Maxsus son [2]. 2022
96
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Мамлакатимизда аграр соҳада мавжуд ресурс ва им-
кониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ҳамда
ҳосилдорлик ва унинг ортидан манфаатдорликни янада оши-
риш муҳим вазифалардан саналади.
Кейинги йилларда ер юзида глобал ҳарорат ортиши
кузатилиб, бу жараён Республикамиз об-ҳаво шароитига
ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, ёз ойларида ҳарорат +30-35⁰С
гача, ҳатто, +40-50⁰С гача кўтарилади. Бу эса, ўз навбатида,
мамлакатимизда қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда
жадаллаштирилган тупроққа ишлов бериш усулларининг
қўлланилиши ҳамда экинларни суғориладиган шароитда
етиштиришни кенг тарғиб қилишга олиб келмоқда. Бунинг
оқибатида қишлоқ хўжалиги экинларини узлуксиз равишда
етиштириш натижасида тупроқда тўпланган мавжуд табиий
чиринди захираси мунтазам жадал суръатларда парчаланиб,
кескин камайишига олиб келмоқда.
Натижада суғориладиган ерлар тупроқларининг биологик
ва физик-кимёвий хоссалари ёмонлашиб, тупроқда зарарли
бактерияли ва замбуруғли касалликларни келтириб чиқарувчи
микроорганизимларнинг кўпайиб, қишлоқ хўжалиги экинла-
ри ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келмоқда. Бундай
ноқулай шароитларда оқсилга бой дуккакли экинлар: ловия,
мош, ва соя каби юқори экинларни етиштиришда ҳосилдорлик
гектарига 5-10 центнер камаяди ва, натижада, бу экинлардан
олинадиган иқтисодий самарадорлик пасайишига олиб ке-
лади. Бундай вазиятда яхши ҳосил олиш учун қурғоқчиликка
чидамли ва юқори оқсилга бой бўлган нўхат экини дуккакли
экинлар ичида алтернатив экин ҳисобланади.
Дуккакли дон экинларидан бири бўлган нўхат экини қишлоқ
хўжалигини самарали ривожлантиришда алоҳида ўрин тута-
ди. Нўхат экини бошқа экинлардан фарқ қилиб, унинг илди-
зида туганак бактериялар симбиоз ҳаёт кечириб, атмосфера
азотини фиксациялаш ва тупроқдаги қийин ўзлаштириладиган
фосфорли бирикмаларни ўзлаштириш қобилиятига эга.
Дуккакли дон экинлари илдизида яшовчи туганак бакте-
риялар биологик азот тўплайди ва улар тупроқда органик
моддалар миқдорини, тупроқнинг сув-физик хоссаларини
яхшилайди, тупроқ унумдорлигини оширади. Дуккакли
экинлар тўплаган азот – биологик азот бўлиб, улар ўсимлик
маҳсулотларида нитратларнинг тўпланишини, тупроқда ор-
ганик моддаларни тез парчалайдиган зарарли микрофлора
кўпайишининг олдини олишга ҳамда тоза маҳсулот етишти-
ришга имкон беради [1, 2].
Нўхат ўсимлиги бошқа дуккакли экинлар сингари ҳаво
азотини ўзлаштириб, оқсилли бирикмаларни синтез қилиш
хусусиятига эга. Ҳаводаги азотни ўзлаштириш нўхат илдиз
системасидаги туганакларда жойлашган туганак бактериялар
(Rizobium cicer) иштирокида амалга оширилади [4].
Нўхат илдизида яшовчи туганак бактериялар био-
логик азот тўплайди ва улар тупроқда органик моддалар
миқдорини, тупроқни сув-физик хоссаларини яхшилайди,
тупроқ унумдорлигини оширади. Нўхат илдизида тўпланган
азот – биологик азот бўлиб, улар ўсимлик маҳсулотларида
нитратлар тўпланишини, тупроқда органик моддаларни тез
парчалайдиган зарарли микрофлора кўпайишининг олдини
олишга ҳамда тоза маҳсулот етиштиришга имкон беради [3].
Қишлоқ хўжалигида тупроқ унумдоригини табиий равишда
оширишнинг энг қудратли омили – бу алмашлаб экиш эканли-
гини ва алмашлаб экиш тупроқ унумдорлигини талаб даража-
сида сақлаш талабига тўла жавоб беришини инобатга олиб,
нўхат экини устида дала тажрибаларимизни Дон-дуккакли
экинлар илмий-тадқиқот институти Самарқанд илмий-таж-
риба станциясининг бўз тупроқлари шароитида олиб бордик.
Тажрибада нўхатнинг “Зумрад” нави ҳар хил (60х3; 60х6;
60х9; 60х12) экиш схемасида экилган вариантлари бўйича
ғунчалаш, гуллаш ва дуккаклаш фазаларида илдизида ҳосил
бўлган туганаклар массаси аниқланди. Илдиздаги туганаклар
миқдорини аниқлашда ҳар бир вариантдан ўсимлик намуна-
лари олиниб, туганаклар миқдори ўрганилди.
Тажрибада ўрганилган нўхат экинини вариантлар бўйича
ғунчалаш, гуллаш ва дуккаклаш фазаларида илдизида ту-
ганакларнинг шаклланиши “Зумрад” навида ўрганилганда
экиш схемаси вариантларида ўртача ғунчалаш фазасида
туганаклар массаси 1,41-1,70 г, гуллаш фазасида туганаклар
массаси 1,86-2,19 г. ҳамда дуккаклаш фазасида туганаклар
массаси 2,02-2,31 граммни ташкил этди.
Ўсимликнинг ривожланиш фазалари бўйича олинган на-
тижалар таҳлил қилинганда “Зумрад” нави илдизида туганак-
лар массаси ҳосил бўлиши, дуккаклаш фазасига боргунча
туганакларни массаси ортиб бориши намоён бўлди.
Тажрибада ўрганилган “Зумрад” навида экиш схемаси
бўйича энг юқори кўрсаткич 60х9 см схемада экилган вари-
антда намоён бўлди. Ушбу схемада экилганда туганаклар
миқдори юқори бўлиб 60х3 см, 60х6 см ва 60х12 см схемада
экилган вариантларга нисбатан туганаклар массаси ғунчалаш,
гуллаш ва дуккаклаш фазаларида 0,06-0,29 граммгача юқори
бўлиши аниқланди.
Таҳлилдан маълум бўлишича, “Зумрад” нави илдизида
туганаклар оғирлиги бўйича энг юқори кўрсаткич 60х9 экиш
схемасида кузатилди.
Хулоса қилиб айтганда, ризқ-рўзимизни берадиган
тупроқ унумдорлигини табиий сақлаш учун асосий экинлар:
кузги ғалла ва ғўза экинлари ҳосили йиғиштириб олингач,
дуккакли экинларидан бири нўхат, экинини асосий экин
сифатида бўшаган далаларга экиш лозим. Бунда нўхат
экини илдизидаги туганак бактериялар ҳисобига тупроқни
чиринди ва асосийси биологик азот билан бойитади, бундан
ташқари, нўхат экини ҳам дон, ҳам тўйимли озиқа беради.
Бундан кўриниб турибдики, фермер хўжаликлари тупроқ
унумдорлигини табиий оширишда кенг далаларда буғдой-
ғўза-дуккакли экинлар алмашлаб экишни йўлга қўйиш учун
имконият топиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |