Maxsus son [2]. 2022
52
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Шунинг учун ҳам биз дала тажрибалари олиб бориб, унда
амарант учун олиб борилган агротехник омилларни (экиш
муддати ва кўчат қалинлиги) унинг барг таркибини ўзгаришига
таъсирини ўрганмоқчи бўлдик. Бунинг учун биз 1-жадвалдаги
каби тажриба тизимини белгилаб олдик. Тажрибада 12 вари-
ант бўлиб, 4 такрорланишда бир ярус қилиб жойлаштирилган,
битта делянканинг умумий майдони 240 м
2
бўлиб, шундан
100 м
2
ҳисобга олиш майдони бўлса, тажрибанинг умумий
майдони 11520 м
2
ни ташкил этган.
Дала тажрибалари ва улардаги фенологик кузатувлар
(Методы полевых и вегетационных опытов с хлопчатником в
условиях орошения. Ташкент: СоюзНИХИ [3; 225-б.]), мате-
матик таҳлиллари (Доспехов Б.А. Методика полевого опыта
[1; 416-б.]) услубларда олиб борилди.
Биз амарант ўсимлиги баргини ўсимликнинг қайси фазаси-
да дорилик учун йиғиштириб олишни ўргандик 2-жадвал. Ама-
рант ўсимлиги келиб чиқиши жанубий Америка бўлганлиги
сабабли иссиқликка талабчан ҳисобланади. Республикамиз
иқлим шароитида уни экиш муддатлари барглар сонига ва
баргни таркибига катта таъсир кўрсатади. Буни олинган
маълумотлардан ҳам кўришимиз мумкин.
Амарант барги таркибидаги С витамини миқдори
ўсимликнинг турли даврларида аниқлаб борилди. Унга кўра,
амарант баргидаги С витамини 3-4 чин барг чиқарган вақтда
экиш муддати бўйича фарқ сезилмади. Фақат экиш тизими
бўйича кўчатлар сонига боғлиқ ҳолда уларни миқдори
ўзгариб борди. Масалан, тажрибанинг экиш тизими бўйича
кўчатлар сони кам (55555 ва 47619 дона) бўлган 3-, 4-, 7-,
8-, 11- ва 12-вариантларда бир хил 3% данни, кўчатлар
сони кўпроқ (83333 ва 66666 дона) бўлган 1-, 2-, 5-, 6-, 9-
ва 10-вариантларда эса бир хил 2% данни ташкил этган.
Худди шунга ўхшаш маълумотни ўсимлик 5-6 дона барг
чиқарган вақтда олинган маълумотларда ҳам кўришимиз
мумкин. Фақат бунда С витамининг миқдори бироз ортиб
мос равишда (кўчатлар сони кўп ва кам бўлганда) 5 ҳамда
6% ни ташкил этган. Бу ўрганилган иккала муддатлардаги
кўрсаткичлар ҳаво ҳарорати билан бевосита боғлиқ деб
ўйлаймиз. Чунки, ўсимлик иссиқсевар бўлганлиги учун
кўчатлар сони кам бўлиши қуёш нуридан яхши фойдала-
ниб, барг таркибини яхши бўлишига олиб келган. Амарант
ўсимлиги баргидаги С витамини миқдори ўсимлик рўвак
чиқарган фазасида аниқланди. Бу вақтдаги олинган маъ-
лумотлар олдингиларидан бироз фарқ қилган. Бунда эрта
муддатда экилган ва кўчатлар сони энг юқори бўлган вари-
антда ўсимлик барги таркибидаги С витамини энг кам *%
ни ташкил этган, қолган барча вариантларда бу миқдор %
данни ташкил этган. Фақат 12-вариант, яъни кўчатлар сони
кам бўлган ва энг кечки муддатда экилганда 10% С витамини
борлиги аниқланган.
Амарант ўсимлигининг шоналаш фазасига келиб эса
баргдаги С витамини олдинги кузатишлардаги маълумот-
лардан кескин фарқ қилди. Масалан, энг эрта муддатда
(15.03) экилган ва кўчатлар сони 83333 ва 66666 дона бўлган
вариантларда бир хил 12% данни ташкил этган бўлса, шу
муддатда экилган кўчатлар сони бироз кам бўлган 3-4-вари-
антларда улар 11% данни ташкил этган. Энг юқори натижа
кечки муддатларда (15.04) экилган ва кўчатлар сони 83333
ва 66666 дона бўлган 9- ҳамда 10-вариантларда 13% данни
ташкил этган. Бу юқорида айтганимиздек ҳаво ҳарорати ва
кўчатлар сонига бевосита боғлиқ.
Чунки, кечки муддатларда экилган
амарантнинг шоналаш фазаси энг
кеч муддатларда бўлиши ва унда
ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши
баргдаги С витамини миқдорининг
юқори бўлишига олиб келган.
Шунга яна аҳамият бериш
лозимки, ўсимликнинг кейинги
гуллаш ва мевалаш фазаларида
баргнинг биологик етилиши тар-
кибини бироз ўзгартириб юборади.
Натижада, унинг таркибидаги С
витамини миқдори ҳам камайиб
борган. Масалан, гуллаш ва ме-
валаш фазаларида С витамини
миқдори бир хил 2% данга ка-
майиб, мевалаш фазасида таж-
риба вариантлари бўйича 8-10%
оралиғига тушиб қолган. Барча
экиш муддатларининг кўчатлари
сони кам бўлган вариантларда С
2-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |