлишини кузатдик.
Сиверс астрагалининг импак-
цияланган уруғларининг дала 
шароитидаги унувчанлиги 25,1% 
ни, импакцияланган ва бен-
тонит кукуни эритмаси билан 
қобиқланган уруғларининг унув-
чанлиги 28,5% ни ташкил этди. 
Бунда шуни алоҳида таъкид-
лаш жоизки, импакцияланган 
уруғларнинг 4 тадан биттаси, 
импакцияланган ва бентонит ку-
1-жадвал.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish