Maxsus fanlarni o‘qitish qonuniyatlari va tamoyillari, uslubiyoti, fanning maqsadi va vazifalari


Mijozlarda klinik muolajalarni o‘tkazish amaliyoti. Klinik ta’limda jarayonida mijozlar va ularning huquqlari



Download 489,78 Kb.
bet51/62
Sana05.07.2022
Hajmi489,78 Kb.
#740934
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62
Bog'liq
javoblar 05164

Mijozlarda klinik muolajalarni o‘tkazish amaliyoti. Klinik ta’limda jarayonida mijozlar va ularning huquqlari.
Клиник кўникмаларни бажаришда сўнгги,
мустаҳкамловчи босқич  муолажани
беморлар билан бажариш ҳисобланади.
Анатомик моделлар улар қанчалик реал
бўлишига қарамай, бутун ҳодисанинг ҳис
туйғуси ва реаллигини кўрсата бера
олмайди.
 Бу усулнинг камчилиги шундан иборатки,
муолажани реал беморлар билан
бажарилиши беморлар учун ноқулайлик
туғдириши ва ҳатто, тажрибасиз талаба
томонидан бажарилган нотўғри
муолажалар асорати хавфини ошириши
мумкин
 Клиник тайёргарлик вақтида беморларнинг
шифокор сири ва конфиденталлик
ҳуқуқини инобатга олиш муҳим
ҳисобланади. Беморлар текширувга
келишганда конфиденсиал шароитда
текширувни олиб бориш лозимдир.
 Консультацияга, текширувдан ўтишга ёки
тиббий хизмат олишга келган бемор,
муолажада ким қатнашаётгани ва уларнинг
бу муолажадаги вазифасини билиш
хуқуқига эгадир (масалан, клиник ўқитувчи,
ҳодим, талаба, ёрдамчи, илмий ҳодим).
 Муолажа ёки тиббий аралашув
бошланишидан аввалроқ бемордан руҳсат
сўраш лозим. Бемор бегоналарнинг
муолажада қатнашишига қаршилик
билдириш ҳуқуқига эгадир. Шунга
қарамасдан агар бемор қаршилик
билдирган тақдирда, муолажа бошқа вақтга
кўчирилиши ёки ман қилиниши мумкин
эмас. Бу ҳолда муолажа тиббий ҳодимнинг
ўзи томонидан ўтказилади.
O‘qitish jarayonini optimallashtiradigan metodlar. Vaziyatga doir topshiriqlar. Ish tariqasidagi klinik o‘yinlar. Konkurslar metodi.
Ўқиш жарарёнини оптималлаштираллаштирадиган
усуллар
1.1. Вазиятга доир топшириқлар
Вазиятга доир топшириқларни бажариш бор билимлардан
фойдаланишга, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлашга имкон
беради, талабаларнинг ижодий фаолиятига йўл очади.
Вазиятга доир топшириқлар ақлий фаолиятни талаб қиладиган ва
малакалар
доирасида
самарали
ақлий
фаолиятни
талаб
қилмайдиган хилларга бўлинади.
Вазиятга доир муаммоли, клиник топшириқлар диққатга
сазовордир, чунки у талабаларда клиника нуқтаи назаридан
фикрлаш лаёқати шаклланиб боришига ёрдам беради. Вазиятга
доир топшириқлар билимларни ва конкрет клиника вазиятида
уларни татбиқ эта олиш кўникмаларини текшириб кўришда кенг
қўлланилади. Вазиятга доир топшириқлар тузишнинг муҳим
тамойили уларнинг табиатан турли фанларга оид бўлишидир.
Топшириқ - бу муайян шароитларда кўзда тутилган
мақсаддир.
Топшириқлар
асосида
таърифлаб
берилган
246
шароитларга қараб босқичма- босқич хал этиб бориладиган
муаммоли тиббий вазият ётади.
Вазиятга доир муаммоли топшириқларнинг хиллари
1. Ҳал қилиш учун дастлабки ахборот етишмайдиган, касаллик
анамнезидан,
асбоблар
ёрдамида
ва
лабораторияларда
ўтказиладиган текшириш натижалари ва бошқалардан қўшимча
маълумот олиш керак бўлган топшириқлар. Талабалар мустақил
ҳолда қўлга киритадиган ана шундай маълумотлар ёрдами
билангина диагностика ўтказиш ва даво буюриш мумкин.
2. Касалликнинг диагностикаси ва давоси учун зарур асослар
бермайдиган
ортиқча,
маълумотларни
ўзига
жо
қилган
топшириқлар. Бундай топшириқларда бир нав «ахборот шовқини»
бўладики, талабаларнинг туғри жавоб топиш йўлидаги фикрлаш
фаолиятидан шуни чиқариб ташламоқ керак.
3. Ўртага қўйилган масала ноаниқ бўлиб, сабаб ва оқибатларни,
баён қилинган фикрлар ва келтирилган далилларни, касаллик
ўтишининг
турли
даврларидаги
ҳодиса
ва
аломатларни
идентификациялаш учун қўшимча мулоҳаза юритиб кўришни талаб
қиладиган топшириқлар.
4. Шартларида бир-бирига зид (қисман нотўғри) ахборотлар
бўлган,
жумладан
турли
методикалар
бўйича
ўтказилган
текширишлар натижалари; касалликнинг турли даврларида олинган
кўрсаткичлар, ўхшаш касалликларга доир маълумотлар ва
бошқалар келтирилган топшириқлар. Ана шундай топшириқларни
хал қилишда талабаларнинг фаолияти зиддиятларни истисно
қилиш, беморнинг аҳволига мос келадиган маълумотларни аниқлаб
олиш ва шуларга асосланиб, туғри жавоб топишга қаратилган
бўлади.
5. Фақат эҳтимол ечимга йўл қўядиган топшириқлар, тўла-
тўкис аниқ фанлар жумласига кирмайдиган тиббиёт учун шу нарса
анча характерлидир. Бу ҳолда талабалар бир қанча мулоҳазалар
юритиб, асосларни тасдиқлашга имкон берадиган ва уларнинг
ўзаро алоқадорлигини кўрсатадиган мантиқий боғланишларни
белгилаб оладилар.

