Bilimlarni tekshirish usullari. An’anaviy yozma imtixon. Strukturalangan imtixonlar. O‘z o‘zini baholash testi.
Назорат (контрол) турларт талабалар билимларининг базис, жорий,
чегара, якуний ва фанлараро назорати.
Назоратни олиб борадиган укитувчи олдига қўйиладиган вазифалар:
- талабаларнинг базис маълумотларини (уларда олдиндан бор
билимларни) текшириш;
- талабаларнинг ўзлаштиришини текшириш;
- талабалар билимларидаги камчиликларни аниқлаш;
- талабалар мотивациясини аниқлаш;
- ўқув дастурининг муҳим бўлимларига диққатни жалб этиш.
Талабалар билимларининг назорат вақтида баҳоланадиган мезонлари:
назарий ва амалий билимлар, диагноз қилишни билиш, бемор билан
мулоқот қила олиш, бўлғуси врачнинг компетентлиги, врач ишини
ташкил этиш, талабанинг илмий ишга лаёқати ва мойиллиги.
Назоратларни ўтказиш методлари ҳар хил: OSCE, лойиҳа, тақдимот,
талабаларнинг ўз-ўзини баҳолаши, аудит, клиник ҳолни таҳлил қилиш,
талабаларнинг беморлар консультациясини ёзиб бориш учун тутган
дафтарларини таҳлил қилиш шулар жумласидандир.
Назорат:
- ўқитувчилар комиссияси;
- бевосита ўқитувчи;
- компьютер томонидан;
- талабаларнинг ўз-ўзини баҳолаши;
- бир-бирини баҳолаш йўли билан ўтказилади.
Назорат топшириқларини (контрол топшириқларни) тузишда
жорий назорат юқори даражада ёки ўртача мураккаб бўлиши
кераклигини эсда тутиш лозим; у битта мавзу ёки нозология билан
чекланадиган бўлгани учун талабада тайёрланиш вақтида мавжуд
ахборотдан мумкин қадар купроқ фойдаланиш имкони бўлади.
Якуний назоратда мураккаблиги ўртача ёки энг кам бўлган
саволлардан фойдаланиш керак, чунки бундай назорат дастурни
365
ўтишнинг якунловчи босқичи бўлиб ҳисобланади ва катта ахборот
бўлимини ўз ичига олади.
Билимларни, кўникмаларни текшириш «талаба - педагог» тескари
алоқасини таҳлил қилиш ва уша билим, кўникмаларнииг нечоғлик
ўзлаштирилгани, тушуниб олингани ҳамда эслаб қолинганини баҳолаш
учун зарурдир.
Билимларни текшириш, бу, аввало, талабаларни ўқитиш
жараёнидир, айни вақтда талаба имтиҳон вақтида билиб оладиган
(бошқа талабалардан, ўқитувчидан), имтиҳон топширганидан кейин яна
кўриб чиқадиган масалага диққат жалб этилади. Энг ишончли ва
холисона
бўладиган
нарса
билимларни
текширишнинг
турли
методларини қўлланиш, дўстона, хотиржамлик вазиятини яратишдир:
имтиҳон - жазо чорасй эмас, балки билим ва маҳоратларни баҳолашда
талабага бериладиган ёрдам, ўқитиш жараёнини қандай қилиб яхшилаш
мумкинлигини ўйлаб кўриш имконидир. Педагог талабадан «тескари
алоқа» олар экан, ўзининг дарс ўтиш методларини баҳолаб кўриши
(бирор нарсани ўзгартириш, қайта, кўриб чиқиб, яхшилаш керакдир,
балки) ёки билимларни текшириш методларини ўзгартириши керак.
Баҳо бериш учун танланган метод қуйидаги тамойилларга мос
келадиган бўлса, билим ва кўникмаларни текширишдан ўзаро қаноат
ҳосил қилиш мумкин:
- баҳо ҳақиқий бўлиши керак - талаба шу баҳога ўзи чиндан ҳам
муносиблигига ишониши лозим;
- талаблар стандартларга тўғри келадиган бўлиши зарур;
- саволлар аниқ-равшан, қисқа булмоғи керак;
- агар талаба жавоб бермаган бўлса, педагог тогапириқ шартига
кўра нима талаб этилганини айтиб бериши лозим;
- текширув ҳалол ўтказилиши керак, педагогда ёзиб қўйилган
жавоб варианти бўлса, у талабанинг жавоби тўғри- тўғримаслигини осон
исботлаши мумкин;
- текширув талаба учун самарали, фойдали, мақсадга мувофиқ
бўлиши лозим; имтиҳон, бу - талабани ўқитиш жараёни эканлигини эсда
тутиш керак.
366
Нимани баҳолаш лозим? - ҳар бир талаба билимларининг
даражасини;
машғулот
ўтказилганидан
кейин
билимларининг
яхшиланганини; камчиликлари ва буларни бартараф этиш методларини.
Талабадан тескари алоқа олинганидан кейин вазиятни таҳлил қилиб
кўриш, билимларни текширишда қўлланилган методнинг натижаларини
статистик жиҳатдан ишлаб чиқиш керак.
Шундай қилиб, назорат утказишнинг ҳамма шарт-шароитларини 1-
жадвал куринишида келтириш мумкин (фойдаланишга осон булиши
учун).
-
Анъанавий ёзма имтиҳон
Олий мактабларда билимларни текшириш учун ёзма имтиҳондан кўп
фойдаланилади. Бундай имтиҳон жавобларга оқилона баҳо беришга
имкон туғдиради. Тўғри ўтказилган имтиҳонда жавобларни бировдан
кўчириб ёзиш, имтиҳон вақтида кўплашиб муҳокама қилиш ҳоллари
бўлмаслиги керак.
Унинг афзалликлари:
- гуруҳда бир йўла ўтказилади;
- талабаларнинг ҳаммасида имкониятлар бир хил булади;
- талаба шахсан ўзи ишлайди (унинг ўрнига бошқа бировни қўйиб
бўлмайди).
Do'stlaringiz bilan baham: |