Мавзунинг долзарблиги.
Республикамизда шолидан
юқори ҳосил олиш, аҳолининг гуруч маҳсулотига бўлган
талабини қондириш ва импорт қилинаётган миқдорини
камайтириб, валюта тежаш мақсадида тупроқ-иқлим шаро-
итларига чидамли сифатли дон кўрсаткичларига эга юқори
ҳосил берадиган шоли навларини жойлаштириш, уларни
етиштиришнинг юқори самарали ресурстежамкор агро-
технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ўта муҳим
вазифалардан ҳисобланади.
Шолини кўчат усули билан етиштириш юқори самарали
ресурстежамкор технология ҳисобланади. Ер юзида барча
шолининг 95 фоизидан ортиқ майдонида бу усул билан
етиштирилади. Бу усулнинг анъанавий уруғдан бевосита экиб
етиштириш усулидан жуда кўп фарқлари ва афзалликлари
мавжуд бўлиб, моҳият эътибори билан мамлакатимиз шоли-
чилигида бошқа шоли етиштирадиган барча мамлакатлардаги
сингари бош йўлни эгаллашга даъвогардир. Шу сабабли
шоли навларини кўчат усулида экишга мос навларни танлаш,
уларни етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва на-
вларнинг дон маҳсулдорлигига минерал ўғитлар меъёрининг
таъсирини ўрганиш долзарб ҳисобланади.
Шолидаги юқори ҳосил олиш учун қўлланиладиган агро-
техник тадбирларнинг асосийси бу минерал ўгитлар муқобил
муддат ва меъёрда қўллаш ҳисобланади. Бу ўринда минерал
ўғитларнинг ерга солинадиган миқдорини тўғри белгилаш
ва уларда талаб даражасида фойдаланиш муҳим аҳамият
касб этади [8]. Озиқлантириш меъёри ҳам ҳар бир экин тури
учун ва нав учун ўзига хос бўлган ҳолат ҳисобланади, яъни
эртапишар навлар учун ўртапишар ёки кечпишар навларга
белгиланган минерал ўғит меъёрини бериб бўлмайди. Бунда
жойнинг рельефи, тупроқ унумдорлиги, структураси, балл
бонитети, ўтмишдош экин тури сингари жуда кўп қўшимча
омиллар ҳам ҳисобга олиниши керак [9]. Гектардан 50 центнер
дон ва 50 центнер похол олиш учун шоли ўсимлиги тупроқдан
қарийб 90 кг азот, 40 кг фосфор, 160 кг калий олади. Азотнинг
43,5 килограмми тўғридан-тўғри ҳосил таркибида бўлади.
Тупроқ таркибидан олиб чиқиб кетиладиган озиқ элементлар
шолининг қайси минтакада ва тупроқ шароитида ўсганлигига
ҳам боғлиқ [1]. Наталин Н.Б. томонидан Краснодар ўлкасида
олиб борилган тажрибалар натижасига кўра, 10 центнер шоли
етиштириш учун 24,2 кг азот, 9,8 кг фосфор, 31,0 кг калий та-
лаб этилса [4], Д.Зауров ва М.Сборщиковалар маълумотига
кўра Ўзбекистонда 10 центнер шоли етиштириш учун 20-25
кг азот, 10-12 кг фосфор, 30-54 кг калий олиб чиқиб кетилади
[3]. Тупроқ таркибидаги азот элементларининг олиб чиқиб
кетилишига кўчат қалинлиги, бериладиган ўғит миқдори, тури
Do'stlaringiz bilan baham: |