6. Ҳал қилиш вақти чекланган, фавқулоддаги тиббий вазиятга


алоқадор бўлиб, зудлик билан диагноз қўйиш ва даво чораларини
кўришга каратилган топшириқлар. Бундай топшириқлар можаро
методи билан бир хилдаги мақсадларни кўзда тутади.
7. Нарсалардан улар учун одатдан ташқари ишларда
фойдаланишни (томоқни кўздан кечиришда қошикдан, шина
қўйишда таёқдан фойдаланиш ва ҳоказоларни) талаб этадиган
топшириқлар,
буларни
бажариш
«врачлик
идроки»ни
шакллантиришга ёрдам беради.
Вазиятга доир одатдан ташқари топшириқлар талабанинг
зарур тактикани танлаб олишида айниқса кимматлидир. Буларни
ҳал қилиш клиник фикрлаш структурасига мантиқан жуда ҳам яқин
туради. Бундай топшириқлар, одатда, табиатан турли фанларга оид
булади.
Вазиятга доир топшириқларга талаблар
- фақат муҳим тушунчаларга таяниш;
- жавоб вариантларига қарамай жавоб беришга имкон бериш;
- фақат муҳим фактларни ҳисобга олиш;
- топшириқ шартларини жуда ҳам мураккаблаштирмаслик;
- инкор этувчи жумлаларни муқаддима (кириш) саволларга
киритмаслик (“истисно, эмас” сингари сўзлардан бошқаларни).
1.2. Иш тариқасидаги клиник ўйинлар
Иш тариқасидаги ўйинларнинг асосий вазифаси касб
юзасидан амалиётда ва мулоқат олиб боришда зарур бўладиган
фаолият кўникмаларини ҳосил қилишдир.
Ўқиб-ўрганишнинг бундай шакли мураккаб вазиятларни
моделлаш- конкрет объектларни гавдалантириб, уларга тақлид
қилиш йўли билан талабаларнинг билимларини жуда самарали
равишда малакаларга айлантиришга ёрдам беради. Ҳар хил
вазиятларни объект (бемор) нинг ўзи билан эмас балки уни
гавдалантирадиган модел билан динамик равишда ишлаб чиқиш
имкони
пайдо
бўлади.
Уйин
шароитида
талаба
наинки
ихтисосликка оид билимларни, балки ижтимоий билимларни, яъни
турли ихтисосликдаги врачлар билан биргаликда ишлаш, беморлар,
уларнинг қариндошлари билан мулоқат қилиш малакаларини қўлга
киритади. Бунда талабада ўқув ишининг мотивацион таъминотига
доир қийинчиликлар йўқолади, чунки талаба ҳосил қилган
билимларини реал жараёнларга яқин ҳолатларда татбиқ этади, бу -
унинг қизиқишларини кучайтиради. Якуний машғулот шу билан
таърифланадики, уйин қатнашчилари якка ўзи иш олиб борадиган
бўлса, мақсадига эришаолмай қолади. Иш тариқасидаги клиник
уйинларнинг муҳим афзаллиги шундаки, улар жуда куп ҳолларда
қарорларни жамоа бўлиб қабул қилиш тажрибасини беради.
Иш тариқасидаги клиник ўйинларни ишлаб чикишнинг энг
муҳим шарти воқелик асос қилиб олинадиган сценарий режасини
тузишдир. Сценарий режаси -бу бир вақт оралиғида кетма-кет
содир бўладиган ҳодисаларнинг мантиқий ва ҳақиқийга ўхшаш
мажмуасидир. Сценарий режаси тафаккурнинг «қотиб», бир
қолипга тушиб қолганлигини камайтирадиган энг самарали
воситаларнинг бирики, буни унинг каттагина афзаллиги деб
ҳисобламоқ керак. Уйин қатнашчилари ўзларига нотаниш вазиятга
тушиб қолишга мажбур бўлишади, шу нарса уларни анча эпчиллик
билан турлича фикрлаш ва иш тутишга ундайди.
Иш тариқасидаги ўйинларнинг вазифалари:
- касбга алоқадор вазиятда аниқ мўлжал олиш, тезлик билан ва
тўғри қарорлар қабул килиш кўникмасини шакллантириш;
- келгуси касб фаолиятида йўл қўйилиши мумкин бўлган реал
хатоларнинг олдини олиш;
- ўз билим ва кўникмаларини аниқлаб олиш.
Иш тариқасидаги ўйинларнинг хиллари:
- талабаларга врач фаолиятини илмий ташкил этишни ўрганишга
ёрдам берадиган бошқарув ўйинлари (масалан, жамият саломатлиги
ва соғлиқни сақлаш кафедрасида);
- ролли тренинг, бунинг мантиқида талабалар врач ёки ўрта
маълумотли тиббий ходимнинг амалий малака ва кўникмалариин
ишлаб чиқишади;

- ҳаётга яқин турган ишлаб чиқариш вазиятини яратишга имкон


берадиган иш тариқасидаги клиник ўйинлар.
Турлари:
- бошқарув ўйинлари;
- ролли тренинг;
- иш тариқасидаги клиник ўйинлар. 2.3.«Конкурслар» усули
Бу усулининг хусусияти шундан иборатки, "кичик гуруҳ"
усулидан фарқли равишда ўқитувчи бутун гуруҳ билан иш олиб
боради. Бу усул қандай бўлмасин тугалланган «модул» бўлимига
доир машғулотларни умумлаштиришда ёки оралиқ назоратнинг
босқичларидан бирини ўтказиш усули сифатида қўл келади.
Усул
талабалар
билимларини
баҳолашда
талабаларга
балларни қўядиган бир эмас, балки бир нечта педагог (профессор,
доцент, ассистентлар)нинг иштирок этишини кўзда тутади.
«Конкурс» усули талаба нутқини ривожлантиради, чунки бу холда
у ўз фикрини ҳимоя қилишни, конкурс катнашчиларининг
жавобларини таҳлил килиб кўришни ўрганади.
«Конкурс» усулидан клиник кафедралардагина эмас, балки
тиббий-профилактик,
тиббий-биологик
фанларни,
ижтимоий-
гуманитар фанларни ўрганишда ҳам кенг фойдаланиш мумкин.
Конкурсларнинг баъзи турларини келтириб ўтамиз, буларни
ҳар
қайси
ўқитувчи
шаклан
ўзгартириб,
ўз
фанига
мувофиқлаштириши, мослаб олиши мумкин.
"Биласизизми"
конкурси.
Мисол
тариқасида
эпидемиологиядан вариант келтирилади. Юқиш механизми бир
хил, аммо эпидемияга қарши кўриладиган чора-тадбирлари ҳар хил

бўлган инфекцияларда шу чора-тадбирларни амалга ошириш


схемаси учта плакатда тасвирланади. Масалан, сальмонеллез,
шигеллез ва қорин тифида. Талаба чора-тадбирлар рўйхатига қараб
туриб, ҳар бир конкрет ҳолда кайси инфекция устида гan
кетаётганини айтиши ва ўз жавобини асослаб бериши керак.
Педагоглардан иборат «конкурс комиссияси» бу жавобларни
баллар буйича бахолайди.
«Аукцион»
конкурси.
«Сотишга»
номаълум
рассом
мўйқаламига мансуб бебаҳо суратлар қўйилади. Кимки, «катта
баҳо»ни таклиф этса (ҳаммадан тула жавоб берса), ўша киши ғолиб
бўлиб чиқади. Бунинг учун конкурс материалини танлаш юзасидан
тайёргарлик ишлари олиб борилади.
Кодоскоп
орқали
«суратлар»,
масалан:
антропоноз
ичак
инфекцияларида ёки трансмиссив инфекцияларда эпидемиологик
жараённинг авж олиб бориш схемалари ёки органлардаги
морфологик ўзгаришларнинг фотосуратлари туширилади. Ҳар бир
конкурс қатнашчиси конкурс комиссияси чикарган якунлар буйича
у ёки бу баллни олади.
«Қора яшик» конкурси. Консультант ичига талабаларга
номаълум нарса солинган «қора яшик»ни олиб киради. Талабалар
бу нарсанинг нималигиини топишлари ва ўз жавобларини батафсил
асослаб беришлари. керак. Консультант қисқача изоҳларни
талабалар диққатига ҳавола қилади. Масалан, шу буюм номаълум
денгиз сайёҳи томонидан Оврупога келтирилган моддадан ясалган.
Бу модда узоқ ўтмишда тропик ўсимликлардан олинар эди, 1932
йилдан бошлаб эса, уни сунъий йўл билан олишадиган бўлишди.
Шу буюм бўлмаса, биронта ҳам хирург операция столига бормайди
(қора яшикда резинка қўлқоп бор).
«Хуржунда нима бор» конкурси. Ўқитувчи топшириқ
вариантлари ёзиб қўйилган карточкаларни олдиндан тайёрлайди.
Бу конкурс қатнашчилари таваккалига карточкалардан олади.
Саволларга жавоблар ёзма шаклда берилади. Талабаларнинг
ишларини консультантлар текшириб чиқишади.

Download 489,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish